loader
Foto

ОАВ: Қатар ва Туркия Европа учун газ қувури лойиҳасини қайта тикламоқда

 

 

Қатар-Туркия газ қувури лойиҳаси, 2009 йилда тўхтатилганидан сўнг, Суриядаги ҳокимият ўзгариши ортидан яна кун тартибига қайтмоқда. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

 

Лойиҳа тафсилотлари

 

  • Лойиҳа Қатар ва Эрон ҳудудида жойлашган Шимолий/Жанубий Парс нефт-газ конидан бошланадиган ва Туркия орқали Европага газ етказиб беришни назарда тутади.
  • Қувурнинг бир шохобчаси Саудия Арабистони, Урдун ва Сурия орқали ўтиши режалаштирилган эди.
  • Иккинчи шохобча эса Саудия Арабистони, Қувайт ва Ироқ ҳудудидан ўтиши керак бўлган.

 

Қийинчиликлар ва сиёсий тўсиқлар

 

1.     Сурия режими

 

    • 2009 йилда Сурия президенти Башар Асад ўз ҳудудини қувурни ўтказиш учун тақдим этишдан бош тортган.(Россия талаби шу бўлган)
    • Бу лойиҳани амалга оширишдаги асосий тўсиқлардан бири бўлди.

 

2.     Саудия Арабистони

 

    • Саудия Арабистонининг Қатар билан сиёсий муносабатлари ўнлаб йиллар давомида таранг бўлиб келган.
    • Эр-Риёд лойиҳага сиёсий ихтиёр билдирмаган ва унинг амалга ошишига халақит берган.

 

Европанинг манфаатлари

 

Европа ушбу лойиҳада катта манфаатдор. Унинг мақсади:

 

  • Россия газига қарамликни камайтириш.
  • Туркия орқали Европа истеъмолчилари учун энергия манбаларига янада осон етиб боришни таъминлаш.

 

Қатар-Туркия газ қувури лойиҳаси ҳокимият ўзгариши ва минтақадаги сиёсий шароитлардан келиб чиқиб, яна қайта фаоллашмоқда. Ушбу қувур Европа ва Туркия учун стратегик аҳамиятга эга, лекин унинг амалга ошиши минтақавий сиёсий келишмовчиликларга боғлиқ бўлиб қолади.

Россия Европани ўзига қарам қилиб, шантаж йўллари билан сиёсий босим қилишни назарда тутган эди. Украинадаги уруш туфайли Россиянинг бу кирдикорлари фош бўлди ва Европанинг ўзи Россия газидан воз кечди.

 

 Абу Муслим