Қайд этилишича, янгилик киритишдан мақсад – республикада ислом, насронийлик ва бошқа дин вакиллари, шунингдек, атеистлар қанчалигини аниқлашдир.
«Биз доимо Тожикистон аҳолисининг 90 фоизини мусулмонлар ташкил қилади деб гапирамиз. Энди эса бизнинг мақсадимиз бизда ислом, насронийлик ва бошқа дин вакиллари, шунингдек, атеистлар қанчалигини аниқлашдан иборат», - деди қонунга киритилган тузатиш муаллифларидан бири, парламент депутати Абдухалим Ғаффоров.
Шуниси қизиқки, Тожикистон аҳолисини рўйхатга олиш давомида нафақат қайси динга эътиқод қилиш, балки қайси мазҳаб вакили эканлиги ҳақида ҳам савол берилади.