loader
Foto

73 - 74. Ал-Аввал, Ал-Охир

Билгилки, аввал бир нарсага нисбатан аввал бўлади, охир ҳам бир нарсага нисбатан охир дейилади. Бу икки сўз қарама-қарши маънода бўлиб, бир нарса иккинчи нарсага нисбатан ҳам аввал, ҳам охир бўлиши тасаввурга сиғмайди.

Агар пайдо бўлиш тартибига қараб мавжудотлар мартабаси силсиласини мулоҳаза қилсанг, Аллоҳ таоло уларга нисбатан Аввалдур. Чунки барча мавжудотлар вужудни Ундан ол-гандир. Аллоҳ таолонинг Узи эса ўз зоти ила мавжуд бўлиб, бошқа нарсадан вужудни олма-ган. Қачонки сулук — йўлнинг тартибига қараб Аллоҳ таоло томон йўл олувчиларнинг манзиллари мартабасини мулоҳаза қилсанг, У Зот Охирдур. Чунки Аллоҳ таоло орифлар кўтариладиган даражаларнинг охиридур. Бу эса маърифатул лоқдир.

Демак, Аллоҳ таоло сулукка нисбатан охир, вужудга нисбатан аввалдир. Аввало, мабдаъ - бошланиш жойи Ундандир ва охири бориладиган, қайтадиган жой Унгадир!

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан