loader
Foto

АҚШ Сурия билан Ироқ чегарасидаги эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди

Унинг сўзларига қараганда, авиазарба бериш ҳақидаги қарор президент Жо Байден томонидан қабул қилинган. АҚШ мудофаа вазирлиги исёнчилар АҚШнинг Ироқдаги объектлари ва контингентига ҳужум қилганини айтганди.

«Президент Байденнинг қарори билан АҚШ қуролли кучлари бугун тунда Ироқ ва Сурия чегарасида Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган террорчилар фойдаланувчи объектларга қарата аниқ манзилли ҳимоя зарбалари берди», - дея жаноб Кирбининг сўзларидан иқтибос келтиради мудофаа вазирлиги. Унинг сўзларига кўра, ўққа тутилган объектлардан фойдаланган кучлар дронлар ёрдамида Ироқдаги америка ҳарбий контингенти ва америка объектларига ҳужум қилган.

Ироқ ҳудудидаги битта ва Сурия ҳудудидаги иккита омбор ва ишчи иншоотлар ўққа тутилди. АҚШ мудофаа вазирлигининг баёнотига кўра, бу объектлардан «Катаиб Хезболла» ва «Катаиб Сайид аш-Шухадаа» шиа гуруҳлари фойдаланган.

Жо Байден Суриядаги эронпараст кучларга қарата авиазарбалар бериш ҳақида биринчи бор шу йилнинг февраль ойида қарор қилган эди. Ўшанда Сурия ТИВ бу ҳужумни АҚШ янги маъмуриятининг сиёсати ҳақида салбий сигнал деб атаганди. Жо Байден америка объектларига килинган ҳужумларга худди ўзидан олдинги президент Трамп каби жавоб берди.