26 январь куни Гаагадаги БМТ Халқаро судида Жанубий Африка Республикасининг Исроилни Ғазо секторида фаластинликларга нисбатан ценоцидда айбланган даъвоси бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд Исроилга қарши геноцид айбловлари "оқилона даражада" исботланган деб қарор қилди.
Халқаро суд Ғазодаги гуманитар фожиадан яхши хабардор экани ва инсонларнинг ҳалок бўлишидан чуқур хавотирдалигини билдирди.
Суд Геноцид тўғрисидаги конвенция бўйича ўз мажбуриятларининг бир қисмини бузгани учун Исроилга қарши вақтинчалик чоралар кўриш ҳуқуқига эга, деб қарор қилди.
Халқаро суд Исроилга Геноцид тўғрисидаги конвенцияга мос тушувчи ҳаракатларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриш мажбуриятини юклади.
Суднинг таъкидлашича, Исроил ҳужумларига учраган Ғазо аҳолиси Геноцид конвенциясининг 2-моддасида кўрсатилган "ҳимояланган гуруҳ" таърифига мос келади.
Суд қарорига кўра, Ғазодаги ҳалокатли гуманитар вазият "доимий таҳдид" бўлиб, унинг олдини олиш учун суд чораларини кўриш керак.
БМТ суди Исроилга Ғазо секторида геноциднинг олдини олиш чораларини кўришни буюрди
БМТ Олий суди Жанубий Африканинг Фаластиндаги геноцид учун Исроилга қарши даъвоси бўйича вақтинчалик қарор чиқарди. Гаага суди яҳудий давлатига Ғазо секторида геноциднинг олдини олиш учун барча чораларни кўришни буюрди. Қарорни 17 нафар судьядан 15 нафари қўллаб-қувватлади.
Учрашувни Халқаро суд раҳбари Джоан Донохью очди. "Суд минтақада содир бўлаётган инсоният фожиаси кўламини жуда яхши билади ва давом етаётган инсонлар ва азоб-уқубатлардан чуқур хавотирда", деди у.
Учрашувда у Исроил ҳарбийларига қаратилган айбловни ўқиб чиқди, шунингдек, баъзи исроиллик сиёсатчиларнинг нутқларини келтирди. Хусусан, у Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари Йоав Галлантнинг Исроил Мудофаа Кучлари (ИДФ) Ғазо секторида «ҳафталар ёки ойлар давом этиши» дан қатъи назар, "ҳамма нарсани йўқ қилади" деган иборасини мисол қилиб келтирди.
Донохью хонимнинг сўзларига кўра, даъво бўйича вақтинчалик қарор иш тўлиқ кўриб чиқилгунга қадар Ғазо секторидаги гуманитар вазият қайтариб бўлмас ҳолга келиши мумкинлиги сабабли қабул қилинган. Бундан ташқари, суд қарори Исроилдан аҳолининг турмуш тарзини таъминлаш учун зарур бўлган хизматларни тақдим этишни талаб қилади.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Исроил раҳбарияти тайинланган қарорлар ижроси юзасидан ҳам ҳисобот тақдим этиши керак. Суд, шунингдек, Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатига ҳеч қандай шарт қўймасдан гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни буюрди.
Associated Press агентлигининг қайд этишича, даъвони кўриб чиқиш йиллар давом этиши мумкин. Исроил геноцид айбловларини рад этади. Халқаро судда яҳудий давлатининг позициясини адвокат Гилад Ноам ҳимоя қилади. 12 январь куни жаноб Ноам Жанубий Африканинг сўровини қондириш "террорчи гуруҳларга улар уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этиши ва кейин ушбу суддан ҳимоя сўраши мумкинлиги ҳақида сигнал юбориши"ни айтди.