loader
Foto

Греция-Туркия уруши: бечора муҳожирлар қурол сифатида

«Грецияга ҳеч қандай ноқонуний киришга ййўл қўйилмайди», -деди жума куни бош вазир Кириакос Мицотакис Греция полицияси Эврос дарёсида қуруқликдаги чегара орқали уч юздан ортиқ қочоққа халал бериш учун кўздан ёш оқизадиган газ қўллаганидан сўнг.

Шанба куни Греция ҳукумати вакили улар «4000 дан ортиқ чегарани ноқонуний бузиб ўтиш ҳолатларининг олдини олишгани»ни айтди. Шанба куни кейинроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жума кунидан бошлаб Туркия билан ЕИ чегарасида 18 мингдан ортиқ қочоқ тўпланиб қолганини маълум қилди ва шанба куни уларнинг сони 30 мингга етиши мумкинлиги ҳақида айтиди.

 Туркия хабарларига кўра, 75 000 дан ортиқ қочоқ ЕИ чегарасини кесиб ўтган. Греция эса бу рақам анча кичик деб таъкидлаяпти. Буни жойлада ишлаётган журналистлар ҳам тасдиқлайди, уларнинг сўзларига кўра, чегаранинг икки томонида қанча одам тўпланиб қолганини айтиш қийин эканлигига қарамай, уларнинг сони Туркия айтган даражада бўлмаса керак. Ҳатто муҳожирлар инқирози чўққига чиққан маҳал ҳам 20 минг кишига етмаган.

Шу аснода Греция билан чегарада кескинлик ортмоқда: полиция келган қочоқлар гуруҳларига қарата, гўёки уларнинг айримлари норозилик акти сифатида тош ва ёғочлар отганлиги сабабли кўздан ёш оқизадиган газ қўлламоқда. Бугун қочоқлардан бирини грек чегарачилари отиб ўлдиришди.

Грециянинг Туркия билан қуруқликдаги чегараси нисбатан кучли ҳисобланади. Унинг узунлиги 160 км бўлиб, Эврос дарёси ва унинг ботқоқли дельтаси кўринишида табиий тўсиқни ўз ичига олади. Охирги пайтларда Греция уни қўшимча патруль ва тепловизорлар билан кучайтирди.

Денгиз чегараси – умуман бошқа масала. Юзлаб километр денгиз чегарасини 40 та патруль кемаси ва катерлар қўриқлайди, уларга Европа қирғоқ ва чегара қўшинлари ёрдам беради.

Греция яна 19 кема қуряпти, лекин жума куни Европа Иттифоқидан унга кўпроқ ёрдам кўрсатишни сўради.

Денгизда қочқинларни ушлаш жисмонан жуда қийин ва Юнон архипелаги уларда қўним топиш мумкин бўлган минглаб оролларни беради.

2015 йилда, миллионта қочоқ Эгей денгизи орқали Европага олиб ўтишганида, Греция ягона ҳақиқий ҳимоя дипломатия - Туркияни қочқинларни ҳатто юнон-турк денгиз чегараларига етиб боргунча чиқиб кетишига йўл қўймасликка ишонтириш эканлигини англаб этди

Аммо, олдин хабар берганимиздек, Туркия Идлибда амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида ўнлаб аскарлари ўлдирилганидан кейин чегараларни очди ва шу вақтдан бери ўзининг ҳарбий кампаниясини халқаро қўллаб-қувватламаслигидан шикоят қилмоқда ва у дунёда жуда кўп қочқинлар қабул қилмоқда.

Daily Sabah колумнисти, Бурханеттин Дюран, қуйидаги сатрлар билан расмий ҳукумат  позициясини ифодалайди:

“Туркия энди қочоқлар юкини кўтаролмайди. У сурияликларнинг Tвропага юришини тўхтата олмайди. Маълумот учун, Туркиянинг ноқонуний муҳожирларни тўхтатмаслик қарори шантаж эмас. Турклар ички барқарорликни сақлашни хоҳлашади. Сўнгги чора сифатида улар Ғарб шартсиз берган охирги танловни амалга оширишлари керак эди"

Ўз навбатида, Суриядаги урушда қатнашмайдиган Греция, нима учун Идлибда турк аскарларининг ўлими учун жавобгар бўлиш кераклигини тушунмайди:

Митсотакис жума куни шундай деди: "Греция Суриядаги фожиали воқеалар учун жавобгар эмас ва бошқалар қабул қилган қарорларнинг оқибатларидан азият чекмаслиги керак".

Греция нафақат Туркияга, балки Европа Иттифоқига даъво қилмоқда. Европа ялпи ички маҳсулотининг атиги 1 фоизини ва Европа Иттифоқи аҳолисининг 2 фоизини ташкил этар экан, у Европа Иттифоқининг бошпана учун мурожаатномаларининг қарийб 11 фоизига эга - бу бошпана изловчилар ўзлари келган мамлакатга мурожаат қилишни талаб этадиган қоидалар натижасидир. Ҳозирча Европа Иттифоқи ушбу юкни тақсимлашнинг доимий механизми тўғрисида келиша олмади.

Ўз навбатида биз муҳожирларнинг юкидан чарчаган Туркиянинг мулоҳазалари тушунарли ва адолатли бўлишига қарамай, Анқаранинг мавҳум "Eвропа" га қарши қочоқларни қуролга айлантириш сиёсати кўплаб саволларни туғдиришини таъкидлаймиз.

Биринчидан, биз шуни англашимиз керакки, бу ўнлаб ёки ҳатто юз минглаб одамлар, сурияликлар ва бошқалар энди Асаддан ёки урушдан қочишмаяпти. Улар Туркиядан қочишмоқда. Аслида, кўплаб кузатувчилар савол туғдирмоқдалар - агар Туркия иқтисодиёти яхши бўлса ва қочоқлар учун, айниқса Суриядаги биродарлар ва опа-сингиллар учун жуда меҳмондўст бўлса, нега бу қочоқлар оломонининг барчаси Туркияни иложи борича тезроқ тарк этишга уринмоқда? Бу кўплаб мутахассисларнинг таъкидлашича имидж омили ва Туркияда қочоқлар билан суҳбат, ксенофобия ва мигрантофобия ҳақида етарлича турли интервюлар мавжуд.

Иккинчидан, қочоқлар оқими ва ҳаттоки бу омилни босим воситаси сифатида бепарволик билан ишлатиш Европадаги популистик исломофобик кучларни кучайтиради. Бу, айтмоқчи, Грециянинг ўзига ҳам тегишли бўлиб, у ерда Янги Демократиянинг ўнг қанот ҳукумати ҳокимият тепасига келган, у қочқинларга нисбатан сезиларли даражада қаттиқроқ сиёсат юритган ва умуман грекларнинг сабр-тоқати тугамоқда. Охир оқибат, бундай сиёсат бутун Европа бўйлаб исломга қарши кайфиятнинг кучайишига олиб келади, бу исломофобик сиёсатчиларнинг кучайиши, мусулмонга қарши зўравонлик ва ҳоказоларни акс эттиради. Ва ҳаёт бундай шароитларда ноқулай бўлган миллионлаб Европа мусулмонлари қаерга югуришади? Уларнинг барчаси Туркиядан бошпана топиши даргумон.

Шундай қилиб, ҳозирги пайтда қочқинлар муаммосининг энг яхши ечими (ҳеч бўлмаганда сурияликлар) уларнинг Суриянинг шимолига хавфсиз жойлашишини таъминлашдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР