"(...) Норозилик ҳаракатларининг 15-кунида Минск маркази, худди ўтган ҳафтадаги каби, намойишчилар оқимига тўлиб кетди. Ҳукумат томонидан зўравонлик қатағонлари таҳдидлари, ҳалок бўлганлар сонининг ўсиши, ҳибсга олишлар ва қийноққа солишлар, яхши қуролланган аскарлар ва ноқулай об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда 200 мингдан 250 минг кишигача – бу каттагина рақамдир", - ҳисоблайди журналист.
"(...) Якшанба куни, митингдан бироз олдин Белоруссия мудофаа вазири намойишчилар учун таҳдидли мурожаат билан чиқди. "Сизни қаттиқ огоҳлантирамиз, агар бу жойларда тартиб ва хотиржамлик бузилса [иккинчи жаҳон урушини хотирловчи ёдгорликларга ҳавола], сиз билан полиция эмас, балки армия шуғулланади", - деди Виктор Хренин.
"(...) Намойишчилар ёдгорликлар атрофидаги ҳарбий кордонга яқинлашмади. Уларни Президент кампаниясидаги етакчи арбоблардан бири ва мухолифатнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаши аъзоси Мария Колесникова ҳар қандай "провокация"дан огоҳлантирган. Аслида эса пойтахт ва вилоят шаҳарлари кўчаларига чиққан улкан оломон мухолифат томонидан мувофиқлаштирилмаган", - қайд қилади мақола муаллифи.
"Бугун барча намойишчиларни партиялар, сиёсий етакчилар, анъанавий ташкилотлар бирлаштириб тургани йўқ. Ҳаракат Telegram-каналлар томонидан мувофиқлаштирилмоқда, - изоҳ беради Франак Вячорка, белорус журналисти ва медиа-таҳлилчиси. – Мухолифатдаги сиёсий етакчилар Telegram га муҳтожлик сезади, усиз на аҳолини хабардор қила олмайдилар, на унга таъсир эта оладилар. Улар мулоқот қилиш, маблағлар йиғиш, анъанавий ОАВ билан алоқа қилиш учун унга эҳтиёж сезади".
"Канал" – бу ахборотни ўз обуначиларига етказадиган Telegram шифрланган ижтимоий тармоғи аккаунти. Ушбу илованинг Белоруссиядаги муваффақиятлари фойдаланувчиларга тақдим этиладиган анонимлик даражасининг юқорилиги ва ҳукумат томонидан интернет блоклаб қўйилишига қарамай, фаолият юрита олиш қобилияти билан изоҳланади", - деб ёзади Le Temps.
"(...) Энг нуфузли Telegram-канал NEXTA 2,1 миллиондан ортиқ обуначига эга (@Nexta_tv). Бу рақам 9,5 млн кишидан иборат бўлган Белоруссия аҳолиси умуми сони билан таққосланадиган даражада. Белорус тилида «ҳеч ким» маъносини англатадиган NEXTA ҳар куни ҳукумат суиистеъмоли ҳақида ўнлаб хабарлар эълон қилади. Шиорлардан бошлаб вазиятнинг қисқача таҳлили билан якунлаган ҳолда, шунингдек, полиция томонидан қоидабузарликлар намойиш этиладиган ва митинг иштирокчиларига тавсиялар беирладиган видеороликларгча. Асосийси, NEXTA митинглар қачон ва қаерда режалаштирилган эканлигини маълум қилади", - дейди Гриншпан.
"Лекин бу сирли ташкилотчилар кимлар? NEXTA деярли тўлиқ анонимлиги ортида иккита ёш фаол журналист, шу жумладан, 22 ёшли Степан Путило турибди. Биринчи бор 2015 йилда YouTube да бошланган, NEXTA канали Александр Лукашенко билан боғлиқ сатирик нашрлар туфайли дарҳол муаммога учради. Суд даъволари туфайли Степан Путило Полшага кўчиб ўтишга қарор қилди. NEXTA да 10 тадан 15 тагача ходим бор", - дейилади мақолада.
" Эстониянинг Delfi газетасига берилган интервьюсида Степан Путило ҳозирги кунда канал талаб қилаётган тўхтовсиз ишлардан, шунингдек, ўз мажбуриятларидан «тинкаси қуригани»ни тушунтирди. "Биз бир дақиқада 200 та, кунига 100 мингта хабар оламиз". Унинг таъкидлашича, инқилобни «тасодифан» амалга оширган, чунки унинг ҳаракатлари шунчаки ҳукумат жорий қилган цензуранинг оқибатидир", - дейди мақола муаллифи.
"Александр Лукашенко Telegram каналларини хориждан, хусусан Литва ва Полшадан бошқарилганликда айблайди. Бироқ, Франак Вячорка фикрига кўра, бу блоггерлар жуда самимий бўлиб, яширин манфаатларга боғлиқ эмас: обуначилар сони кўплиги туфайли улар бемалол ўзларини молиялаштиришга қодир. "Ҳар бир релама эълонини 7 минг долларга сотиш мумкин, таҳририят иши учун пул тўлашга бир ойда фақат бир-иккита эълон кифоя."
"Бундай мустақиллик ва шиорларининг радикаллигига қарамасдан, NEXTA пацифистик ва легалистик чизиқдан узоклашмайдиган эҳтиёткор белорус мухолифати билан яхши муносабатда бўлиб қолмоқда", - дея изоҳ беради Гриншпан. "Ҳамма ўз ролини ўйнамоқда, ҳеч қандай ихтилоф йўқ, - қайд қилади медиа-таҳлилчи қайд. - Бу инқилоб NEXTA ва бошқа каналлар туфайли юзага келмоқда ва Белоруссия айнан радикализм туфайли исён кўтарди".
Манба: Le Temps