Маълумотларга кўра, бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддаларнинг савдо-сотиғини реклама қилувчи Telegram ботлар тарғиботи пайдо бўлаётган эди. Ушбу ҳолатлар пойтахтнинг, асосан, Чилонзор, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида кузатилган.
“Биз реклама қилинган каналларни кўрдик — у ерда ҳамма нарса очиқ, батафсил ва нархлари билан. Бундан ташқари, Тошкентда тарқатувчи сифатида ишлаш учун кўплаб таклифлар мавжуд. Каналларнинг 9-10 минг обуначиси бор. Улар гиёҳванд моддаларни сотгани учрашувга келишмайди. Пул электрон ўтказма орқали қабул қилинади, сўнгра туманнинг бирор-бир жойида белги қўйилади ва Telegram’да дозани қаердан олиш кераклиги маълум қилинади. Шунинг учун ёшлар шаҳар бўйлаб белгиларни қўйиш учун ёлланадилар”, дейилади маълумотда.