Бошқа мамлакатлар туғилиш кўрсаткичларини ошириш ҳақида бош қотириб ўтирган бир пайтда Миср туғилиш кўрсаткичлари юқори эканлигидан азият чекмоқда – мисрликларнинг 97 фоизи ер майдонларининг 8%дан кам қисмида яшайди, ҳар тўққиз кишидан олтитаси эса 29 ёшга тўлмаган.
Бундай ўсиш ишчи кучига ҳар йили 1 миллион кишини қўшади, ҳамма учун янги иш ўринлари яратиш учун тахминан ЯИМнинг 8 фоизини талаб қилади.
Ҳозирги суръатлар билан Миср аҳолиси 2050 йилга келиб қарийб 70 миллион кишига ошади.
«Агар сиз асосий ғоя шунчаки фарзандлар қорнини тўйдиришдан иборат деб ўйлайдиган бўлсангиз, сиз ва улар ўртасидаги муносабатларни нотўғри тушунар экансиз», - деди яқинда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси. «Бу Миср келажага олдида турган улкан муаммодир».
Мисрнинг турли ҳукуматлари аҳолининг ўсишини турли даражада самарадорлик билан тўхтатишга уринишган.
Охирги йилларда аҳолининг ўртаҳол ва камбағал қатламларига қаттиқ зарба берган узоқ муддатли иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши билан мос келган жиддий муаммо юзага келди.
Сиси даврида Миср янги шаҳарлар қурилиши ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича улкан ва кўп маблағлар талаб қиладиган кампания бошлади.
Ўн тўртта шаҳар, жумладан, Қоҳирадан шарқ томонда чўлнинг ичидаги, келаси йил вазирликлар, парламент ва президент кўчиб ўтиши лозим бўлган янги пойтахт қурилиш босқичида турибди.
Ҳали ном ҳам берилмаган янги пойтахт аҳолиси 20 миллион кишига яқин бўлган Қоҳирага тўғри келаётган босимни енгиллатиши кўзда тутилган.
Мамлакатнинг асосан чўл қисмидан ўрин олган қолган 13 шаҳар арзон уй-жолар сурункали етишмаслиги муаммосини ҳал қилиши ва аҳолининг ўсишини сингдириши лозим.
Давлат узоқ вақтдан буён бундай ҳаракатлар, шунингдек, иш ўринлари яратиш, иқтисодиётни яхшилаш, таълим, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришни ривожлантириш режалари аҳоли сонининг тез ўсиши билан барбод қилинмоқда, деб таъкидламоқда.
Доктор Амр Хассан, Аҳолишунослик бўйича миллий Кенгаш раҳбари, унинг ташкилоти олдида турган энг қийин вазифа бу катта оилаларни катта даромадлари билан тенглаштирадиган мисрликларнинг "фикрлаш тарзи" эканлигини айтди.
"Ушбу тушунчаларни ўзгартириш вақт талаб қилади" - деди доктор Хассан. “Бу уруш террорга қарши урушдан ҳам қаттиқроқ. Мен буни онг уруши деб атайман”.
Аммо кенгашнинг ҳар бир оилада иккита бола туғилиши билан чеклаш бўйича кампанияси ўз натижаларини бермоқда, деди у.
"Сўнгги уч йил ичида кўрсаткичлар яхшиланди ва биз ҳанузгача ишламоқдамиз" деди доктор Хассан.
“Аммо биз ҳаракатларимизни икки баравар оширишимиз керак. Агар биз шундай қилсак, 2050 йилга бориб аҳолининг прогноз қилинадиган ўсишини 50 ёки ҳатто 75 фоизга камайтиришимиз мумкин”
Бироқ, ҳамма мисрликлар аҳолининг кўпайиши автоматик равишда муаммо бўлиши мумкинлигига ишонишмайди. Таниқли социолог Аммар Ҳассаннинг фикрича, соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларининг ёмонлиги туфайли аҳолининг кўпайиши ривожланиш учун тўсқинлик қилмоқда, чунки улар ўнлаб йиллар давомида пасайиб кетган.
"Буларнинг барчаси аҳолига қандай муносабатда бўлишингизга боғлиқ", дейди Хассан. "Кам сонли аҳолиси ва улкан ресурслари бўлган давлатлар бор-ки, улар ҳанузгача ёмон бошқарув туфайли азоб чекмоқда."
"Бор бойликларини исроф қилган, коррупцияга ботган ва бузилган режим Муаммар Қаддафий бошқарувидаги Ливия энг яхши мисол бўла олади".
Бундан фарқли ўлароқ, улкан сонли аҳолисидан фойдаланишга имкон берувчи, намуна сифатида қараладиган Хитой бор.
"Аҳоли ўсиши ҳақида доимий равишда гапирадиганлар, ривожланишнинг асосий манбаи бу одамлар эканлигини унутишга мойилдирлар".
Абу Муслим таржимаси