loader
Foto

82. Ал-Афувву

У шундай Зотки, гуноҳларни ўчириб, исёнларни кечириб юборур. Бу исм ал-Ғафур сифатининг маъносига яқиндир. Лекин ал-Афувв янада кечирувчиротўдир. Чунки «ғуфрон»нинг маъноси беркитиш, «афв» эса ўчиришдир. Албатта, ўчириш беркитишга нисбатан кучлироқдир.

Танбиҳ. Мазкур сифатдан банданинг оладиган насибаси махфий эмас, яъни ўзига зулм қилган кишиларни афв этиб, уларга яхшилик қилади. Кўрмайсанми, Аллоҳ таоло дунёда осийлар ва кофирларга яхшилик қилиб, уларга тезда азоб бермайди, балки баъзида уларнинг тавбасини қабул қилиб, афв этади. Агар Аллоҳ таоло бандаларнинг тавбасини қабул қилган бўлса, демак, уларнинг барча ёмонликларини амал дафтаридан ўчириб ташлаган бўлади. Чунки ҳадиси шарифда: «Гуноҳидан тавба ^илувчи киши худди ҳеч бир гуноҳ қилмаган киши кабидир», - дейилган. Бу эса жиноятни ўчиришда энг ютрри чегарадир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан