Шариф чоршанба куни Твитерда 2016 йилнинг март ойида Эврос вилоятидаги турк қишлоқларидан бирида жума намозида иштирок этганлиги асосида Александруполис суди томонидан сешанба куни суд қилингани ҳақида ёзди.
Шариф шунингдек, судга чақирув коғози нусхаларининг фотосуратларини ҳам жойлаштирди.
Унинг адвокати қарор устидан юқори инстанцияли судга шикоят қилди.
Бундан олдин Шариф 1999 йилда худди шу айблов бўйича Европа инсон ҳуқуқлари судига мурожаат қилиб, ғолиб чиққанди ва Греция унга товон пули тўлашга мажбур бўлган.
Иброҳим Шариф 1990 йилда маҳаллий мусулмон-турк жамияти томонидан Комотини муфтийси этиб сайланган.
Шариат қонунлари расмий равишда амал қиладиган (ҳеч бўлмаганда шахсий ва оилавий соҳаларда) Европадаги ягона минтақа саналган Ғарбий Фракияда муфтийлар сайланиши 1991 йилдан бери мусулмон жамоатчилиги учун тортишувларга айланган.
Грецияда мусулмонлар томонидан муфтийларнинг сайланиши Греция ва Усмонийлар империяси ўртасидаги 1913 йилдаги Афина шартномаси билан тартибга солинган ва кейинчалик Грециянинг 2345/1920 қонунига киритилган.
Бироқ Греция 1991 йил бу қонунни бекор қилди ва ҳатто Туркиянинг ўзида ҳам муфтийларни жамоат сайламасдан, ҳукумат тайинлашини айтиб, муфтийлар тайинлай бошлади.
Комотини ва Ксанти шаҳарларида мусулмонларнинг аксарияти ҳукумат томонидан тайинланган муфтийларни тан олмасдан, ўз навбатида, Греция ҳукумати томонидан тан олинмайдиган ўз муфтийларини сайламоқда.