У халойиқни Қиёмат кунида қайта тирилтирадиган, қабрдагиларни чиқарадиган ва диллардаги сирларни ошкор қиладиган Зотдир.
Баъс ўлимдан кейинги тирилтириш демакдир. Мазкур сифатни билиш баъснинг ҳақиқатини билишга боғлиқдир, бу эса тушуниш қийинроқ бир илм-маърифатдир.
Инсонларнинг кўпчилиги бу борада мужмал гумонлар, шубҳали хаёллар узрадирлар. Яъни улар ўлим йўқликдир, баъс — тирилтириш эса дунёга келиш каби йўтршкдан кейинги пайдо фглишдир деб ўйлайдилар. Бу ўйлари хато бўлиб, ўлим йўтршкдир деган гумонлари ботилдир. Чунки қабр дўзах чуқурларидан бир чуқур ёки жаннат боғларидан бир боғдир. Уликларнинг бир тоифаси бахтли-саодатли кишилардир, улар ўлик эмаслар:
Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни асло ўликлар деб ҳисобламанг! Аслида, (улар) тирикдир — Парвардигорлари ҳузурида (жаннат неъматларидан) ризкланиб турурлар. (Мазкур қатл этилган шаҳидлар) Аллоҳ ўз фазли билан ато этган нарса (неъматлар)дан хушнуд, ортларида (тирик) қолиб, ҳали уларга қўшилмаган (ғозийлар)га (Қиёматда) хавф ва ташвиш бўлмаслиги ҳақида башорат берган ҳолларида (яшайдилар) («Оли Имрон» сураси, 169 - 170-оятлар).
Бошқа бир тоифа ўликлар эса (азобдаги) бад-бахтлар бўлиб, улар ҳам тирик ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Бадр жангида ўлган кофирларга қараб шундай хитоб қилдилар: «Мен Раббим ваъда қилган нарсанинг ҳақиқатда юзага чиққанини кўрдим. Сизлар ҳам илоҳингиз сизга ваъда қилган нарсанинг ҳақиқат бўлиб чиққанини кўрдингизларми?» Шунда у кишидан: «Ўликлар жамоасига қандай хитоб қиляпсиз?» — деб сўрашганида: «Улар айтаётган сўзларимни сиздан кўра яхшироқ эшитурлар, лекин улар жавоб айтишга қодир эмаслар», - дея жавоб бердилар.
Атрт эгаларининг ботиний мушоҳадалари шуки, инсон абадий ҳаёт учун яратилган, унинг йўқ бўлиб кетишига йўл йўқдир. Тўғри, гоҳида унинг жасад устидаги тасарруфи узилиб трлади ва шунда фалончи ўлибди дейишади. Баъзан мазкур тасарруф унга қайтариб берилса, тирилибди дейилади. Бунинг шарҳи мазкур китобимизга сиғмайди.
Аммо инсонларни тирилтириш иккинчи бора дунёга келиш каби яратмоқцир деган гумонларга келсак, бу ҳам тўғри эмас. Балки баъс биринчи яратишга ўхшамаган боппрча ийжоддир. Ҳолбуки, инсон фақат икки яралиш эмас, бир нечта яралиш босқичлиридан ўтади. Шунинг учун бу борада Аллоҳ таоло айтадики:
Қасамки, Биз инсонни (Одамни) лойнинг сарасидан яратдик. Сўнгра уни (инсон наслини, аввало) мустаҳкам қароргоҳ (бачадон)даги маний қилдик. Сўнгра (бу) манийни лахта қон қилиб яратдик, бас, лахта қонни парча гўшт қилиб яратдик, бас, парча гўштни суяклар қилиб яратиб, (бу) суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киритиб, олдинги ҳолидан бутунлай) бошқача бир вужудни пайдо қилдик. Яратувчиларнинг энг гўзали — Аллоҳ баракотлидир! («Муъминун» сураси, 12-, 13-, 14-оятлар).
Маний (нутфа) тупроқдан пайдо бўлди, музға нутфадан пайдо бўлди, алақа музғадан пайдо бўлди ва руҳ алаьрдан пайдо бўлдй.
Руҳнинг яратилиши шарофатли бўлгани учун, улуғлиги ва раббоний илм бўлганлиги боис Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
Сўнгра (бу) манийни лахта қон қилиб яратдик, бас, лахта қонни парча гўшт қилиб яратдик, бас, парча гўштни суяклар қилиб яратиб, (бу) суякларга гўшт қорладик, сўнгра (унга жон киритиб, олдинги ҳолидан бутунлай) бошқача бир вужуднй пайдо қилдик. Яратувчиларнинг энг гўзали — Аллоҳ баракотлидир! («Мўъминун» сураси> 14-оят) Эй Муҳаммад! Сиздан руҳ ҳақида сўрайдирлар. Айтинг: «Руҳ фақат Раббимнинг ишидандир». Сизларга эса оз илм берилгандир («Исро» сураси, 85-оят).
Аллоҳ таоло руҳнинг аслини пайдо қилгач ҳиссий идрокларни яратди. Кейин эса инсонда етти ёшдан сўнг зоҳир бўладиган тамйиз — яхши-ёмонни ажратишни яратди. Инсон ўн беш ёшдан ўтганидан кейин унга ақл берди.
Ҳар бир пайдо қилиш янги бир босқичдир.
«Ҳолбуки, У сизларни (она қорнидаги вақтингиздан бошлаб) босқичма-босқич яратган бўлса! («Нуҳ» сураси, 14-оят)
Бундан ташқари, валийлик хусусиятлари билан ризқланган кишида шу хусусиятнинг зоҳир бўлиши ҳам боппр бир босқичдир. Бундан бошқа набийлик неъматининг зоҳир бўлиши ҳам яна бир босқичдир, бир баъсдир.
Аллоҳ таоло дунёда пайғамбарларни юборувчи-чиқарувчидир, Қиёмат куни ўликларни ҳабрлардан чшқарувчи-тирилтирувчидир.
Бешикдаги чақалоқ ўзида юқорида айтилган яхши-ёмонни ажратиш хусусияти ҳосил бўлмасдан туриб бу ҳолни тушунмаганидек, етти ёшли болакай ҳам афтнинг ҳақиқати-моҳиятини англаёлмайди. Шунингдек, атрт давридаги оқил кишилар ҳам валийлик ва набийлик даражаларини тушуниб етиши қийин. Ақл яхши-ёмонни ажратиш камолотидан кейинги давр бўлганидек, валийлик ақл камолотидан сўнг пайдо бўладиган бир даврдир.
Инсон табиатида ўзи етмаган нарсасини инкор этиш борлиги учун ўзидан ғойибдаги нарсаларга инонмайди. Шу боис инсонлар валийликни, ундаги ажойиботларни, нубувватни, ундаги ғаройиб ҳодисаларни инкор қиладилар. Ҳатто қайта тирилиш, охират ҳаётини ҳам инкор этадилар. Чунки улар ҳали унга етмаганлар. Катга ёшли ағртли одам ёш бола-кайга ўзи шоҳид бўлаётган ажойиботлар ҳақида гапирса, болакай албатга уни инкор қилади.
Демак, кимки ўзи етмаган бир нарсага ишонса, дарҳақиқат, у ғойибдан иймон келтирган бўлади. Бу эса саодат калитидир.
Атўл давридагиларнинг идроки ўзидан олдинги босқичлардаги тушунчалардан узоқ бўлганидек, охират босқичи даврини ҳам дунёдагига тақослаш мумкин эмас. Бу босқичда шунчалик даража, мартабалар борки, ҳатто Аллоҳ таолонинг ҳузурида рад ёки қабул, ҳижоб ёки висол каби мақомда туриш шулар жумласидандир. Бунда иллиййини аълога ёки асфала софилинга йўлигдпп бор.
Бу мисоллардан мақсад Боис исмини тушунтиришдир. Зеро, кимки тирилтириш, босқич кабиларни билмаса Боис исмининг маъносини ҳам билолмас. Бунинг шарҳи узун бўлиб, биз сўзимизни қисқа қилайлик.
Танбиҳ. Баъс - тирилтириш сўзининг ҳақиқий маъноси ўликларни қайтадан тирилтиришга нисбатан қўлланилади. Билимсизлик - жаҳолат катта ўлимдир, илм эса шарафли ҳаётдир. Аллоҳ таоло ўз китобида илм ва жахлни зикр этар экан, уларни ҳаёт ва ўлим деб атаган.
Кимки бировни жаҳолатдан илмга томон йўналтирса, ҳақиқатда, уни қайтадан тирилтирган ва унга ширин ҳаёт бахш этган бўлади.
Демак, банда халойшрр илм туфайли бирор фойда етказиш имкониятига эга бўлса, уларни Аллоҳ таолонинг ҳидоятига даъват қилса, ана шу тирилтиришнинг бир кўриниши бўлади. Бу эса пайғамбарларнинг ва уларга ворис саналмиш олимларнинг мартабасидир.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан