loader
Foto

Апокалипсис тўри

Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди! («Анкабут», 41)

Ўргимчак уясига тушиб қолган пашша ўзи тушиб қолган аҳволнинг моҳиятини англармикан? Яқин тарих ичида апокалиптик туйғулар илгари ҳеч қачон охирги пайтларда кузатилган даражага эришмаган. Бунинг аниқ сабаблари бор. Маълумки, "апокалипсис" сўзи том маънода "фош этиш" деган маънони англатади. Яъни якуний нуқтага яқинлашганда Илоҳий режанинг ошкор бўлиши; ушбу режанинг барча таркибий қисмлари ва иштирокчилари биргаликда битта координатага, битта тўпламга, апофеоз катарсисга бирлашганда, натижада Илоҳий режанинг бутун тузилиши аста-секин очилиб, ушбу режанинг мавжудлиги тобора равшан бўлади. Бошқа томондан, барча таркибий қисмларни, уларнинг моҳияти ва аломатларини босқичма-босқич очиб бериш, умумий тасаввурни аниқлаштириш, асосий аломат ва якуний натижанинг бошланишидир.

Шу билан бир пайтда, бундай натижа буюк дефиниция (таъриф) ва дифференциацияга олиб келади, ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди, ёлғонни адолатли равишда фош қилади ва қулатади, асл ҳақиқатни юксалтиради. Бошқача қилиб айтганда, ҳамма яширин нарсалар ошкор бўлиб, мустаҳкамлик бобида текширувдан ўтади.

Вақт ҳолатлари

Муқаддас китобларда вақт ҳисоби юритишнинг муҳимлигига бежиз эътибор қаратилмайди. (Қуръони карим Юнус сураси, 5-оят; Исро сураси, 12-оят 12; Матто 16: 2–3; Луқа 19: 44) Чунки бу жуда катта аҳамиятга эга, чунки коинотда бизнинг борлиғимизни ташкил этувчи барча жараёнлар маълум вақт қонуниятларга бўйсунади.

Инсоният тарихи, умумий давомийликнинг бир қисми сифатида истисно эмас. У инсоният учун жуда муҳим воқеалар билан намоён бўладиган турли хил такрорланувчи андозалар ва вақт цикллар ажратиб кўрсатилади. Улардан энг аҳамиятлиси 1000 йиллик, 720 йиллик, 360 йиллик, 40 йиллик кесимлар бўлиб, улар асосан монотеизм тарафдорлари тарихида айниқса аниқ намоён бўлган. Бундай чегаралар доимо муҳим воқеалар, ҳодисалар ва инқилобий ўзгаришларнинг марказлашуви билан намоён бўлди, улар маълум бир маънони ўзида акс этади ҳамда маълум босқичга ўтишни огоҳлантиради. Албатта, тарихий кўринишдаги чегаралар жуда хиралашган, аммо шу билан бирга, монотеизм тарихидаги энг муҳим воқеаларнинг санаб ўтилган вақт цикллари билан мослиги жуда равшан.

Навбатдаги бундай вақт чегараси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рисолатлари ҳисобланади. Ўша пайтдан бери 4 марта 360 йиллик цикл ўтганлиги сабабли, улардан охиргисининг якуний босқичи 20-асрнинг иккинчи ярми ва 21-асрнинг бошларига тўғри келади.

Бироқ, маълум бир циклик қонуният фақат монотеизм тарихида мавжуд эмас, балки буюк цивилизация-давлат шакллари тарихида ҳам мавжуд. Масалан, Британиялик офицер Жон Баготт Глабб, шунингдек, Глабб-пошо номи билан танилган бўлиб, "Империяларнинг тақдири" деб номланган бундай шаклланишларнинг ўзгаришини ўрганишга бағишланган тадқиқотида вужудга келишдан коллапсгача бўлган ва такрорланадиган бир қатор андоза ва босқичларни аниқлади. Ушбу босқичлардан бирини у "фаровонлик" ёки "мўл-кўлчилик" деб номлаган бўлиб, унинг учун фаровонликнинг юқори даражаси, материалистик фикрлашнинг устунлиги, конформизм, гедонизм, тўхтовсиз истеъмол, енгилтаклик, бекорчилик, худбинлик, беадаблик ҳамда депрессия ва бефарқликка олиб келадиган бошқа нарсаларга хосдир. Ушбу босқичга хос бўлган (у ёки бу даражада) барча белгилар ва аломатлар ҳар бир империяда деярли бир хил эди.

Бунда барча буюк империялар ёки тамаддунлар ўз заволи олдидан унга эришган ва бошидан кечирган. Яъни, унинг ютуқлари империя ҳокимиятининг чўққисига чиқади, аммо шу билан бирга, унда таназзулнинг кейинги босқичи учун барча шарт-шароитлар етилади. Аммо ушбу давр билан алданган жамият ҳар сафар яқинлашиб келаётган таназзулнинг шарт-шароитлари каби омилларни изоҳлашдан ва уларга салбий аҳамият беришдан бош тортди. Аксинча, "мўл-кўллик" атмосфераси васвасасига тушган бундай жамият, ушбу симптоматиканинг барчасини сиғиниш даражасига кўтаради, ушбу босқичнинг эришилган ҳолатини ва унинг хусусиятларини идеал сифатида мадҳ этади; уни илоҳга ўхшатиб, ҳамма учун энг яхши моделни ушлаб туришга ва тарқатишга интилиб, унга таъзим қилади. Ушбу ҳолат оммавий гипноз, лунатизм ва анабиоз ўртасидаги бир оралиққа ўхшайди.

Шундай қилиб, 20-асрнинг иккинчи ярмида худди шундай босқич ҳолатига етган навбатдаги тамаддун шаклига Ғарб гегемонлари жамияти, биринчи навбатда, АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари айланди. Бунда унинг кўплаб аломатлари даражаси ўтмишдаги аналогиялар даражасидан юқори бўлади. Шу сабабли Глабб, 20-асрнинг иккинчи ярмига келиб, ушбу босқичга эришиш аломатлари айнан Ғарб жамиятида (аввало, Буюк Британия ва АҚШ) навбатдаги намоён бўлишини қийинчиликсиз билиб олиб, шикоят қиладики, тарихнинг аниқ ва қайғули мисолларидан қатъий назар, аниқ бир қонунийликка бўйсунган, ушбу босқичнинг эйфория ҳолатидаги Ғарб жамияти санаб ўтилган таркибий қисмларни таназзул ва бундан муқаррар равишда фожиали қулаш белгиси сифатида қабул қилишдан бош тортади.

Интеллектуализм ва фан-техника тараққиёти

Ушбу босқичнинг яна бир ўзига хос хусусияти сифатида Глабб интеллектуал ўсишни ажратиб кўрсатди. Бу ерда кўрсатилган ҳолатни кучайтирадиган интеллектуализм кўзда тутилади. Замонавий Ғарб тамаддуни бундан мустасно эмас. Аммо у кўриб чиққан аввалги шаклланишлардан фарқли ўлароқ, нафақат интеллектуализм, балки мисли кўрилмаган фан-техника тараққиёти билан ҳам ажралиб туради. Ғарб гегемонияси шаклланиши билан аста-секин ўзининг чўққисига чиққач, ушбу таркибий қисмлар, шу жумладан, эришилган ҳолат тамойилларини сақлайдиган ягона апологетик тизимга бирлашди, номоддий тоифаларни рад этади, эволюция жараёнининг янги ютуқлари сифатида тубанлашув аломатлари ва шарт-шароитларини оқлади ва асослади. Моҳиятан, ҳамма нарсани тескари қилиб юборди

Натижада мос келувчи либерал мафкура, либерал ижтимоий-сиёсий  модель шаклланди ва «Умумий роҳат-фароғат давлати» (The welfare state) умумий номи остида ифодаланган якуний образ ишлаб чиқилди. Албатта, бундай моделнинг асосида, унинг баёнотларини амалга оширишнинг асосида, албатта, фан-техника тараққиёти ётадики, унга бадий «аккумулятор» ва хизмат кўрсатувчи механизм роли ажратилади.

Бунда либераллашув фан-техника тараққиётининг ютуқлари билан параллел равишда шаклланган. Лекин уларнинг иккаласида ҳам тарихидан олдинги давр борлиги сабабли, савол туғилади: фан-техника тараққиёти либерал онгнинг маҳсулими, ёки аксинча, 20-асрнинг иккинчи ярмига келиб узил-кесил шаклланган либерал модель фан-техника тараққиётининг окибати бўлдими?

Фан-техника тараққиёти ва либерал модель тарихи

"Ғарб фикрлаш технологияси Афлотун ва неоплатонизмга, Аристотелга асосланган - бугунги кунда ҳам, худди 2000 йил аввалгидек. Тўғри, постмодернизм пайдо бўлди - аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Бу универсал космик ўзига хослик ҳақидаги таълимот. Ҳамма нарсанинг ўзига хослиги”- Ҳайдар Жамол (“Напряжение веры ”. Ҳайдар Жамолнинг сўнгги интервьюси)

Замонавий Ғарб цивилизацияси ва унинг ютуқлари бир кечада пайдо бўлмаган, балки 16-17 асрларда Европада бошланган улкан мега-лойиҳа ва алкимёвий жараённинг натижаси бўлиб, унинг бошланиши "Уйғониш даври" деб номланган эди. Ушбу рамзий белгининг келиб чиқиши ҳеч кимга сир эмас. Қисқача айтганда, бу романтизацияланган ва модел сифатида идеаллаштирилган ва идеал даражада онг ва ижтимоий-сиёсий тузилишнинг бир вақтлар йўқолган буюклиги ва прототипи билан, ҳеч бўлмаганда унинг салоҳияти билан боғлиқ бўлган қадимий матрицанинг жонланишини англатади. Биринчи навбатда, дастлаб яширин бўлмаган Платоннинг борлиқ концепцияси асосида.

Бироқ, бу нафақат ишга туширилиши, балки барча салоҳиятларнинг изчил очилиши учун зарур бўлган асосни таъминлаш учун олдинги асосларни баланд овозда ағдариб юборадиган янги дастак керак эди, бунинг ўрнига янгиси тасдиқланди ва унга янги матрицанинг байроғи ўранатилди. Муқобил, гелиоцентрик (қуёш коинотнинг маркази деб ҳисоблайдиган) дунё тизимининг тасдиқланиши шундай дастак, асос ва байроқ бўлди; шу билан бутпарастлик анъаналарининг асосий белгиси - Қуёшни - бутун коинотнинг марказида тасдиқлаш кўринишида, муболағасиз космик кўламдаги байроқ кўтарилди.

Унинг кўтарилиши бутун дунё учун тизимларнинг "астрономик уруши" билан ажралиб турарди. Шу маънода астрономия келажакдаги космологик матрицани тасдиқлаш учун курашнинг энг асосий илмий майдонига айланди. Ҳар ҳолда, бу масалада "ўрта аср жаҳолатпарастлиги"нинг қонхўр дин пешволарига стереотип равишда ҳақиқат ғалаба қозониши, оммани маърифатли қилиш ва келажак тараққиёти учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйган илм-фан ва ақл машъалларини қарши қўйган расмий илм-фан тарихчилари томонидан шундай тавсифланади.

Бироқ, бундай ибтидоий, оқ-қора дифференциация (фарқлаш) объективлиги шубҳа уйғотади. Ушбу қарама-қаршилик тарихига озгина ўзгартирилган қараш ва унга тобора чуқурроқ шўнғиш расмий баҳони, минимум ноаниқ ва максимум нотўғри қилиб қўяди.

Биринчидан, гелиоцентризмнинг барча асосчилари (кўп миқдорда) йўқ жойдан пайдо бўлмаган. Ҳатто уларнинг таржимаи ҳоллари билан юзаки танишиш шуни кўрсатадики, уларнинг кўплари (агар ҳаммаси бўлмаса) ўша давр ва аввалги тарих учун табиий бўлган ҳолда қандайдир тарзда черков билан боғлиқ бўлган; кимдир тўғри унинг бағридан чиққан. Юнон фалсафасининг турли мистик таълимотлари ва йўналишлари тарафдорлари бўлган, гелиоцентрик тизимни тарғиб қилишда мутаассиб қизиқиш ва ғайрат кўрсатган бевосита черковнинг хизматчилари ҳам кўп эди.

Бу ҳақида, хусусан, епископ Тидеман Гизанинг Коперникнинг шогирди Йоахим Ретикга ёзган мактуби бўйича мулоҳаза юритиш мумкин бўлиб, унда дунёнинг гелиоцентрик модели ҳақида баъзи шубҳаларни келтириб чиқарган Коперник китобига кириш сўзларига ғазаб билдиради. Бу унинг учун шу қадар муҳимки, ушбу муаммони ҳал қилиш учун Нюрнберг Сенатига мурожаат қилади. Яққол буйруқ бериш оҳангида Ретикдан ушбу масалани ҳал қилиш борасида кейинги жараён бўйича Сенат билан музокараларни олиб боришни айтади.

Бундан ташқари, епископ Гиза, китобда баён килинган бутун назариясига соя соладиган кириш сўзини унинг ғазабини қўзғаган cўзлардан тозалаш бўйича кўрсатилган муаммони ҳал қилишдан ташқари, Ретикга Муқаддас Китоб ва Ернинг ҳаракат назарияси ўртасидаги тафовутларни "йўқ қиладиган"  мақоласини (Ретикнинг) қўшишни тавсия қилади: “Мен унда сиз Ернинг ҳаракатланиш назариясини муқаддас китоблар билан келишмовчилигидан жуда яхши ҳимоя қилган ўз мақолангизни қўшишингизни хоҳлар эдим. Шундай қилиб, сиз китобни ҳақиқий ҳажмига етказасиз ва асарингизнинг кириш қисмида устозингиз сиз ҳақингизда ҳеч нарса айтмаганлиги сабабли юзага келган ноқулайликни тузатасиз. " (Н. Коперник - "Осмон сферасининг айланиши тўғрисида")

Гелиоцентризм «асосчиси»нинг даракчиси ва Ретик, Коперникнинг устози, ва эҳтимол, унга жиддий таъсир кўрсатган одам гуманист ва каббалист Пико делла Мирандола ҳисобланади.

Иккинчидан, уларнинг аксарияти олижаноб, ҳукмрон аристократик уруғларга тегишли эдилар, юқори ҳукумат лавозимларини эгаллашган, турли орденлар ва махфий жамиятларнинг аъзолари, графлар, ер эгалари, баронлар, кардиналлар, губернаторлар, ҳомийлар ва ҳоказоларгача, ҳатто қирол ҳам бўлишган; умуман олганда, кучли ва нуфузли, шу жумладан келиб чиқиши паст табақадан бўлганлиги туфайли ўз қобилиятларини амалга ошириш имкониятига эга бўлмаган иқтидорли гелиоцентристларга кучли ҳомийлик ва ёрдам кўрсатадиган корпорацияни тузиш қанчалик осонлигини тахмин қилиш жуда осон. Аммо пастки қатламлардан пайдо бўлган астрономлар камдан кам истисно эди, масалан, Кеплер шундай ҳисобланган. Қолаверса,  у тўғрисини айтганда, биринчи навбатда, унинг "астрономик" ютуқларида ҳал қилувчи рол ўйнаган иқтидорли математик эди.

Учинчидан, гелиоцентризмнинг бу кўп сонли асосчилари ва машҳур тарафдорлари орасида Черков томонидан айнан гелиоцентризмга содиқлиги сабабли ҳаётдан маҳрум қилинганларни қидириб топишнинг имкони бўлмаса керак.

Илмий атеизм тарафдорлари томонидан «диний жаҳолатпарастликнинг ваҳшийлиги» устидан «инсонпарварлик онги» фидокорона ғалабасининг рамзи сифатида ишлатиладиган бундай қатағонларнинг энг машҳур ва эҳтимол ягона мисоли - бу роҳиб Джордано Брунонинг қатл қилиниши ҳисобланади. Гарчи Бруно гелиоцентризм тарафдори бўлган бўлса-да, аммо амалий фан нуқтаи назаридан, уни умуман астрономлар қаторига қўшиб бўлмайди. У чексиз олам тушунчасини илгари сурган оккультист, файласуф ва соф платонист эди ва замонавий астрономия унга келган чексиз ва абадий материяни натижасида (жуда ҳайратланарли даражада), бу соф платоник космогоник бўлиб, шу туфайли Бруно астрономлар қаторига киритилади. Агар сиз унинг асарларини ўқисангиз, уни ўтга ташлаш учун бир талай сабабларини топишингиз мумкин.

Гелиоцентристларнинг асоси ва пировард мақсади дунёнинг гелиоцентрик тизимини ишлаб чиқиш ва исботлаш орқали кенг омманинг онгида тасдиқланиши керак бўлган платоник космология ва космогония матрицаси Кеплернинг ўзи томонидан кўрсатиб ўтилган: "Вахенфельсни тарк этгандан сўнг, Мен 13 йил олдин нашр этган космографик сиримни, яъни Платоннинг бешта тўғри жисми Қуёш атрофида олтитадан ортиқ сайёрага рухсат бермайдиган тизимни рад қилмасдан, сайёралар сонини кўпайтириш мумкинми ёки йўқми деб ўйлай бошладим.. " (E. А. Предтеченский - "Иоган Кеплер. Унинг ҳаёти ва илмий фаолияти")

У бундай хотираларини астроном Галилео Галилейга ёзганида, унга италияликлар сайёраларни (уларнинг қўшимча сони Кеплернинг барча асарларини инкор қилган бўларди) эмас, балки Юпитер йўлдошларини кашф этганлиги маълум бўлганди. Аммо бу Кеплер концепцияси нафақат математик "далиллар" олиб келинган платоник ғоялар асосида қурилганлигини, балки зарур бўлганда уларни қўллаб-қувватлаш учун этишмаётган шартларни ўзбошимчалик билан киритганлигини тасдиқлаш эмасми? Агар Кеплер каби буюклар ҳам бундай усулдан фойдаланган бўлса, бошқалар гуноҳ қилмаганига кафолат борми?

Нима бўлганда ҳам, Европада янги астрономиянинг ривожланиш тарихи фаннинг расмий тарихчилари томонидан бу масалада қаршилик кўрсатиш оғриқли эканлиги яққол бўрттириб юборганлигини кўрсатади. Боз устига, вақт ўтиши билан унинг моҳиятини етарли даражада ошкор очиб ташлайди.

Юқоридаги фактлар ушбу лойиҳада қандай даражаларда қатнашганлигини тушуниш учун етарли. Ўша даврнинг энг кўзга кўринган ва энг истеъдодли астрономи Бруно ўзи "астрономия шаҳзодаси" деб атаган ва дастлаб Коперник тизимининг энг таниқли ва истиқболли тарафдори бўлган Тихо Брагенинг таржимаи ҳоли, кутилмаганда, ўз фаолиятининг энг юқори чўққисида уни ёлғон сифатида рад этиб, Кеплер ҳам муҳим рол ўйнаган фитна (албатта расмий тарих томонидан рад этилган), гелиоцентрик корпорация қандай қилиб ўз рақобатчиларини ва қандай қилиб ҳар қандай муқобил вариантларни "бирлаштирганини" кўрсатади, ким уларни илгари сургандан қатъий назар. Бундайлар эса жуда кўп эди. Улар орасида бир вақтнинг ўзида Ернинг айланишига имкон берувчи (шу сабабли, ҳатто Фуко маятникига ҳам зид эмас), лекин шу билан бирга Ернинг ҳам, Қуёшнинг ҳам марказий ҳолати истисно қилинган муросалар мавжуд эди.

Шунинг учун Ўрта асрлардаги католик Европа, Черков институти ва умуман христиан ақидаси ("Омма учун неоплатонизм") янги лойиҳага мутлақо зид омил эмас эди. Ислом матрицаси ҳукмронлик қилган бир пайтда Европа черкови бутпарастлик урф-одатларининг асосий уруғларини мослаштириб, асраб-авайлаб асрлар давомида ўз бағрида кўтариб юрган. Вақти келиб, у табиий равишда бу мевани ўзидан чиқара бошлади. Шундай қилиб, бутпарастлик матрицасини қуришнинг очиқ кўринишига ўтиш бошланди. Бир неча асрлар давомида мусулмонлар томонидан сиқиб чиқарилган, ниқоб бўлиб хизмат қилган ва рад этилган ананавийларга илиқлик қилган эски тери энди ташлаб юборилди; пўст ташлаш рўй берди, чунки соф шаклидаги анъанавий лойиҳани англатадиган платоник концепцияни амалга ошириш муддати келганди. Унинг бошланиши тарихий белги - Константинополнинг мусулмонлар томонидан фатҳ этилиши билан белгиланди.

Ушбу воқеа анъаначилар учун вақт келди деган белгига айланди. Ва тез орада шошилинч, кенг қамровли ва юқори мувофиқлаштирилган иш бошланди, уни вақт циклларига мувофиқ бажариш керак эди. Коперникнинг шогирди, Ретик буни тасдиқлаш учун қуйидагиларни ёзади: "Биз барча монархиялар ўз ибтидосини эксцентр маркази юқорида айтиб ўтилган кичик доиранинг ажойиб жойида бўлганида кўрдик. Шундай қилиб, қуёшнинг эксцентриситети энг катта бўлган бир пайтда, Рим империяси монархия томон суянган ва эксцентриклик камайиб борар экан, у қариган каби камайган ва охир-оқибат ғойиб бўлган".

Бироқ, Ретик Рим империясининг йўқ бўлиб кетишини антагонист сифатида бир вақтнинг ўзида христиан динининг пайдо бўлиши билан боғламайди. Буни Исломнинг пайдо бўлишида кўради: "Марказ доиранинг чорагига келганда ёки ўрта чегарага келганда, мусулмонлар қонуни пайдо бўлди ва шу тариқа яна бир буюк империя эксцентриситет ҳаракати қонунига мувофиқ тез ривожлана бошлади."

Келтирилган қонуният туфайли у ривоят қилинган пайтдан 100 йил ўтгач (бу тахминан 16-асрнинг ўрталарига тўғри келади) Ислом империясининг қудратли даври якунланиши ва инқирози бошланишини башорат қилади; яъни, тахминан 17-асрнинг ўрталаридан бошлаб, бу эса исломий жамият пайдо бўлганидан 1000 йил кейин демакдир. У давом эттиради:

"Эксцентр маркази яна бир ўрта чегарага этганида, биз Раббимиз Исо Масиҳнинг келишига умид қиламиз, чунки дунё яратилишида эксцентриситет шу жойда эди." (Н. Коперник - "Осмон сферасининг айланиши тўғрисида")

Бошқача қилиб айтганда, Исо Масиҳнинг кутилиши, Ислом империясининг қулаши даври тугаши билан боғлиқ, яъни ислом цивилизацияси, антагонист сифатида, у йиқилиш даврининг энг паст нуқтасига етганида ва Ретик тахмин қилганидек, йўқ бўлиб кетади. Ва у келтирган даврга кўра, бу улар яратаётган янги империянинг рамзи сифатида Исо Масиҳнинг келиши билан белгиланиши керак, бу дунёнинг идеал моделига - ер юзидаги Осмон Шоҳлигига, улар қурган ва бошлайдиган ва уни бошқарадиган одам бошчилигидаги вақтга тўғри келади. Ретик уни Исо Масиҳни деб атайди. Бироқ, Ретик бир вақтнинг ўзида Исони Раббий деб ҳисоблаб, Платони "илоҳий" деб атаган ҳолда айнан қайси Исо Масиҳни кўзда тутганлиги аниқ; унинг устози Коперник муваффақиятларини Ураниянинг ҳомийлиги ва худоларнинг ижозати билан боғлайди.

Шундай қилиб, дунёнинг гелиоцентрик тизими тез орада пайдо бўлди ва охирги 360 йиллик циклнинг бошланиши билан зафар қозонди; Ернинг марказий жойини Қуёш эгаллади, бу Лой устидан Олов ғалаба қозониш вақти бошланишини рамзий маънода англатади. Инсоният Қуёш тизимида ўзининг улуғворлигининг сеҳрли таъсири остида чироқ атрофида айланишга одатланиб, "пайдо бўлди". Бу свастиканинг - бошқа бутпарастлик қутбининг асосий муқаддас рамзи моҳиятини аниқ акс эттирган концепциядир.

Гелиоцентрик моделнинг асл тузилишга мослиги узоқ вақт, 20-асргача шубҳали бўлган. Замонавий технологик ютуқлар томонидан қўллаб-қувватланадиган илмий ақиданинг нуфузи юқори эканига қарамай, уни яратиш жараёнида кўплаб ноаниқликлар ва қарама-қаршиликлар, шубҳаларни асоссиз қилмайди, оддий, ҳеч нарса билан қуролланмаган кўздан қочиб юрадиган хато борлигини ҳис қилади; биринчи навбатда шу сабаблики, бу тизим айёрлик тамойилига эга бўлган математик исботлаш усулини қўллаш асосида қурилган.

Нима бўлганда ҳам, гелиоцентризмнинг бутун тарихини қамраб олувчи чуқур, кўп қиррали рамзийликни кўр-кўрона инкор этиш, индивидуал иқтидорли ишқибозларнинг тасодифий фаолияти эмас, балки қадимий диний бутпарастлик парадигмасининг кўплаб тарафдорларининг аниқ мувофиқлаштирилган ҳаракатларининг натижаси бўлган унинг туғилишининг тасвирий вақтидан бошлаб, параллел равишда яратилган либерал матрицада либерал инсониятнинг онгсиз равишда чўмилиш даражаси ҳақида гапиради. Инсон онги ботиши "Янги вақт" деб номланган бутун кейинги давр мобайнида кетма-кет ва параллел равишда юзага келди; уни изчил шакллантириш, инқилобий кашфиётлар, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва «Маърифат» даврининг фан-техника тараққиёти орқали мутлақ ва сўзсиз назорат ўрнатиш; юқоридаги барча белгиларга кўра, муаллифлик лойиҳаси бўлган ва анъанавийлар назорати остида бўлган жараёндир.

Рамзлар тили ва анъаначилар ёлғони

Янги даврнинг ушбу асрлари давомида, ҳозирги кунгача анъанавийлар йўқолиб кетмаган. Аксинча, уларнинг позициялари фақат кучайиб борди. Буни ҳатто асрлар давомида ҳамма жойда намойиш этилган кўплаб автографлар ҳам тасдиқлайди: уларнинг лойиҳалари босқичлари номларидан Олимпиада ўйинларигача, санъатдан илм-фангача, Нютоннинг олмасидан Айфон олмасига қадар, Эйфел минорасидан тортиб то Қуёшнинг чексиз ёдгорликларигача – уларнинг айримлари Европага Мисрдан келтирилган; бошқалари янги технологиялар ёрдамида қурилган. Улардан энг каттаси Вашингтон шаҳрида "Қуёш шаҳри" барпо этилишида "тепалик юқорисида" рамзий равишда қурилган. Уларнинг ҳар бир яратган асарлари "культ" мақомига эга бўлиб, ягона тизимни яратиб, унинг таъсири остида одам ўргимчак тўридаги пашша сингари онгсиз ёпишиб, ушланиб туради.

Eвропадаги (ва нафақат) бошқа барча ал-кимёвий реакциялар ва қурилиш ишлари сеҳрли қуёш порлаши нурида муваффақиятли қайнай бошлагач, бутун жараён икки ифодада - эзотерик ва экзотерик кўринишда намоён бўлди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу матрицани лойиҳалашнинг деярли ҳар бир фундаментал жиҳати унда иккита кўринишга эга - ички ва ташқи. Биринчиси остонгга таъсир қилади, иккинчиси қўпол қобиққа мурожаат қилади; биринчиси гипнотик резонанс ва магнит таъсирини келтириб чиқаради, иккинчиси ташқи қоплама ўрашни англатади. Аммо, аслида, бири иккинчисининг аксидир. Шу билан бирга, иккаласи ҳам чалғитадиган ва онгни тўлиқ бошқаришни таъминлайдиган симулякрлардир.

КОНСТАНТИН ХОТ

Абу Муслим таржимаси