Шариатда никоҳ учун муайян бирор ой ёки бирор - бир кун тайин қилинмаган. Аммо шаввол ойида никоҳланмоқ афзалроқ. Чунки Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Мени Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаввол ойида никоҳладилар”, деганлар. Маълумки, шаввол ойи қамарий ойларнинг ўнинчиси ҳисобланиб, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари орасида келади.
Қуйидаги ривоят халқимиз орасида тарқалган “Икки ҳайит ораси никоҳ жоиз эмас” деган ботил ақиданинг нучлигига далил бўлади. Пайғамбар соллаллоху алайҳи ва салламнинг «Ла никоҳа байнал ъийдайни» деган сўзларини ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бундай шарҳлаганлар:
«Бу к,авл икки ҳайит орасида никоҳ ножоиз, дегани эмас. Бу ҳадиси шарифнинг боиси бундай: бир йили қиш фаслида ҳайит намози жума кунига тўғри келиб крлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит намозини ўқидилар ва жума намозига ҳозирланмоқчи бўлиб, уйга қайтдилар.
Саҳобсш киромлардан бирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Аллоҳнинг расули! Ҳозир фалон жойда бир никоҳ бор эди...» дедилар. Қиш фаслида кун қисҳалигидан жума намозига вақт кам қолгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳайит орасида, яъни ҳайит ва жума намозининг ўртасида никоҳ йўк» дедилар». Чунки жума куни ҳам мусулмонларга ҳайит ҳисобланади.
Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан