loader
Foto

Нега ғарблик феминистлар учун фаластинлик аёллар аёл эмас...

Феминизм ё ўзи феминстик ҳаракат ўзининг олдинги тажрибасидан сабоқ олмади ва фаластинлик аёллар ва болалар бошдан кечираётган давом этаётган зўравонлик ҳаракат етакчилари томонидан қўпол равишда эътибордан четда қолмоқда.

Порс тудей сайтига кўра, феминистларнинг исроиллик аёлларни қўллаб-қувватлаш учун сон-саноқсиз тезкор рекакциялари бўлса-да, Фаластин аёлларининг оғир аҳволи ҳақида безовта қилувчи сукунат мавжуд. Сионистик режим томонидан фаластинлик аёлларга етказилган жинсий ва репродуктив зарарни қасддан эътиборсиз қолдириш айниқса бундай масалалар феминизмнинг диққат марказида бўлиши кераклигини ҳисобга олсак, ўйлаб кўришга арзийди. 7 октябрдан бери юзлаб фаластинлик  аёллар сионистик режим томонидан ҳибсга олинган ва улар жинсий қийноқлар, яланғоч калтаклар, зўрлаш таҳдидлари ва иккта тасдиқланган ҳолатда зўрлаш каби ғайриинсоний  ҳатти-ҳаракатларга дуч келишган.

Ғарб феминистлари кўзларини юмишди

БМТнинг 2024-йил 19-февралдаги ҳисоботида қайд этилган жинсий тажовузнинг иккита ҳолати эътибордан қолса ҳам сўнгги 76 йил ичида сионистик режим ҳарбийлари  томонидан фалатснилтк аёлларнга нисбатан жинсий зўравонликнинг ўнлаб йиллар давом этган тарихига қандай эътибор бермаслик мумкин?

Фаластинлик аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида 7 октябргача эълон қилинган ҳисоботлар тайёр. Бу ҳисоботлар сионистик режимдаги  қийноқларга қарши ош қўмита, Қуддусда жойлашган аёлларга ҳуқуқий маслаҳат а ёрдам маркази / 2009 йилдаги итта ҳисобот/ ҳамда БМТнинг турли ҳисоботлари каби инсон ҳуқуқлари  гуруҳлари томонидан чоп этилган. Мазкур ҳисоботлар суд мажлисларида қўланилган баённомалар, ҳуқуқий шикоятлар, ҳимоячиларнинг ҳужжатлари ва қамоққа олингаларнинг кўрсатмалари  асосида тузилади. Уларда сиоинстик режим ҳибсхонасидаги фаластинликларга нисбатан жинсий зўравонлик , қийноқлар ва бошқа шавфқатсиз, ғайриинсоний ва камситувчи муомалалар тасвирланган.

Агар феминистик нутқ ҳақиқатан ҳам урушда гендер зўравонлигини ҳал қилишга интилса фаластинлик аёлларга қарши давом этаётган жиноятлар ушбу ҳаракатнинг яхлитлигини сақлаш учун барча тегишли моддаларга киритилиши керак. Ўтган ўн ой ичида жуда кўп далилларга қарамай, 40 мингнинг шаҳид бўлиши, уларнинг ярими аёллар ва болалар ва 21 мингдан ортиқ боланинг ғойиб бўлгани-феминистик ҳаракат ўзининг ўтмиш тажрибасидан сабоқ олмагани демакдир. Фаластинлик аёллар ва болалар бошдан кечираётган давом этатган зўравонликларга қўпол равишда эътибор берилмаяпти.

Жинсий зўравонлик оддий ҳолга айланмоқда

Жинсий ва гендер зўравонлик эркакларга ҳам тарқалди. Фаластинлик эркакар сионист аскарлари томонидан бир неча бор мажбуран яланғоч ва жинсий қийноқларга дучор бўлганини кўрсатадиган хабарар ҳам мавжуд. Ўтган ҳафтада  Sedeh Taman қамоқонасида исроиллик ҳарбийлар томонидан фаластинликни гуруҳ бўлиб зўрлагани акс этган безовта қилувчи видео эълон қилинди. Сионистик режим вазирлари жумладан  Bezalel Smotrich ҳам видеонинг чиқарилишини қоралади аммо унинг мазмунини эмас. Айримлар масалан Ликуд партиясининг  Xanoch Milovski номли аъзоси ҳатто тажовузни оқлади. Ва албатта кутилгандек Ғарб феминистлари сукут сақлашди. Бу кар сукунат феминистик жамиятнинг бошқа аъзолари томонидан ҳам худди шундай қораланди. Ўтган ўн ой чида Ғазо бўлгасидан олдиндан даҳшатли тасвирларга эътибор бермаслик қўпол ғайриинсонийлик бўлади.

Шаҳид бўлганларнинг 70 фойизи аёллар ва болалар бўлганда  фаластинлик аёллар йўқолган болаларини топиш учун вайроналар орасидан қидирганда, оналар жонсиз фарзандларини қучоқлашганда, уйқу пайтида оилалар қочқинлар лагерларида ёнганда, сионистик режимнинг очлик кампанияси туфайли оналар ўз фарзандларининг очликдан ўлишини томоша қилганида ва болалар очарчилик шароитида овқат учун йиғлаганда, сукунат энди" сиёсатни сақлаш" дегани эмас бу феминизм тамойилларига хиёнат қилишни англатади.

Ғазо геноциди давридаги сўнгги воқеалар феминистик ҳаракатнинг муваффақиятсизликларини кўрсатиб унга шармандалик соясини ташлади. Феминистик ҳаракат бу чалкашликдан ташқарига чиқиши учун ирқчилик учун жой йўқлигини аниқ кўрсатиш керак. Инсоний тамойилларга хиёнат қилганлар аҳамиятсиз бўлиб қолиш хавфига дуч келишлари керак. Ирқчи жамиятда ирқчи бўлмасликнинг ўзи етарли эмас биз ирқчиликка  қарши бўлишимиз керак.