loader
Foto

Ал-Муқтафи Ли-Амриллоҳ Абу Абдуллоҳ

Ал-Муқтафи ли-амриллоҳ, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мустазҳир биллоҳ. 489 йил 22-рабиул аввалда туғилган. Онаси - ҳабаш аёли. Жияни истеъфога чиқарилиши олдидан байъат берилди. Ёши 40 да эди. Муқтафи деб лақаб олганининг сабаби бор, у халифа бўлишидан олти кун аввал Расулуллоҳни тушида кўради. Шунда ул зот, яқинда бу иш сенга ўтади, сен Аллоҳнинг амри бўйича иш олиб бор, дейдилар. Шу билан у Муқтафи (изидан борувчи) лақабини олади.

Султон Масъуд (Салжуқий) адолат кўрсатади, Бағдодда тинчлик ўрнатади, кейин киши юбориб халифа саройидаги жамики ҳайвонларни (уловларни), уй жиҳозларини, олтинлар, пардалар ва сардоқларнинг барини олдириб келади. Халифалик оғилхонасида сув ташишга тўртта от, 8 та хачирдан бошқа ҳечвақо қолдирмайди. Шунинг учун: улар Муқтафида бирорта от, бирорта сафар анжоми бўлмаслиги шарти билан байъат беришган, деган гап бор. Кейинроқ 531(1137-36) йили Султон Масъуд халифага тегишли барча нарсаларни олиб қўяди. Фақат ерини қолдиради, холос. Халифадан юз минг динор талаб қилиб ўз вазирини жўнатади. Шунда Муқтафи: сенинг бу фармонинг ғалати бўлди. Ўзингга маълум, Мустаршид барча бойликларини сенга бериб юборган кейин эса бўлган иш бўлди. Рошид тахтга келиб қилган ишини қилди ва кейин у ҳам уй жиҳозларидан бошқа ҳеч вақо қолдирмай олиб кетди. Уй жиҳозларини эса барини ўзинг олиб қўйдинг ва зарбхонага бериб юбординг. Мерос ва жизя тўловларини ҳам олиб қўйдинг. Энди бу ёғига бунча молни сенга қайдан олиб бераман. Саройни бўшатиб беришдан бошқа чора қолмаяпди. Мен мусулмонлардан битта донни ҳам зулм билан олмаслик ҳақида Аллоҳга ахд қилганман, дейди. Шундан кейин султон халифани қўйиб, халқдан мол йиғиб олди, савдогарларни мусодара қилди. Халққа оғир бўлди. Кейинроқ жумодул аввалда халифанинг ерлари, мероси қайтарилди ва муомалотлари тикланди.

Шу йили рамазоннинг ўттизинчи куни ҳилол (янги ой)ни кузатилганда кўринмади. Бағдод аҳли шунда саноқни тугал қилиб рўза тутмоқчи бўлдилар. Эртаси кечда ҳам ҳилолни кузатдилар. Ой яна кўринмади. Осмон эса тип-тиниқ мусаффо эди. Тарихларда бунақаси эшитилмаган.

533 йили Буҳтарада 10 фарсахли ҳудудда кучли зилзила рўй берди. Кўп одам ҳалок бўлди. Сўнг Буҳтарани ер ютиб, шаҳарнинг ўрни қора сувга айланди. Шу йили амирлар шаҳарлардаги дон-дун омборларни эгаллаб оладилар. Султон Масъуд кучсизлашиб қолади, унинг ёлғиз номи қолади. Султон Санжарнинг ҳам ҳокимиятига путур етади. Зўравонларни хорлагувчи Зотга ҳамду сано айтаман. Халифа Муқтафининг мавқеи эса мустаҳкамланди, ҳурмати ортди, сўзи қувват топди, бу ҳол Аббосийлар давлати ислоҳининг ибтидоси бўлди. Аллоҳга олқишлар бўлсин. 541(1146-47) йилда Султон Масъуд Бағдодга келди. Ва бу ерда зарбхона (тангахона) қурдирди. Халифа зарбхона қурилишига са-бабчи бўлган зарбчини қамаб қўяди. Масъуд эса халифанинг эшик оғаси (ҳожиби)ни ушлаб олади. Халифа бундан ғазабга келиб жоме ва масжидларни уч кун қулфлатиб қўяди. Сўнг эшик оғаси қўйиб юборилгач, зарроб (зарбчи) ҳам қўйиб юборилади. Шу билан иш тинчийди. Шу йили воиз Ибн Ибодий ваъзхонликка чиқди. Шунда Султон Масъуд ҳам ҳозир бўлди. Воиз савдо-сотиқ солиғи ва одамлар тушган аҳвол ҳақида гапириб ўтиб, сўнг деди: Эй олам султони,сенмусулмонларданолганшунчанарсанибиттаяллачига бир кечада бериб юборасан. Энди мени ўша яллачи деб ҳисоб эт ва уни менга бағишла. Бу Аллоҳнинг сенга берган неъматлари учун шукронанг бўлсин. Султон рози бўлди. Шаҳарда солиқнинг бекор қилинганлиги ҳақида жар солинди. Солиқ бекор қилингани ҳақида ёзилган лавхдар карнай-сурнайлар садоси остида шаҳар айлантириб чиқилди, кейин уларни деворларга қоқиб қўйишди. Носир ли-дийниллоҳ даврида суғириб юборгунга қадар осиғлиқ турди. Бизга ажамлардан қолган ишлар керак эмас, деди у шунда. 543 йили фаранглар Дамашқни қамал қилдилар. Шунда ўша вақтдаги Ҳалаб ҳукмдори Нуриддин Маҳмуд ибн Занкий ва унинг биродари (ака ёкиукаси) Мавсил ҳукмдори Ғози ёрдамга келдилар. Натижада мусулмонлар нусрат қозондилар. Валиллоҳил ҳамд. Фаранглар қочдилар. Нуриддин фаранглар билан жангни давом эттириб, улар истилосидаги мусулмонларнинг ерларини тортиб олди.

544    йили Миср ҳукмдори Ҳофиз ли-диниллоҳ дунёдан ўтди. Ўрнига ўғли Зофир Исмоил ўтказилдию

545    йили Яманда қон рангли ёмғир ёғди, одамларнинг кийимлари қизилга бўялди.

Шу йили қаттиқ ер қимирлади. Бағдод 10 мартача силкиниб тушди. Ҳулвондаги (Ирокдагиси) бир тоғ Бағдоддан узилиб қолди.

547 (1152-53)- санада Султон Масъуд ўлди. Муқтафининг ва-зири Ибн Ҳубайра: Масъуднинг одамлари Муқтафини менсимай кўп беадабчиликларни қилдилар. Ошкора қаршилик қилишга имконият бўлмади. Шунда унга қарши бир ой ҳудди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Раъл ва Заквон қабилаларини қил-гандек дуоибад қилишга келишилди, дейди. Шундай қилиб у ва халифа ҳар бирлари ўз ўрниларида яширинча жумодул увлонинг 29 ида саҳардан дуони бошлаганлар. Бу иш ҳар кеча давом этади. Роппа-роса бир ой ўтгач, Масъуд ўз тахти устида ўлиб қолади. Бир ойдан бир кун ҳам нари-бери бўлмайди. Аскарлар ўзаро келишиб Маликшоҳни султон қилишади. Унинг ишини Хосбек бажаради. КейинчаликХосбекМаликшоҳниҳибсгаоладивабиродари(укаси) Муҳаммадни Хузистондан олиб келиб султонликни унга беради. Ўша вақтда халифа амр-наҳи қилиб турди. Унинг сўзи ўтадиган бўлди. Султоннинг “Низомия”га қўйган мударрисларини чет-латади. Восит атрофида фитна қўзғалганда аскарлар билан бориб у ерни тинчитади. Ҳилла ва Куфага кириб қайтади. Бағдодга ғалаба билан, қутловлар остида кириб келади. Шаҳар безатилади. 548 йилда ғузлар султон Санжарга қарши исён қилиб уни асир оладилар. Хорликнинг мазасини тоттирадилар. Унинг ерларига ўзлари подшоҳлик қилиб, хутбани эса унинг номи билан ўқийдилар. Уларнинг олдида маъносиз, ёлғиз сувратдек бўлиб қолади. Ўз ҳолига ачиниб, кўз ёшлар тўкади. Салтанат унинг номида бўлса-да, ўзи отбоқарлариникига тенг маош олади.

549 йили Миср ҳукмдори Зофир биллоҳ Убайдий ўлдирилади. Ўрнига ёш гўдак ўғли Фоиз Исони қўйишади. Мисрда ҳокимият беқарорлашади. Шунинг учун Муқтафи Нуриддин Маҳмуд ибн Занкий номига ахднома битиб Мисрни унга беради ва у ерга боришни буюради. Нуриддин фаранглар жанги билан машғул эди. У жиҳодни ҳеч тўхтатмаётган эди. Шу йилнинг сафар ойида Дамашқни қўлга киритган, Рум шаҳарларидан бир неча қўрғон ва қалъаларни куч билан, баъзан эса омонлик бериб қўлга киритган эди. Унинг мамлакати кенгайиб довруғи тарқалди. Шундан сўнг Муқтафи унга нома йўллаб Мисрга боришни буюрди. Ал-малик ал-Одил деб лақаб берди. Муқтафининг ҳокимияти юксалди, шавкати ортди. Рақибларини доғда қолдирди. Ўз ҳокимиятига мухолиф тарафларга юришлар қилишни бошлайди. То 555 (1160) йили рабиул аввалнинг иккинчиси, якшанба кечаси вафот топгунга қадар унинг мавқеи юксалишдан тухтамади.

Заҳабий ёзади: “Муқтафи халифалар ичида энг кўзга кўринганларидан бўлиб, ўзи олим, адиб (наср ва назмдан бохабар), шижоатли, юмшоқ табиатли, раҳбарликка моҳир, имоматга жуда муносиб киши эди. Имомларнинг ичида ундайлари оз бўлган. Давлатдаги энг кичик иш ҳам унинг тамғасисиз битмасди. Халифалик вақтида уч сандиқ нома ёзилибди. Ўз муаддиби (устози) Абулбаракот ибн Абулфараж ибн Санийдан ҳадис ўрганган”.

Ибн Самъоний деди: “У акаси Мустаршид билан Абулқосим ибн Баёндан Ибн Арафанинг “Жуз”ини эшитди (ўрганди). Унинг ўзидан эса имоми, тилшунос Абу Мансур Жаволийқий, вазири Ибн Ҳубайра ва бошқалар ривоят қилишди. У Каъбанинг эшигини янгилади. Ақиқдан ўзига товут ясатди. Сийрати (ахлоқи) мақтовга лойиқ, давлати шукроналикка сазовор ҳамда дин, ақл, фазилатлар, тафаккур ва сиёсатга таяниб иш юритар эди. Имомат (олий раҳнамолик)нинг шаъни-шавкатини тиклади, халифалик анъаналарини жойига келтирди, ишларни ўзи бевосита бажарди. Ғазотларга ҳам чиқци. Узоқ давр сурди”.

Абу Толиб Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Абдуссаме Ҳо-шимий “ал-Маноқибал-Аббосия”китобидадебди:“Муқтафининг даври - адолат гуллаб-яшнаган, эзгу ишлар кўпайган давр бўлди. Ҳокимият унга ўтишидан илгари ибодатга жуда берилган эди. Аввалида дин билан ҳамда илмларни (китобларни) кўчириш ва Қуръон қироати билан машғул бўлди. Бағрикенг, мулойим ва меҳрибон бўлиш билан бирга Мўътасимдан кейин бунақа қўрқмас ва довюрак ҳамда қаттиққўл халифа бўлган эмас. Шунингдек, унга зоҳидлик, художўйлик, ибодатлилик хос эди. Аскарлари қаерга борса ғалаба билан қайтарди.

Ибн Жавзий деди: “Муқтафининг даврида Бағдод ва Ироқ халифалар қўлига қайтди. У билан низо қилувчилар қолмади. Илгари, Муқтадир давридан то Муқтафигача ҳокимият итоатсиз маликлар (подшохдар) ихтиёрида бўлиб, улар учун халифа номига халифа эди. Муқтафи давлатида Хуросонда султон Санжар, Шомда султон Нуриддин Маҳмуд султон эдилар. У сахий, олийжаноб, ҳадисга ва уни ўрганишга мухлис, илм ва ахди илмга ихлосли эди. Ибн Самъоний айтади: (ровийлар пиллапоясидан иккинчиси Муқтафи) Анас розияллоху анҳу деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Амирларнинг бераҳмлиги, одамларнинг очкўзлиги кучайиб бораверади. Қиёмат фақат ёмон одамлар устида бўлади”.

Муқтафи имом Абу Мансур Жаволийқий наҳвийни имомликка қайтарганда у келиб ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ деди-да I    бошқа ҳеч нарса демади. Насроний табиб Ибн Тилмиз буни кўриб:

- Эй шайх (домла), амиралмўминга бундай салом берилмайди”, деб қолди. Ибн Жаволиқий унга қайрилиб ҳам ўтирмай, эй амиралмўминин, менинг саломим хадисда келган салом. Сўнг сўзини давом этиб, эй амиралмўминин насроний ва яҳудийлар қалбига бирорта илм етарлича кириб бормаган деб қасам ичилса унга каффорат келмайди. Зеро, Аллоҳуларнинг қалбини кулфлаб қўйган ва Аллоҳнинг қулфини имондан ўзга нарса очолмайди”, деди. Муқтафи унга рост айтдинг, зўр айтинг деди. Ибн Тилмиз эса илми дарёча бўлса ҳам тошдек қотиб қолди.

Муқтафининг даврида ўлган машҳур кишилар: наҳвчи Ибн Абраш, Юнус ибн Муғис, Жамолул Ислом ибн Муслим аш-шофеъий,“ат-Тарғиб”соҳибиАбулқосимИсфаҳоний,ИбнБаржон, “ал-Муаллим би фавоиди муслим” китоби муаллифи Мозарий моликий, Замахшарий, “ал-Ансоб” соҳиби Рашотий; ўзининг имоми Жаволийқий, тафсир соҳиби Ибн Атийя, Абуссаодат ибн Шажарий, имом Абу Бакр ибн Арабий, шоир Носиҳуддин Аржоний, қози Иёз, ҳофиз (ҳадис олими) Абул Валид ибн Даббоғ, Абул Асъад Ҳибатурраҳмон Қаширий, қори Ибн Алломулфарас, шоир Рафо, “Ал-Милал ван ниҳал” муаллифи Шаҳристоний, шоир Қайсароний, Ғаззолийнинг шогирди Муҳаммад ибн Яҳё, ҳофиз Абулфазл ибн Носир, қори Абулкарам Шаҳразуврий, шоир Ваъво, шофеъийлик имоми Ибн Жало ва бошқалар.

Жалолиддин Суютийнинг

"Тарих ал-хулафо" китобидан

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР