loader
Foto

Шифокорлар сабабсиз вазн йўқотишни саратоннинг (рак) дастлабки босқичи билан боғлашди

Ҳеч нарса қилмасдан тўсатдан вазн йўқотган одамларда кейинги йил давомида саратон касаллиги кўпроқ бўлган. Буни халқаро шифокорлар гуруҳининг яқинда ўтказган тадқиқоти кўрсатди.

Олимлар сабабсиз вазн йўқотиш саратон ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билишади. Бироқ, ўтмишда ўтказилган тадқиқотларда беморларнинг вазни тўғрисидаги маълумотлар одамларнинг бирон бир соғлиқ муаммоси ҳақида шифокорларга мурожаат қилганидан кейин олинган. JAMA нашрида чоп этилган янги тадқиқотда, шифокорларнинг ташрифидан қатъи назар, вазн маълумотлари кўп йиллар давомида мунтазам ва изчил равишда тўпланган. Бундан ташқари, муаллифлар саратоннинг бир турини эмас, балки барча турларини кўриб чиқдилар.

Таҳлил учун материал бўлиб ўтган йиллардаги иккита йирик лонгитюд тадқиқот қатнашчиларининг маълумотлари хизмат қилди. Улардан бири - Nurses’ Health Study. Унинг доирасида овқатланиш, гормонлар, атроф-муит ва меҳнат фаолиятининг 40 ёгдан катта ҳамширалар соғлиғига узоқ муддатли таъсири ўрганилди. Кузатув 1978 йилдан 2016 йилгача олиб борилди. Health Professionals Follow-Up Study деб номланган бошқа тадқиқотда 40 ёшдан 75 ёшгача бўлган эркак тиббий ходимлар, 1988 йилдан бошлаб 2016 йилгача иштирок этишди.

Якуний танлов гуруҳига 54 ёшдан 70 ёшгача бўлган 157 мингдан ортиқ киши кирди, уларнинг 70 фоиздан ортиғи аёллар эди. Аксарияти (95,2 фоизи) кавказликлар, қолганлари эса осиёлик, қора танлилар, тубжой америкаликлар ёки гавайиликлар каби бошқа этник гуруҳлардан эди.

Иштирокчиларнинг вазнидаги сўнгги ўзгаришлар респондентлар йилига икки марта ўтказган сўров натижалари асосида ҳисоблаб чиқилган. Мунтазам анкеталар шунингдек, жисмоний фаоллик ва диетадаги ўзгаришларга оид саволларни ўз ичига олади, бу тадқиқотчиларга вазн йўқотиш қанчалик беихтиёр эканлигини аниқлашга имкон берди.

Агар иштирокчилар фаолликни ошириб, рационни яхшилаган бўлса, вазн йўқотиш нияти юқори деб баҳоланди. Агар бирор нарса ўзгарган бўлса, бу ниятнинг ўртача даражасига тўғри келди ва ўзгаришларнинг йўқлиги ниятнинг паст даражасига тўғри келди. Шундай қилиб, илмий иш муаллифлари овқатланиш ёки жисмоний фаолликни ошириш натижасида келиб чиқадиган соғлом вазн йўқотишни носоғлом ва кутилмаган вазн йўқотишдан ажратдилар.

Кузатув даврида иштирокчилар орасида 15809 та ҳолатда саратон касаллиги аниқланган. Маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, вазн йўқотмаганлар билан солиштирганда, яқинда сабабсиз ўз вазнининг 10 фоиздан кўпроғини йўқотган одамлар кейинги 12 ой ичида саратон касаллиги, шу жумладан юқори ошқозон-ичак йўлининг юқори қисмлари саратони, гемоэтик ёки лимфа тизимлари, йўғон ичак ва ўпка саратони касаллигига чалиниш эҳтимоли кўпроқ. Шу билан бир пайтда, меланома, кўкрак, таносил аъзолари ёки мия саратони яқинда вазн йўқотиш билан боғлиқ эмас.

Илгари саратоннинг дастлабки босқичларида одамлар одатда вазн йўқотмайдилар ва бу касалликнинг кейинги босқичлари учун кўпроқ хосдир, деб ҳисоблар эди. Энди тадқиқотчилар шунга ўхшаш вазн йўқотиш саратоннинг эрта ва кейинги босқичларида ташхисдан олдин содир бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Янги тадқиқотдан келиб чиқиб, сабабсиз вазн йўқотиш шифокор билан маслаҳатлашишни талаб қиладиган ташвишли белги эканлигини тушуниш керак. Бу сабабларни эрта аниқлаш ва саратон ташхиси қўйилганда, уни самаралироқ даволаш имконини беради.



Абу Муслим тайёрлади