loader
Foto

Шунчаки инқироз эмас: Коронавирус - Путиннинг полициячи давлати учун синов

"(...) Вирусга қарши кураш учун Россия кўп жиҳатдан яқинда ғарб демократиялари қабул қилган қадамларни акс эттирадиган шахсий эркинликларни чегаралаш бўйича қадамлар қўймоқда. Бутун мамлакат бўйлаб мактаблар, музелар ва театрлар ёпилди, Москва ва бошқа шаҳарларда 50 кишидан ортиқ одам тўпланиши тақиқлаб қўйилди. Энди чет элдан келган ҳар бир киши карантинга тушади. Бироқ Россия учун бу қадамлар қўшимча аҳамиятга эга: улар Путинга ҳаяжондаги жамиятга кучли марказлашган давлат ва қаттиқ ҳокимият  вертикалини бошқариш самарадорлигини намойиш этишга имкон беради", - таъкидлайди мақола муаллифи Антон Трояновский.

"Фавқулодда ҳолат исталган ҳуқуқ-тартибот органи учун бахтли фурсат ҳисобланади", - дейди сиёсатшунос ва инсон ҳуқуқлари бўйича Путин кенгаши собиқ аъзоси Екатерина Шулман. Кремл инқирозли вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидираётган бир пайтда унинг умидлари ҳақида гапирар экан, у қўшимча қилади: "Бир томондан, сени ҳимоячи ва халоскор деб ҳисоблашади. Бошқа томондан, сен норозилик марказида бўлишинг мумкин".

(...) "Келаётган ҳафталар, ўйлашимизча, ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга уринадиган Путин учун жиддий аҳамиятга эга бўлади. (...) Ҳукуматнинг коронавирус авж олишини Россия унинг инқироз вақтида ўзгармас етакчи сифатида тан олинишига эҳтиёж сезиши ҳақида далил сифатида текширувга айланади", - дейилади мақолада.

"Амалдорлар статистика нисбатан пастлигини (...) январнинг охирида Хитой билан чегарани ёпиш бўйича ҳукумат ҳаракатлари ва қаттиқ карантин шароитлари билан боғлайдилар. Лекин кўплаб россияликларнинг ҳисоблашича, касалланганлар умумий сони кўпроқ, айримлар эса совет ҳукумати муаммонинг кўламини тан олишни истамаган 1986 йилги Чернобил ҳалокати билан таққослаш мумкин бўлган кўрсаткичларни келтиради. "Ҳамма айтяпти: "Мана, яна Чернобил", - дейди 26 яшар журналист-фрилансер Анна Филиппова Москвадаги китоб дўконида берган интервьюда. - Биламизки, ҳукумат яна ёлғон гапиради ва биз ҳеч қачон асл ҳақиқатни била олмаймиз, шу сабабли ўзимизни йўқотиб қўйган ҳис қиламиз, чунки эҳтимол, улар вазиятга етарлича баҳо бермаяпти, эҳтимол, ортиқча баҳо бериб юборяпти – ҳеч ким билмайди".

" Ўтган ҳафта Путин коронавирус ҳақида унинг 2024 йилги амал қилиш муддати тугаганидан кейин яна икки олти йиллик муддатга сайланишига рухсат бериш таклифини қўллаб-қувватлаш учун парламентнинг қуйи палатасида кутилмаганда пайдо бўлганида айтганди. Унинг сўзларига кўра, ушбу касаллик Россиянинг етакчилигидаги барқарорликка муҳтожлигини кўрсатувчи кўплаб ноаниқликлардандир", - эслатади газета.

"Муаммони ҳал қилиш учун Россия ҳукумати тобора кенгайиб бораётган кузатув воситалари тўпламини жорий қилмокда ва бу билан жамоатчилик олдида мақтанмоқда", - деб ёзади газета, ҳукуматга у карантинига риоя қилиш ҳақида буйруқларга бўйсунмаган кишиларни ушлашга имкон берадиган юзни таниб олиш тизими ҳақида гапирар экан.

(...) "Бу амалиётд нимани англатиши айрим москваликларни чўчитиб юборди, лекин бошқаларни тинчлантирди. Тиббиёт саоҳасида ишлайдиган ва ўз фамилиясини ошкор қилмасликни сўраган 30 яшар Артем иккала фикрга ҳам қўшилади, - дейди газета. - У Миландан келганлиги учун карантин ҳақида буйруқ олган кундан икки кун ўтгач, ахлат ташлаш учун уйидан чиқди, деди у интервьюда. Икки кун ўтач полициячилар унинг уйига келиб, кузатув камерасидан қилинган фотосурати ва паспортидаги фотосурати билан бирга полиция ҳисоботини ҳам олиб келганди. "Бир томондан, бу безовта қилади, чунки келажакда бундан қандай фойдаланишларини камчилик билади, - деди иши судда кўриладиган ва уни жарима кутиб турган Артем, Москвада одамларни юзидан таниб оладиган технология ҳақида гапрар экан. – Бошқа томондан, агар бу ҳақиқий жиноятчиларни топишга ёрдам берадиган бўлса, ўйламанки, бу жуда яхши нарса".

" Шу билан бирга, Россия ҳукумати расмийлар томонидан вирусга қарши ҳужум ҳам сўз эркинлигига таъсир қилиши мумкинлигини билдирди. Россия оммавий ахборот воситаларини тартибга солувчи Роскомнадзор чоршанба куни вирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатадиган ахборот агентликлари ва веб-сайтларига нисбатан энг қатъий чоралар, жумладан лицензияларини қайтариб олиш чоралари ҳақида огоҳлантирди", - дейилади мақолада.

(...) "Авторитар давлат учун бу коронавирус жаннатдир, - дейди Москвадаги ғарб мамлакатлари дипломатлардан бири, чунки вазият келажакда оммавий тартибсизликларга қарши курашиш учун ишлатилиши мумкин бўлган мониторинг ва бошқариш воситаларини синаб кўриш имкониятини беради. - Кейинги сафар улар керак бўлганда худди шляпадан чиқариб олгандай қайтиб келишади "

"Бироқ, эпидемиянинг назоратсиз тарқалиши нафақат Путинга бўлган ишончни, балки Кремл тақвимидаги иккита муҳим воқеани ҳам бузади: 22 апрел куни Путиннинг ҳукмронлигини тасдиқловчи оммавий овоз бериш ва 9 майда фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланадиган тантаналар. Дунё талабининг кескин пасайиши шароитида нефт нархининг кескин пасайиши Россиянинг иқтисодий заифлигини кўрсатди, унинг валютаси - рубл сўнгги уч ҳафта ичида долларга нисбатан 20% дан кўпроқ тушиб кетди. Ўтган тўрт йил давомида энг паст даража"

Чоршанба куни Путин шахсан русларни энди кўпроқ бўйсуниш кераклигини айтиб огоҳлантирди.

"Бу машҳур рус "авось (ажаб эмас, балки)" сўзи бу ҳолатда мутлақо яроқсиз, уни четга суриб қўйиш керак ва максимал масъулият ва интизомни намойиш этиш керак", - деди Путин Қримга ташриф буюрганида.

"Собиқ Совет Иттифоқининг бошқа мамлакатларида раҳбарлар ҳам аҳолини назорат қилишнинг янада қатъий усулларини қўлламоқда", - деб ёзади The New York Times газетаси Қозоғистон ва Украина тажрибасини мисол қилиб. (...)

Мақолани ёзишда София Кишковски, Иван Нечепуренко, Олег Мацнев ва Мария Вареникова қатнашди.

Манба: The New York Times