loader
Foto

АҚШ Афғонистонда «Толибон»га қарши зарбалар беришни фаоллаштирди

Нашрнинг маълумотларига кўра, 21 ва 22 июль кунлари камида тўртта зарба берилди. Жумладан, «Толибон» таянчи бўлган Қандаҳор вилояти бомбардимон қилинди.

Номини ошкор қилмаган АҚШ нинг икки нафар мансабдор шахсиниг қайд қилишича, зарбалар «Толибон» билан тўқнашувлар пайтида уларни қўллаб-қувватлаш ёки жангарилар қўлига тушган қуролларни, жумладан, артиллерия, техника, хусусан, автомобилларни, шунингдек, бошқа мол-мулкни йўқ қилиш мақсадида афғон хавфсизлик кучларининг илтимосига кўра амалга оширилган.

Гап АҚШнинг «Толибон»га қарши амалиётларини сўнгги ойларга нисбатан сезиларли даражада кенгайтирани ҳақида боряпти, деб ёзади WSJ, Афғонистон Қуролли кучлари вакилини тилга олиб. "Толибон" нинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид рўй бераётган воқеаларни АҚШнинг "Толибон"билан келишувларининг «салбий оқибатлар»га олиб келадиган бузилиши деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп бошчилигидаги АҚШнинг аввалги ҳукумати 2020 йил 29 февралда «Толибон» ҳаракати билан тинчлик битимини имзолади ва унга кўра давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари 14 ой ичида Афғонистондан барча қўшинларини олиб чиқишга ваъда берди.