Эрон ҳукумати вакилларининг сўзларига кўра, ракеталар зарбаси 80 га яқин америкалик «террорчилар» ҳалок бўлишига олиб келди (Эрон кеча АҚШ армиясини террорчи ташкилот деб тан олди). Лекин шунга қарамай, аскарларлари ушбу базаларда бўлган деярли барча мамлакатлар уларнинг аскарлари ҳатто жароҳат олмаганини таъкидламоқда.
Ироқ ҳарбийларининг баёнотида айтилишича, тунда соат 1:45 ва 2:15 оралиғида Айн-Асад авиабазаси ва Эрбилдаги базага қарата 22 та ракета учирилди, бироқ ироқлик кучлардан ҳеч ким жароҳатланмади.
Баёнотда шунингдек, Айн ал-Асад базасига қаратилган 17 та ракетадан 2 таси портламагани айтилди.
Ушбу базаларда уларнинг аскарлари жойлашган Дания ва Норвегия ҳеч ким жароҳат олмаганини айтди.
АҚШ ҳам биронта америкалик аскар жароҳат олмаганини маълум қилди. Шундай қилиб, айтиш мумкинки, Эроннинг зарбаси ҳавога ўқ отиш билан тенг бўлди.
Нефть нархининг қимматлашувини берилган ракета зарбасининг ягона эҳтимолий оқибати деб айтиш мумкин.
Шундай бўлса ҳам, Эрон бу фақат биринчи қадам эканлигини ва қасос акциялари такрорланишини ваъда қилди. Бунда эронликлар бутун дунёни урушни хоҳламаслигига ишонтиришга уринмоқда.