loader
Foto

Хайпга ишонманг. Россия Яқин Шарқда ва бутун дунёда ютқазмоқда

Аммо баъзи тахминларга кўра ваҳима қўзғашга мойилган улар далилларнинг ёрқин нурига дош беролмайди», деб ёзади Foreign Policy, Россиянинг ялпи ички маҳсулоти Испания кўрсаткичларидан бироз юқори ва ҳарбий бюджет АҚШ бюджетининг ўндан бир қисмидан кам эмаслигини эслатади.

«Россиянинг ташқи сиёсатдаи муваффақиятлари муболаға қилиб юборилган», - таъкидлайди нашр муаллифи Раджан Менон, ва умумэътироф этилган тасаввурга мувофиқ, 2015 йил Россия президенти Владимир Путин АҚШ Барак Обаманинг Сурияга нисбатан ўзгариб туришларидан фойдаланди, бу эса унга кейинги низоларда уйнаб бериш керак экан».

«Ҳақиқатан ҳам, Путиннинг қадамлари Обамага деярли боғлиқ эмас эди, - деб ёзади Менон. - Сурия 1956 йилдан бери Москванинг стратегик ҳамкори ҳисобланади. Ўша йили Совет Иттифоқи қуролларини сотиш, шунингдек СССР билан иттифоқдош бўлган Чехословакияда суриялик аскарлар ва учувчиларни ўқитиш бошланди. Сурия шунингдек, Совет Иттифоқи бомбардимончилари ва қирувчиларини жойлаштириш бўйича биринчи илтимос билан мурожаат ҳам қилди - Кремл буни рад қилди (...) Совуқ Урушнинг кейинги ўн йилликларида Совет Иттифоқи Сурияга иқтисодий ёрдам ва қурол-аслаҳа этказиб беришнинг асосий манбаига айланди. 1971 йилда совет ҳарбий кемалари ва сув ости кемалари Суриянинг Тартус портидан фойдаланишни бошлади. 1980 йилда Дамашқ ва Москва стратегик ҳамкорлик ҳақида қоидалар бўлган шартнома имзолади», - дейилади мақолада.

«Бундай шароитларда Путиннинг Суриядаги гамбити АҚШдан ўзиб кетиш ниятидан кўра кўпроқ хавф остида бўлган узоқ муддатли стратегик инвестицияларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ. Путиннинг фикрига кўра, Сурия етакчиси Асаднинг қулаши ёки узоқ муддатли тартибсизликка, ёки Асаднинг энг кучли рақибларидан саналган радикал исломий гуруҳлар ғалабасига олиб келган бўларди. Иккала натижа ҳам Россия учун зарба бўларди», - дейди Менон.

(...) Россия контрактли аскарлари Сурияда жанг қилишган бўлса-да (...), чет эл қуруқлик кучлари асосан Эрон Исломий Инқилоб қўриқчилари корпуси ва Ливан Ҳизбуллоҳ жангчилари томонидан таъминланди - (...) улар ўзларининг сабабларига кўра Асадни қўллаб-қувватладилар. Уларнинг Суриянинг келажаги ҳақидаги қарашлари ҳеч қандай тарзда Россиянинг нуқтаи назарини акс эттирмайди. Бундан ташқари, улар шунчалик кўп қон тўкканки, улар Россияга фақат Суриянинг сиёсатини бир ўзи белгилашига йўл қўймайдилар. Бошқача айтганда, аслида Сурияда Россия ғалаба қозонмади. Ва ҳар қандай ҳолатда ҳам, бундай мукофот бўлмайди», - деб ёзади нашр муаллифи, Жаҳон банки томонидан Сурияни тиклаш нархи 250 миллиард долларга баҳоланганини кўрсатиб – «Россия бера оладиганидан анча юқори. Келажакда Россиянинг Сурияга даромад келтирадиган қурол-аслаҳаларини етказиб беришга келсак, битта муҳим масала бор - Асад улар учун қандай тўлайди».

«Россиянинг Яқин Шарқдаги ютуқлари ҳам муболаға қилинган», деб таъкидланади мақолада. «Москва, шубҳасиз, Ливиядаги можароларда фаол иштирок этмоқда. Аммо, икки рақобатдош ҳукуматга эга урушаётган мамлакатда (...)тартиб ўрнатиш Сизифнинг меҳнати каби самарасиз кетади, ҳукмронлик қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ливия ҳукуматларидан бири Россиянинг ёлланма кучларидан фойдаланишни қоралади (...) масалан, Халифа Хафтарнинг асосий тарафдорлари, Миср ва Саудия Арабистони яқинроқ ва уларнинг Ливия траекториясидаги улушлари каттароқ».

«Россиянинг Исроил, Саудия Арабистони ва Мисрдаги дипломатик мослашувчанлиги кўп эътиборни тортди ва Путин албатта ўз карталарини яхши ўйнади. Аммо, бу масала ҳақида гап кетганда, бу мамлакатларнинг барчаси АҚШга қарам бўлиб қолаверади ва улар билан янада яқинроқ муносабатда бўлишади. Ҳеч ким, камчиликларига қарамай, Америка алоқаларини рус вариантига алмаштирмайди», дейди Менон.

Африкага ўтар экан, у Путиннинг октябр ойи охирида Сочида бўлиб ўтган Африка давлатлари раҳбарлари саммитида «рамзий аҳамиятга эга бўлгандан ташқари» нима бериши ноаниқлигини ва «Россия агар савдо ва тўғридан-тўғри хорижий инвеститсиялар нуқтаи назаридан унинг мавжудлиги АҚШ, ЭЕвропа, Хитой, Туркия ва Ҳиндистон сояси остида қолиб кетаётган Африкада асосий ўйинчи бўлишни истаса, кескин юқорига кўтарилишга мажбур бўлади», деб таъкидлайди у.

«Россия ўзининг орқа ҳовлисида ҳам муваффақиятсизликка учради. Масалан, 2014 йилда Қримнинг Россия томонидан аннексия қилиниши ва шарқий Украинадаги исёнчиларни қўллаб-қувватлаши Украинани - Москва учун собиқ Совет Иттифоқининг тарихий жиҳатдан энг стратегик ва маданий жиҳатдан аҳамиятли томони – ашаддий душманга айланди. Киев НАТОга аъзо бўлиш орзуси хаёлга айланган бўлса ҳам, Ғарбнинг иттифоқчиси бўлади. Бундан ташқари, замонавий украин миллатчилиги кўп жиҳатларга эга бўлса-да, улардан бири анти-Россия кайфияти ҳисобланади»

«Марказий Осиёда рўй бераётган воқеалар, шунингдек, Путиннинг бир ғалабадан бошқасига ўтиб кетадиган мамлакат сифатида Россиянинг обрўси юзакилигини очиб беради - (...) Хитой, агар унинг ўрнини босмаса ҳам, Россиянинг тарихий устунлигини йўққа чиқармоқда. Хусусан, Хитойнинг асосий шерикка айланган савдо ва иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар сезиларли. Ўзгариш белгиларидан бири: Марказий Осиё нефт ва газининг асосий қисми шимолий Россияга эмас шарқий Хитойга - Хитой томонидан қурилган қувурлар орқали оқмоқда».

«Албатта, Россия муҳим аҳамиятга эга. Аҳолиси 144 миллион кишидан иборат, минглаб ядровий қуролларга, миллионлаб фаол нефт ва газ захиралари эга ва БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги ўрни бўлган мамлакат ҳар доим аҳамиятли бўлади ва кузатувчилар унинг хорижда, Ғарбга даъват ташлаган тарзда ўз манфаатларини ғайрат билан излаётганларида ажабланмасликлари керак, - таъкидлайди Менон, - шунга қарамай, Москванинг стратегик интилишлари ва аниқ ютуқлари консенсусга биноан кўзни қамаштирадиган нарса эмас. Буни тушуниш даромадлар ва харажатлар дафтарининг иккала устунига қарашни талаб қилади».

Манба: Foreign Policy