loader
Foto

Коинотнинг махфий ҳақиқатлари

 Илмнинг коинот мавзуида еча олмаган икки муҳим саволи бор:

а) ўзгарувчан маконлар ва ўлчовлар;

б) коинотдаги магнит таранглиги.

Ташқи борлиқларнинг бир бутун бўлиб, бир-бири билан боғлиқ ҳолда туриши, бошқача айтганда, бутун борлиқнинг скелети сирлари ўлчовларда яширингандир. Бу скелетларни тутиб турувчи сўнгсиз куч магнит таранглигида кўринади. Ҳамонки, бу икки тушунча биз учун сирлилигини йўқотмаган экан, коинот ҳақидаги жамики илмларимиз тахминлардан нарига ўтолмайди.

Қуръони каримда бу мавзуларга оид оятлар жуда кўп. Мен бу бўлимда тушуниш осон бўлган 4 оятнигина шарҳлайман. Ана унда сиз бугунги коинот илмлари Қуръони каримдан нақадар орқадалигини кўриб, унинг мўжизаларига ҳайронлар қоласиз.



А) Чексиз ўлчовлар

Илмда энг қийин идрок этиладиган мавзу ўлчовлардир. Ёъналишга оид бошланғич ўлчовларни осон идрок этиш мумкин. Биринчи ўлчов узунликдир: қаршимизда чўзилиб ётган томон биринчи ўлчовдир. Унга тик бўлган айни текисликдаги ўлчов, яъни эн - иккинчи ўлчовдир. Бу текисликка юқоридан қуйига тик бўлган ўлчов (бўй, эн, узунлик) бирликда бир маконни, бир жойни билдиради. Аммо аҳвол шундайки, иш шу билан битмайди. Агар биз тақвим ёки соат нуқтаи назаридан қарасак, тўртинчи ўлчовга дуч келамиз. Коинотда бундан бошқа яна бир талай ўлчовлар бор. Улар назарий жиҳатдан "н" ҳарфи билан ифодаланади. Чексиз ўлчовлар... Бу ўлчовларнинг бир қанчаси бир жойга жамланса, ўзига хос маконлар яратади.

Моддий олам эса тўрт ўлчовдан яралувчи макондир.

Бу асосий физикавий илмдан сўнг Қуръони каримнинг мўжизавий таърифини кузатайлик. ("Саф", 37-сура, 5-оят):

Рабб ус—самовоти вал—арзи ва мо байнахумо ва раббул—машориқ.

Яъни: У, осмонлар, ер ва орасидагиларнинг Рабби, кунчиқарларнинг ҳам Раббидир.

Бу оятдан чиқадиган биринчи маъно: кунчиқар (машориқ) тушунчаси осмонлар, ер ва орасидагилар тушунчасидан фарқли экан. Агар шундай бўлмаса эди, оят фақат: "У осмонлар, ер ва орасидагиларнинг Рабби" тарзида бўларди. Лекин оят борлиқларни иккига айирган:

1)..осмонлар, ер ва орасидагилар;

2) кунчиқарлар.

Бу айрилиш коинот физикасига оид чин ҳақиқатнинг ифодасидир. Зеро, осмон, ер ва орасидагилар Илоҳий куч томонидан яратилган яратиқлардир. Кунчиқарлар эса бизнинг тушунчамиздаги маънода яратилган яратиқ васфига эга эмас, математик бир системадир. Чунки кунчиқарлар бугунги физика атамаси билан айтадиган бўлсак, ўлчовлардир. Аллоҳ бу шарофатли оятида оламларда ўзи яратган икки фарқли система ҳақида гапирган. Булардан бири еру осмон ва улар орасидаги физик борлиқлар, иккинчиси эса кунчиқарлар (ўлчовлар) атамаси билан англатиш мумкин бўлган математик система ҳақиқатларидир. Буниси бизнинг тушунчамизда яратиқ (махлуқ) бўлолмайди, фақат Ҳақ-Таолонинг олқишига сазовор бўлган илоҳий ирода тартибларидир.



Бу оятдан ва бошқа бир қатор оятлардан биламизки, Аллоҳ борлиқларни ва ўлчовларни алоҳида-алоҳида яратган. Кунчиқарлар (машориқ) калимасининг томонлар, йўналишлар, ўлчовлардан бошқа маъноси йўқ.

Арабчада кўплик, умуман, жуда кўпни ифода қилади. Маълум сонлар кўплик ифодаси бўлмайди ва кўпликда билдирилмайди. Зотан, осмондан уч ўлчовли макон бор бўлганлигидан, бу ердаги "машориқ" - "кунчиқарлар" атамасида ўлчов системасини ифода этади.

Қуръони каримнинг маҳшар билан алоқадор жуда кўп оятида "жаннат" атамасининг "моддий макон" атамасидан фарқли эканлиги, айрича бир маконнинг олами эканлиги билдирилган. Демак, Қуръони карим чексиз ўлчовлар системаси ичида маконлар ҳақиқатини тақдим этгандир.

Моддий оламда бор борлиқнинг мавжудлик ҳоли деганда биз 4 ўлчовга геометрик мослашувни ва бир канал танлаш ҳолини тушунамиз. Бу мослашув Аллоҳнинг Рабблик (Егамлик) сифатининг сиридир. Шу боис, оят борлиқларни ва ўлчовларни таърифларкан, Рабб сифатини қўллагандир.

Оятнинг тафсири мана бундайдир:

Ердаги, осмондаги ва улар орасидаги жамики борлиқларни Рабблик сифатим билан бир—бирига қандай мослаган бўлсам, мен чексиз ўлчовлар (машориқ)нинг ҳам шундай Раббидирман.

Қуръони каримда бир қанча жойда кунчиқарлар ва кунботарлар атамаси келади. Булар ҳам бир маънода ўлчов ифодасидир. Фақат кунботарлар атамаси билан биргаликда кунчиқарлар атамаси ҳам келгандагина ерни ва системаларнинг ҳаракатларини ифода қилади. Лекин бу ердаги оят билан турли илмий мўжизалар бир-бирига алоқасиз ҳикматлардир.

1. Моддий яратиқларнинг, асосан, ҳаммаси оятнинг илк жумласида бутун ҳолида берилган. Оятнинг тўла жумласида ўлчовлар системасининг бўлак бир борлиқлар дастаси эканлиги уқтирилганлиги энг жиддий илм мўжизасидир. Ҳа, борлиқларга синч, скелет бўлган ўлчовлар макони, жамики борлиқлардан бўлак қилиб таърифланиши бизнинг асримиз учун энг катта физик мўжизадир. Бугунги даврда Броглейдан тортиб Жордан, Феми, Хилбертгача ҳаммалари бутун борлиқларни алоҳида, ўлчовларни алоҳида - айри-айрича ўрганиш тарафдоридирлар. Ҳатто ўлчовларнинг ва маконларнинг фарқлари бошқа борлиқларнинг ҳам қанчадан-қанча фарқлиликларини кўрсатиб бериши аниқланди. 4-ўлчов, вақт оз таъсир қиладиган маконларда айни ўша борлиқнинг умри ўзгаради. Қисқа масофада сўнгги маълум бўлган воқеалар кенгаяди, ўз хусусиятлари ва бўлакчалари юзага чиқади.

2. Коинот геометриясининг асос қусурларини яширган ўлчовлар (машриқ) Аллоҳнинг Рабблик сифати билан уйғунлашганини ифода қилади, яъни ҳамма коинот маконлари Рабб тажаллиси деган тушунча ичида қонуннинг ўзгарувчанлиги ҳикматини ташиётир. Дунё ва фазонинг қандай физик низомлари бор бўлса, йўналишларнинг, улардан бунёд маконларнинг ҳам шундай махсус формулалари бор.

3. Фотиҳада амр этилган "оламларнинг Раббига ҳамд" сири, бу оятда очилиб кетган, яъни оламлар бир томондан фақат ер, осмонлар ва уларнинг ораларидаги борлиқлардангина иборат эмас. Оламлар атамаси билан алоқадор бўлган, масалан, чексиз йўналишлар ва булар билан боғлиқ маконлар бор. Чексиз йўналишлар, Рабб сифатининг сири билан ўзлари бунёд этган маконларга, оламларга, яъни коинотларга чексизлик ато этадилар. Бу чексизлик осмон, ер ва улар орасидагиларнинг нарёғида бошқа олам борлигининг рамзидир.

Мана, биз Машориқ сири деганда бошқа оламларни тушунсак, унда инсоннинг сўнгсизлик сирларига яқинлашувига имкон берамиз ва Тангри гўзаллигини маконларда томоша қиламиз.

Оят, шундай қилиб, инсонларга чексиз йўналиш ва маконларда Аллоҳ илмига яқинлашиш йўлини очиб беради. Илм, бу тушунчага яқин келиши биланоқ коинотни англаб олади. Акс ҳолда, барча галактикаларни ўрганса, илмни тагига етиш чорасини, таянч нуқтасини тополмайди. Моддий коинотда борлиқларнинг хусусиятлари макон ва замон тушунчаси ичида чегараланган (жойлашган)дир. Айни шу борлиқлар чексиз маконларда бўлакча гўзалликга бурканади. Борлиқлар ҳақиқати шулардан иборат.

Холуқ Нурбоқийнинг "Қуръони каримнинг илмий мўжизалари" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Сув ва ҳаёт