loader
Foto

Биринчи сафда намоз ўқиш

Маълумки, жамоат билан ўқилган намоз, ёлғиз ўқилган намоздан 27 даража фазилатлироқдир. Жамоат иамозини биринчи сафда ўқишнинг ажри эса янада кўпроқдир.

Абу Xypaйpa розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аввалги сафда қандай фазилат борлигини билганингизда ёки билганларида эди, албатта (биринчи саф учун) қуръа ташлаш бўлар эди”, дедилар”. (Имом Муслим ривояти)

Бароъ розияллоҳу анҳудан ривоят цилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафга салавот айтадилар”, дедилар”. (Имом Аҳмад ривояти).

Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги сафда намоз ўқувчига уч марта, иккинчи сафда намоз ўқувчига бир марта истиғфор айтар эдилар”. (Ибн Можа ривояти)

Шу боис, киши ҳар доим биринчи сафда намоз ўқиш пайида бўлиши лозим. Ҳар сафар ҳам бунинг иложи бўлмаса, доимо биринчи саф фазила-тини қўлга киритишни ният қилиш даркор. Шуни унутмаслик керакки, биринчи қаторга зўрлик билан ёриб кириш жоиз эмас. Чунки, бунда бошқаларга азият етиб қолиши мумкин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бошқаларга азият беришдан қўрқиб, биринчи сафни тарк қилса, Аллоҳ таоло унинг учун аввалги саф ажрини икки баробар қилиб беради”, дедилар”. (Табароний ривояти).

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан