Одамни диндан чиқаришга олиб келадиган ҳаракатлар, масалан, сеҳр, куФР ва ҳ.к.ни ўз ичига оладиган компьютер ва мобил ўйинларни ўйнайдиган одам жуда хавфли вазиятга тушиб қолади.
Бир неча йил олдин шайх Тарифийдан компьютер ўйинларида куфр ҳолати ҳақида сўрашганида, у ушбу амални амалда бажаришдаги билан бир хил ҳукм борлигини айтди. Яъни, одам куфрга тушади, чунки у бу ҳаракатни ўз хоҳиши билан бажаради ва уни қалбидан тасдиқлайди.
Шунингдек, шайх Абдуллоҳ Жарбуъдан бундай ўйинларнинг ҳукми ҳақида сўралганда у гуноҳ ва куфр ўртасида иккиланиб жавоб бериб, бундай ўйинчининг хавфли ҳолатда эканлигини таъкидлади.
Шайх Абдуллоҳ ал-Ғулайфий ал-Мисрий ҳам бундай ўйинларни тақиқлаган.
Қандай бўлмасин, олимларнинг бу ўйинларнинг ҳукмида гуноҳ ва куфр ҳақида икки хил фикр билдириши ақли-хуши жойида бўлган одам учун етарли.
Бундай ўйинларда мусулмоннинг ўзи ширк ёки куфрга сабаб бўладиган ҳаракатларни қилмаса ҳам, шу жамиятда бўлгани ва бу жирканчликни тарқатадиган компанияни қўллаб-қувватлаган ҳисобланади. Аслида бу ҳам тақиқланган...