loader
Foto

Шифокорлар хатна қилиш билан ОИВ ўртасидаги ғаройиб алоқани топишди

Одам иммунтанқислиги вирусининг ҳам бошқа кўплаб касалликларни қўзғатувчилар сингари келиб чиқишига кўра иккита катта гуруҳга бирлаштириладиган бир талай тури мавжуд – ОИВ-1 ва ОИВ-2. Биринчи турдаги вируснинг келиб чиқишига, ҳозирги кунга келиб олимларнинг фикрига кўра, шимпанзе ёки гориллалар, иккинчисига эса – кул ранг мангобелар, маймунларнинг қадимгироқ кўриниши манба бўлган.

ОИВ-1, айнан фақатгина битта кўринишда, Ғарб ва Осиё мамлакатларидаги ОИВ ва ОИТС билан касалланганлар орасида жуда кенг тарқалган, шунинг учун ҳам бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган жуда кўплаб вакцина ва дори - дармонлар айнан мана шу вирус тури билан курашишга қаратилган. ОИВ-2, аксинча, жуда кам учрайди ва асосан Африка чегараларидан четга чиқиб кетмаган.

Лиссабон (Португалия) янги университетидан Жоао Соуза (Joao Sousa) ва унинг ҳамкасблари ушбу вируснинг экваториал ва ғарбий Африкада кенг тарқалганлиги эҳтимолий сабабини очишди. Бунинг учун улар бу касаллик қўзғатувчининг тарқалиш тарихини Кот-д'Ивуар, Гвинея-Бисау ва Гвинея кўрфази қирғоқларида жойлашган бошқа мамлакатлар аҳолиси ўртасида ўрганиб чиқишди.

Ғарб мамлакатларида ОИВ эпидемиясининг аланга олишига жавобан, ушбу мамлакатларнинг тиббиёт ва ижтимоий хизмат ходимлари томонидан тўпланган 1985 – 1991 йиллардаги маълумотларини тахлил қилар экан, олимлар ОИВ-2 билан зарарланган инсонларнинг географик жиҳатдан жойлашувидаги ғаройибликка аҳамият қаратишди. Улар Африка бўйлаб тасодифий тарқалмаганди, балки муайян ҳудуд ва мамлакатларда тўпланганди.

Бу ғайриоддийлик уларни қизиқтириб қўйди, Соуза ва унинг ҳамкасблари кам учрайдиган ОИВ шаклининг бундай “шаблон”даги тарқалишига қандай омиллар таъсир этганлигини билишга қарор қилишди, бир одамдан иккинчи одамга ўтишига таъсир этувчи турли хилдаги омилларни ўрганиб чиқишди.

Гиёхванд моддаларни истеъмол қилиш, фоҳишабозлик даражасининг юқорилиги, бир жинсли алоқаларнинг миқдоридан ташқари, эркакларнинг хатна қилиниши ҳам омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. ЖАРда ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, 5 йил аввал ўтказилган хатна қилиш ОИВ-1 билан зарарланишни бир неча баробарга камайтирган ва ўспиринларни хатна қилишни кўпайтириш бўйича олиб борилган сиёсат мамлакатнинг энг нобоп шаҳарларида вирус юқишини пасайишига олиб келган.

Соузанинг таъкидлашича, илгари экваториал Африкада хатна қилиш унчалик оммалашмаган эди, ҳозирги кунга келиб эса у деярли барча худудга кенг тарқалган. Бу унда ушбу тажриба билан ОИВнинг турли штаммларининг тарқалиши ўртасида алоқадорлик бор ёки йўқлигини текшириб кўриш фикрини уйғонишига сабаб бўлди.

Ўтган асрнинг 50 ва 60 - йилларида ушбу мамлакатларда ўтказилган хатна қилишга доир статистикани ОИВ-2нинг 90 – йилларда тарқалишига доир маълумотлар билан таққослаб, олимлар ажойиб қонуниятга дуч келишди – 65 – 55 йил илгари хатна қилиш оммалашган Африканинг ўша минтақаларида ОИВ-2 ни ташувчилар сони ўртача минтақадагига нисбатан сезиларли даражада кам бўлган.

Мисол учун, ўша даврда хатна қилиш нолга тенг бўлган Гвинея-Бисау ва Кот-д'Ивуарнинг йирик шаҳарлари 20 – 30 йилдан кейин ОИВ-2 тарқалиши бўйича эпицентр бўлишган, бу тажриба оммалашган Гвинея кўрфазининг бошқа мамлакатлари эса – Либерия, Серра – Леоне ёки Гвинея, иммунтанқислиги вирусининг бундай штаммидан бутунлай озод бўлишган.

ОИВ-2 ва хатна қилиш бир – бири билан айнан қандай боғлиқ эканлигини, ҳали олимлар билишмайди, лекин бу маросимнинг амал қилиш механизми ҳам ҳудди ОИВ-1 сингари хусусиятга эга эканлигини тахмин қилишмоқда. Шунинг учун, хатна қилишни у ёки бошқа турдаги вирусдан ҳимоя қилувчи восита сифатида тавсия қилиш мумкин.

Манба: РИА Новости