Ушбу масаланинг қадри, аҳамияти ва масъулиятини янада яхшироқ тушуниш учун «Оила қуришдан мақсад нима?» деган саволга жавоб топишга мажбурмиз. Аллоҳ таоло нега бундай амрни бизга масъулият қилиб юклади? Нима учун бундай масъулият билан вазифалантирилдик?
Бу хусусда яна Қуръони карим ва суннат чегарасида излансак, бешта асосий моддани топишимиз мумкин:
1. Қулликнинг бажарилиши.
Ибодатларимизга муҳтож бўлмаган, Ас-Сомад бўлган зот Аллох, бизларни ўзига қуллик қилишимиз учун яратди. Албатта, қуллик учун бошқалар-нинг қўлловига эҳтиёжимиз бор. Инсониятнинг отаси бўлган Ҳазрати Одам (а.с.) башариятнинг онаси бўлган Ҳазрати Ҳаввога эҳтиёж ҳис қилгани каби эркак аёл зотига, аёл ҳам эркак зотига эҳтиёж сезади. Ҳатто волидамиз Ҳавво бир тарафдан Ҳаз-рати Одам (a.c.)гa худди ҳаёт мамоти, нафасидек бўлганлар.
2. Оила қуриш наслнинг давом этишини сақлайди.
Насл давом этишининг никохдан бошқа йўли йўқ. Муҳаммад Али ас-Собуний бизга латифа ўрнида шундай ҳикоя айтиб берган эдилар:
«Каъбада ялиниб-ёлвориб дуо қилаётган ёш бир йигитни учратдим. Йигит: «Аллоҳим, сендан солиҳ ва солиҳа фарзанд сўрайман!» - деб дуо қилаётганди. Бу менинг диққатимни тортди. «Уйланганингга неча йил бўлди?» - деб сўрадим. «Ҳали уйланганимча йўқ», - деб жавоб қилди йигит. - Уйланмаган бўлсанг, унда нега фарзанд сўраяпсан, Аллоҳдан солиҳа аёл сўрасанг бўлмайдими, деганимда мен-га: «Мен солиҳ фарзанд сўраганимдан кейин, зотан солиҳа аёл ҳам келади» - дея жавоб берди».
Бу бир латифа ўлароқ, наслнинг давоми учун оила қуриш шарт эканлигини кўрсатади.
3. Ҳаёт юкларини бирга баҳам кўришдир
4. Эҳтиёжларнинг амалга оширилишидир. Масалани фақат нафсоний шаҳват жиҳатидан чегараласак, оилани тушунмай қоламиз. Эҳтиёж деганда маънавий тарафдан барча жиҳатларда эҳтиёжларнинг қондирилиши тушунилиши керак.
5. Ҳузурнинг таъминотидир. Бу ҳам оила қуришдан мақсад сифатида алоҳида аҳамиятга эга.
Муҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан