loader
Foto

ИИВ Telegram-канал админларини рўйхатга олади

Рўйхатга тушган гуруҳларнинг ҳар бири бўйича батафсил маълумотлар тўпланиши лозим, хабар беради "УралИнформ" Digitall Resistance Telegram-каналига ҳавола қилган ҳолда.

Бундай рўйхатлар биринчи навбатда миллий республикалар ҳамда сайловлар бўлиб ўтиши кутилаётган, лекин Кремль социологияси билан боғлиқ вазият кўнгилдагидек бўлмаган «муаммоли минтақалар»да тайёрланади. Улар қаторига Москванинг махсус назоратида бўлган ҳудудлар – Қрим, Татаристон, КБР, Ингушетия, Доғистон, Кузбасс, шунингдек, Урал ва Сибирдаги бир қатор йирик шаҳарлар киради.

"Уралинформбюро" хабар беришича, Россия ҳукумати анча вақтдан бери ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларни «ҳуқуқий тартибга солиш» майдонида ушлашга, яъни уларни тўлиқ цензура остига олишга» уринмоқда.