Хусусан, бу ҳақида сўнгги ҳисоботда 2017 йил Россия статистик қўмитаси Россиядан 377 минг киши чиқиб кетганлигини қайд этди. Ҳаттоки шу рақамларга кўра ҳам, бу 2012 йил мамлакатдан чиқиб кетганлар сонидан 3 баравар кўп. Ҳаммаси бўлиб, «мамлакатни тиз чўккан ҳолатдан турғазиб, бутун дунёни у билан ҳисоблашишга мажбур қилган миллатнинг буюк етакчиси» бошқарувининг учинчи муддатида мамлакатни 1 миллион 700 минг киши тарк этди.
Бироқ реал вазият умуман бошқача. "Проект" тадқиқотида кўрсатишича, Россия статистика қўмитаси маълумотлари россияликлар кўчиб кетган мамлакатлар маълумотлари билан таққосланади.
Хусусан, агар Россия статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Германияга 4694 россиялик кўчиб кетган, лекин немисларнинг берган расмий маълумотларига кўра - 24 983 киши. Бошқа мамлакатлар билан ҳам худди шундай вазият ўринга эга бўлди: АҚШ бўйича бу фарқ 9 баравар, Чехия бўйича – 12 баравар, Венгрия бўйича – 13 баравар.
Тадқиқотда таҳлил қилинган ўртача 24 мамлакат бўйича бу фарқ 600 фоизни ташкил қилди. Мос равишда, очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, Россияни 10,6 миллион киши ёки аҳолининг 7 фоизи тарк этган. Ҳаттоки бу рақамлар хорижга чиқиш учун узоқ муддатли визалар олиб, фақат захира аэродром сифатида фойдаланиш ниятида бўлган одамлар билан боғлиқ бўлсада, бу уларнинг режа ва истаклари аниқ индикатори ҳисобланади...
Бу маълумотларга кўра, мамлакатдан чиқиб кетаётган муҳожирлар сони бўйича Россия Ҳиндистон ва Мексикадан кейин учинчи ўринда туради.
Россиядан асосан меҳнатга лаёқатли ёшдагилар чиқиб кетмоқда – уларнинг ўртача ёши 34 ёшни ташкил қилади. 2017 йил уларнинг орасида олий маълумотли кишилар 4 баравар ўсди.
Шу муносабат билан кўп нарсани – ёрқин ва кўркам қилиб айтиш мумкин. Лекин, бу ҳолатда шарҳлар ортиқча...
Бу борада қўшимча қилишимиз мумкин бўлган ягона нарса бу – ҳозирча ҳисобга олинмай турган мусулмонларнинг Россиядани чиқиб кетишидир (Россия фуқароси бўлган мусулмонлар кўзда тутилмоқда). Мусулмонлар асосан россияликлар учун визасиз бўлган мамлакатларга кетиши ва ўзининг кетишини расман қайд қилмаслигининг сабабларидан бири доимий яшаш учун кетиши ҳисобланади.
Бир сўз билан айтганда, Путин Россиясидан – мусулмонлар ва ўз келажагини кўрмаётган бошқа шахсларнинг оммавий равишда чиқиб кетиши рўй бермоқда.