loader
Foto

Модернистик ва модернизм сиёсати тўғрисида

Инглиз тилини биладиганлар мақолани юқорида кўрсатилган ҳавола орқали ўқиб чиқишлари мумкин, бунга имкони бўлмаганлар учун эса унинг асосий ғоясини қисқача баён этамиз ва шу билан бирга унда айтиб ўтилган муҳим масалалар ҳақида мулоҳаза юритамиз.

Дебоча сифатида айтиш лозимки, бу мақоланинг пайдо бўлишига Шайх Абдуллоҳ Бин Байяҳ бошчилигидаги Бирлашган Араб Амирликлари фатво Кенгаши бевосита сабаб бўлди, унга кўра БАА ва Исроил ўртасидаги тинчлик шартномаси тузиш, уруш ва тинчлик масалалари мусулмон давлат ҳукмдорининг алоҳида ҳуқуқлари саналиши асосида, Исломий нуқтаи назардан қонуний ҳисобланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу фатво Кенгашига аъзо бўлган ва кўплаб фаластинликларга хиёнат қилганликда дарҳол айбланган, инглиз тилида сўзлашадиганлар орасида машҳур бўлган уламо ва воиз Ҳамза Юсуф ҳар доим мазлум фаластинликлар томонида бўлишини айтиб, ўзини бу позициядан алоҳида кўрсатишга шошилди.

Нима бўлганда ҳам, БАА фатво Кенгашининг ёндашуви ушбу ҳолатда «ривожланган» рус тилида сўзлашувчи ислом ўқувчиларига яхши маълум ва уларда «мадхализм» - ўзини салафийлик мактабига мансуб деб ҳисоблайдиган, лекин мавжуд мусулмон (нафақат) мамлакатлар ҳукмдорларига содиқлик ва уларга қарши ҳар қандай мухолиф фаоллиги, жумладан, танқидни қоралаш билан ажралиб турадиган йўналиш билан боғлиқ равишда тасаввур қилинади. Бироқ, нозик бир жиҳат шундаки, исломга унга хос бўлмаган замонавий ғарбона турдаги сиёсатбозлик, либерализм ва анархизм каби ёндашувларни олиб кирадиган модернистларга қарши бўлган салафийлар йўналиши сифатида ўзини намоён этади. Юқорида қайд этилган мақолада, аксинча, бу давлатнинг ҳукмрон режими сиёсатини маъқулловчи БАА фатво Кенгашининг позицияси бошқа ижтимоий масалаларда модернизм билан шунчаки қўшилиб қолмай, балки асосан модернистик методологияга асосланганини кўрсатади. Натижада муаллиф муҳокама қиладиган ҳодиса - модернизм бор, лекин у кўпинча модернистларга хос бўлган сиёсатда демократик муносабатни эмас, балки авторитаризмни қўллаб-қувватлайди.

Шу муносабат билан модернизм ва унинг рақиблари ҳақида бироз тўхталиб ўтиш жоиз. Агар бу масалани жиддий кўриб чиқадиган бўлсак, бу чуқур илмий тадқиқотлар ва баҳс-мунозаралар учун мавзудир. Лекин уни амалий жиҳатгача соддалаштирадиган бўлсак, замонавий дунёга, унинг воқелиги ва ўйин қоидаларига мослашувга йўналишни модернизм деб аташ мумкин, антимодернизм эса бу маънода – уларни курашчан инкор этиш ва ўзини унга қарши қўйишдир.

Кейин, бу қутблар орасида оралиқ тусларнинг бутун бошли палитраси бўлади. Масалан, бундан бир аср муқаддам мусулмон дунёси коммунизм ёки дунёвий миллатчилик каби мафкураларга асосланган очиқдан-очиқ исломга қарши модернизм авжига чиққан эди, унга кўра, замон билан ҳамнафас бўлиш учун тарихан мусулмон халқлар диний, яъни Исломий қадриятлардан воз кечишлари талаб қилинарди. Бунга муносабат сифатида ёки айрим ҳолларда у билан параллел равишда "янги ижтиҳод" ичидаги ҳукмрон позицияларни қайта талқин қилиш орқали замонавийликка мослашиш Ислом асосда мумкин, деб ҳисоблаган Ислом модернистлари пайдо бўлди. Тафаккурнинг бу йўналиши, Жалолиддин Афғоний, Муҳаммад Абдо, Рашид Рида ва бошқалардан бошлаб, амалда ихвонийлик билан бир деб қараладиган замонавий сиёсий Ислом учун сезиларли даражада асос бўлди.

Антимодернизм ҳақида ҳам бир-икки оғиз сўз айтиш керак. У ҳам турли кўринишда ва турли соҳаларда бўлади. Масалан, диний ибодат масалалари ва индивидуал даражада рухсат этилган ва тақиқланган нарсалар масаласида анти-модернистлар бор, улар бу ҳолатда ёхуд сиёсий масалалардан бутунлай четланади жумладан, (улар дин билан муқаррар муроса қилишни истамасдан), ёхуд модернистик ва тўғридан-тўғри Исломга қарши сиёсат юритиши мумкин бўлган ҳукуматни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, классик исломий илмий матнларда тушунилганидек, исломий тизимни инкор этадиган замонавий сиёсий дунё тартибига нисбатан муросасиз позицияни эгаллаётганлар бор. Яъни, барча мусулмон ерларнинг сиёсий бирлигини, уларнинг қолган дунёдан аниқ ажралишини (Дарул-Ислом ва Дарул-куфр) ва ҳар қандай ҳуқуқий, сиёсий ва қадрият қарамлигини назарда тутадиган тизим, замонавий халқаро тизим бир томондан, миллий давлатларнинг суверенитетини белгиланган чегаралар билан, бошқа томондан, халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва конвенцияларини назарда тутади.

Сиёсий майдонда изчил аксилинқилобчилар мавжуд халқаро тартибни ҳарбий йўл билан ағдариш учун курашаётган ИШИД ва ал-Қоида каби жиҳодий гуруҳлар ва бунинг учун сиёсий ташвиқот олиб бораётган Ҳизб ут-Taҳрир вакиллари тимсолида гавдаланади. Ҳатто Толибон ҳаракати бу маънода аллақачон муросага келган, чунки Афғонистонда анти-модернистик тартиб ўрнатишга интилишда халқаро ҳуқуқ тамойилларини тан олишга тайёр ва ҳатто ҳокимият тепасида бўлиб турган пайтлар БМТга қўшилишга интилган. Бу, айниқса, халқаро миқёсда тан олинган барча мусулмон давлатлар учун, жумладан, ўзини Исломий деб эълон қилган ёки шариатни қонунчиликнинг асоси деб тан олган мамлакатларга тааллуқли, ўзларини Туркия каби дунёвий деб эълон қилганларга эмас.

Шундай қилиб, биз бу ерда муҳокама қилмайдиган, лекин бизнинг веб-сайтда бир неча марта муҳокама қилинган сабабларга кўра, у сиёсий ва геосиёсий текислигида, изчил анти-модернистик исломий кучлар энди бутунлай маргиналлашган, ва ҳар қандай реал кучга эга бўлган барча кишилар замонавий халқаро тартиб қоидаларини тан олиши равшан. Шу нуқтаи назардан қараганда, модернизм бугунги кунда нафақат ноисломий шаклларида, балки бутун мусулмон давлатлари ёки жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида намоён бўлаётган сиёсий кучлар қаршисида ҳам устун туришини айтиб ўтишимиз мумкин.

Энди эса муҳокама қилинаётган мақоланинг асосий ғоясига қайтсак, унда замонавий исломий модернизм (бу тавтология учун ўқувчи бизни кечирсин) сиёсий жиҳатдан икки йўналишга бўлиниб кетганлигини кўрсатади. Масалан, унинг муаллифи БАА фатво Кенгаши раҳбари Шайх Бин Байяҳ бир пайтлар Европа фатво Кенгаши ва Мусулмон олимлари бутунжаҳон Иттифоқи (МОБИ) ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан шайх Юсуф Қаразавийнинг маслакдоши ва сафдоши бўлган ва у билан бирга "васатийя" ёки "мўътадиллик", "ўрта йўл" ва ҳоказо лойиҳасини ривожлантирган.

Сиёсий ёки ижтимоий васатиячилар мусулмонларни замонавий жамият ва дунёга муваффақиятли интеграция қилиш зарурати билан боғлиқ кўплаб масалаларда ҳамфикр бўлганлар, бунинг учун исломнинг асосий тамойилларига содиқликда тортишувли масалаларда ҳам муроса бўлиши мумкин. Бироқ собиқ сафдошларни «араб баҳори», тўғрироғи, унга бўлган муносабат ажратиб юборди. Шайх Юсуф Қаразавий ва бутун МОБИ, худди Қатар каби, уни қўллаб-қувватлади. БААни кўзлаб иш юритадиган шайх Бин Байяҳ эса кескин мухолифат йўлини танлаб, ҳукуматларга содиқликка ва уларга қарши чиқишдан воз кечишга ошкора даъват қила бошлади. Оқибатда у бошқараётган фатво Кенгаши тимсолида ихвоний модернизмга қарши қўйилган ҳукумат ихвонга қарши модернизми пайдо бўлди.

Гарчи баъзан улар ўрин ўзгартиришлари мумкин - масалан, Туркияда ихвонлар Эрдўған ҳукуматини қўллаб-қувватлайдилар, Амирликлар эса уни ағдаришга уринган путчиларга ёрдам кўрсатдилар, худди Ливияда халқаро тан олинган ҳукуматга қарши чиққан исёнчи Ҳафтарни қўллаб-қувватлагандай. Умуман олганда, "ҳукумат томонида ёки унга қарши" мезон ҳар доим ҳам иш бермайди. Аммо яна бир мезон тез-тез қўлланилади - сўнгги пайтларда БААнинг Фаластинга қарши Исроилга ёки Туркияга қарши Грецияга кўрсатаётган ёрдамини кўрдик. Ва бу аллақачон мусулмон ичидаги низолардан ташқарига чиқади ва мусулмон дунёсининг манфаатларига қарши мусулмон бўлмаган кучлар билан тўқнашувга ўхшайди. Мақола муаллифи кўрсатганидек, БАА ёки унинг иттифоқчиси Миср ҳукмрон режимларининг ҳукумат олимлари томонидан карт-бланшга берилган бундай ташқи сиёсати фақат автократик ички сиёсат билан мумкин, чунки сиёсий эркинлик шароитида уларнинг халқлари буни рад этадилар.

Шунинг учун ҳам, аслида, БАА ва Мисрнинг мустабид тузум олимларининг модернизми мусулмон биродарлигига қарши ҳам, ўз халқлари томонидан сиёсий эркинликларни қўлга киритишга қарши қаратилган сиёсат хизматида. Бу ҳолатда у ва уни қўллаб-қувватлайдиган олимлар кимнинг манфаатларига хизмат қилади?

Абу Муслим таржимаси