loader
Foto

«Хавфсиз интернет учун коалиция» Google Play дан Telegram ни учириб ташлашни талаб қилди

Гинсбергнинг таъкидлашича, Telegram экстремизм ва антисемитизм тарқалишига хизмат қилади, шунингдек, ирқий асосларда зўравонликларни мувофиқлаштириш ва таҳдидлар тарқатиш учун фойдаланилади. Даъво аризасида айтилишича, Капитолийга ҳужум қилинганидан кейин Google ўз магазинидан Трамп тарафдорларида оммавий бўлган Parler ижтимоий тармоғини ўчириб ташлаган, лекин бу ишни Telegram га нисбатан қўлламаган.

Аввалроқ Гинсберг Apple корпорациясига ҳам худди шу тарзда Telegram дастурини App Store дан ўчириб ташлаш талаби билан чиққан.

Telegram асосчиси Павел Дуров даъво аризалари бўйича изоҳ бермади, лекин мессенджер администраторлари АҚШ да зўравонликка давъат қилувчи юзлаб чақириқларни блокировка қилганини маълум қилди.