loader
Foto

Тўрт миллионта тиббий ниқоб: Қозоғистон Хитой вирусига қаршилик кўрсатишга тайёрланмоқда

Улардан ташқари оғир касалларни ашиш учун 30 та капсула (қўлқоп кийдирилган қўллар чиқиб турадиган герметик шиширилган гумбазлар), масофадан термометрия учун 33 та қўшимча тепловизор, бир марталик комбинезонлар, вирусга қарши препаратлар, диагностик аппаратурлар учун сарфлама материаллар ва экстракорпорал мембран оксигенацияси (сунъий юрак ва ўпкани улаган ҳолда даволаш усули) усуллари учун сарфлама материаллар сотиб олинди.

Ҳукумат шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни оммавий равишда дока ниқоблар ишлаб чиқаришга чақирди. Бунда Бекшиннинг таъкидлашича, Қозоғистон касалхоналарида ҳозирча ниқоблар, ҳимоя костюмлари ва дори-дармонлар етишмаяпти.

Шу билан бирга, Олма-ота товарлар ва хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат Департаменти раҳбари Айзат Молдагасимова бугун ваҳима ва сунъий шов-шув уйғтмаслик учун бир кишига 1520 тадан ортиқ тиббий ниқоблар сотмасликка чақирди.

«Шаҳарда ниқоблар етарли. Уларни оммавий равишда сотиб олиш, сунъий дефицит яратиш ва нархларни келишиб олишнинг кераги йўқ», - деди амалдор. У шунингдек, шаҳар аҳолисидан кўпинча энг ишончли деб қабул қилинадиган №95 ниқоблар олмасликка чақирди. «Бу профессионал рискка учрайдиган шахслар – тиббиёт ходимлари, санитарлар учун ҳар қандай вирусдан ҳимоя қилиш воситасидир. Бутун аҳоли учун уларни харид қилиш зарурати йўқ, оддий ниқоблардан фойдаланса ҳам бўлади», - деди Молдагасимова.

Айни пайтда Қозоғистонда мамлакатга Хитойдан келган 8 киши касалхонага ётқизилган. Уларнинг ҳаммасида ўткир респиратор вируслари аломатлари кузатилмоқда.

Хитойдан келаётган фуқароларни қўшимча текшириш бу мамлакатда янги коронавирус авж олганлиги туфайли амалга оширяпти. Унинг оқибатида пневмония туфайли юздан ортиқ одам вафот этди. Қозоғистонда ҳозирча бу касалликка чалинганлар аниқланмади, лекин маҳаллий ҳукумат касалхоналарда қўшимча 5 мингта жой тайёрлаб қўйишни маъқул топди.

Бундан ташқари, ХХР билан чегарадаги «Хоргос» халқаро маркази 15 февралгача ёпилди. Хитой билан чегарадан ўтказиш пунктларида санитария-эпидемиология назорати кучайтирилди, ХХР фуқаролари учун Қозоғистон ҳудудида 72 соат визасиз транзит бўлиб туриш режими вақтинчалик тўхтатилди.