Унга нисбатан айблов ҳукми ёзда чиқарилганди, лекин жазо чораси энди эълон қилинди – 24 ярим йил қамоққа ҳукм қилинди. Шуниси қизиқки, суд жараёни давом этар экан, маҳаллий мусулмонлар хайрия ва эҳсонлар ёрдамида масжидни тўлиқ қайта тиклашга эришдилар. Бутун дунёдан келиб туган хайр-эҳсон миқдори миллион доллардан ошиб кетди.