"Ҳозирги пайтда дунёда битта аёлга ҳисоблаганда тўртадан кам бўлмаган бола туғилиши ҳолатларининг ҳар 43 тадан 38 таси Африкага тўғри келади. Шу муносабат билан Африканинг дунё аҳолиси сонидаги улуши 17 фоиздан 26 фоизгача ўсади", -дея иқтибос келтиради ТАСС. Маъруза муаллифларининг қайд этишича, ривожланган мамлакатларда туғилиш кўрсаткичлари билан боғлиқ вазият аввалгидек сақланиб қолмоқда – ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг кучайиши билан туғилиш кўрсаткичлари аввалгидек сақланиб қолмоқда. Бироқ ҳукумат кўпроқ бола кўришни истаган, лекин иқтисодий сабабларга кўра бунга имкон топа олмаган оилаларни рағбатлантирган ҳолда вазиятни ўзгартириши мумкин. Эслатиб ўтамизки, сентябрь ойининг бошида берилган маълумотларга кўра, Ер аҳолиси умумий сони 7 530 103 737 кишини ташкил қилади.