loader
Foto

Тожикистон қамоғида махбуслар ғалаён қилдилар

Маҳбусладан бири, ИШИД аъзоси, назоратчининг автоматини тортиб олиб, қўриқчиларга қарата ўқ отди. Озод қилинган маҳбуслар колония корпусларидан бири эгаллаб олишди.

Сўғд вилояти ИИБ махсус отряди ғалаённи бостирди. Тожикистон Адлия вазирлиги жазони ижро этиш бош бошқармасидан хабар беришларча, воқеа содир бўлган жойда исён сабабларини аниқлаш учун махсус тергов гуруҳи ишламоқда.

Бу Тожикистонда махбуслар билан боғлиқ биринчи воқеа эмас. Июл ойида террорчилар Ғарб мамлакатларидан келган бир гуруҳ туристларга ҳужум уюштирганди. Ўшанда тўрт киши ҳалок бўлиб, яна икки киши яраланганди.