loader
Foto

Халқаро суд Исроилнинг жиноятларини тергов қилади

Фату Бенсуданинг ҳисоблашича, Фаластиндаги вазиятни дастлабки ўрганиб чиқишдан сўнг бундай тергов бошлаш учун «оқилона асослар» аниқланди.

Шунингдек, бош прокурор ўз баёнотида «ҳарбий жиноятлар Ғарбий соҳилда, жумладан, Шарқий Қуддусда, шунингдек, Ғазо секторида содир этилган ёки содир этилмоқда» деб фикр билдирди.

Исроилнинг ҳарбий жиноятларини дастлабки тергов қилишни бошлаш ҳақида Халқаро жиноий суд 2015 йил январида маълум қилганди.

Гаагада суд гумондорни ҳибсга олиш ёки тутиб туриш ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг у Халқаро жиноий суд аъзоси бўлган исталган мамлакатда ҳеч қандай чекловларсиз ҳибсга олиниши мумкин.