loader
Foto

Ғазо қассоби дунёга даъво қилди

Ғазодаги геноцид учун асосий масъул бўлган Исроил Бош вазири Нетаняху ҳозирда қотилликлар билан минтақага ўт қўймоқда. Камералар қаршисига чиққан Ғазо қассоби, бутун дунёга эътироз билдирди ва барча қотилликларни ўзи содир этганини, хусусан, ҲАМАС етакчиси Ҳанийя ўлдирганини ҳам тан олди.

Дунё Ғазо секторида 301 кундан буён геноцид амалга ошираётган ишғолчи исроилликларнинг ваҳшийлиги тугашини кутаётган бир пайтда сионистик режим АҚШ кўмаги билан тобора кўпроқ назоратдан чиқиб кетмоқда. 24-июл куни АҚШ Конгрессида Ғазо қассобига айланган Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг олқишлари ортидан Тел-Авив маъмурияти янада тажовузкор бўлди.



Қотил Исроил 2023-йил 7-октабрдан бери нафақат Ғазо секторига ҳужум қилмоқда. У тез-тез Ғарбий Соҳил, Ливан, Сурия ва Ироқни нишонга олади.

Сўнгги пайтларда Нетаняху маъмурияти халқаро қонунларга эътибор бермай, Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни тўхтатиб, бошқа мамлакатларда ҳам юқори даражадаги суиқасдлар уюштирмоқда. Европа давлатлари нима бўлаётганини кузатиш билан қаноатлансада, АҚШ ҳар доимгидек Исроилни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

Исроил Ливаннинг пойтахти Байрутда Ҳизбуллоҳнинг юқори даражали қўмондонларидан Фуад Шукурни ўлдирди.

Исроил, шунингдек, 31 июл куни Эрон пойтахти Теҳронда Ҳамас сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳанийяни ҳам ўлдирган.

Бошқа томондан, Исроил армияси хавфсиз ҳудудга ҳужумда нишонга олган Ҳамаснинг қуролли қаноти Иззиддин ал-Қассам бригадалари раҳбари Муҳаммад ал-Дайфнинг ўлимини тасдиқлаганини даъво қилди.

Камералар қаршисида сўзга чиққан Исроил Бош вазири Нетаняху ўз мамлакати охирги кунларда барча душманларига қаттиқ зарба берганини айтди.



Ғазодаги ўт очишни тўхтатишнинг муҳим шахсларидан бири бўлган Ҳамас Сиёсий Бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийянинг Исроил томонидан ўлдирилишининг акс-садолари давом этмоқда. Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг инаугурация маросимидан сўнг Теҳрондаги қароргоҳида Ҳания ўлдирилганидан кейин пайдо бўлган саволларга ҳалигача жавоб топилмади. Теҳрон матбуоти ҳужумни амалга оширган ракета Эрон ташқарисидан учирилганини даъво қилмоқда. Исроил матбуоти ҳам ракета Эрон ичидан учирилганини даъво қилмоқда. Ҳанийянинг яшаш жойи ҳақидаги маълумотлар сиздирилганми ёки йўқлигига аниқлик киритиб бўлмади.



Исроил 301 кундан бери ҳужумларини давом эттираётган Ғазода қурбонлар сони 39 минг 480 га ошди. Геноцид Нетаняху раҳбарлигида Исроил томонидан ўлдирилган фаластинликларнинг 16 мингдан ортиғи болалар, 11 мингга яқини эса аёллардир. Босқинчи Исроил кучлари 7 октабрдан буён Ғазода 150 минг турар жой, 610 масжид, 115 мактаб ва университетни вайрон қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Исроилнинг таҳдидлари натижасида 2 миллион 300 минг аҳолига эга Ғазодаги ҳар бир киши камида бир марта мажбурий кўчишга дучор бўлган.



АҚШнинг New York Times газетаси (NYT), Исмоил Ҳанийнинг Теҳрондаги уйига қўйилган бомба портлаши оқибатида шаҳид бўлганини даъво қилди. Бомба Эрон Инқилоб Қўриқчилари Корпуси томонидан ҳимояланган ва юқори даражали меҳмонларга мезбонлик қилган қароргоҳга тахминан икки ой олдин яширин равишда олиб кирилгани ва Ҳанийя турган хонага жойлаштирилгани иддао қилинди. Ҳанийянинг соат 02:00 атрофида хонада эканлиги тасдиқлангач, бомба узоқдан қоманда ёрдамида портлатилгани билдирилди. Кучли хавфсизлик чоралари остида сақланаётган бинога бомбанинг қандай қилиб яширинча олиб кирилгани ва у ерда ҳафталар давомида аниқланмай қолгани изоҳланмаган. Бундай қоидабузарлик Эрон учун разведка ва хавфсизлик нуқтаи назаридан «фалокатли муваффақиятсизлик» эканлиги изоҳланди.

РОССИЯ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Ҳанийянинг ўлдирилишига изоҳ берди. Медведевнинг таъкидлашича, Яқин Шарқда, ҳатто қалтис бўлса ҳам, тинчлик ўрнатишнинг ягона йўли кенг кўламли уруш эканлигини ҳамма билармиш.

Абу Муслима таржимаси (туркчадан)