Дугиннинг сўзларига кўра, анъанавий насроний аёллар ҳар доим рўмол ўраб юришган. «Агар биз анъанавий насроний аёли образига назар ташлайдиган бўлсак, бу рўмол ўраган аёл эканлигини кўрамиз. Бу насронийликнинг жуда қаттиқ талабидир. Рўмолсиз ёки калта юбка кийган аёл насронийлик нуқтаи назаридан нормал ҳолат эмас», – деди Дугин.
Ҳижобга қарши кураш – бу французларнинг ўзига хослиги учун кураш эмас, балки кўп асрлик анъанавий шаклларни сақлашга ҳаракат қилаётган маданиятга қарши курашдир, ҳисоблайди файласуф.
«Исломий ҳижобга қандайдир француз рўмоли эмас, ўзлигини акс эттирадиган анъанавий узун либос билан эмас, балки айнан либоснинг йўқлиги, рўмолнинг йўқлиги қарши қўйилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, бу ҳеч қандай муқаддас нарсани, динни сақлаб қола олмаган маданият вакилларининг бу муқаддасликни сақлаб қолган маданиятга ниҳилистик ҳужумларидир», – таъкидлади у
Мутафаккир шунингдек, ишонч билдирдики, рўмол мусулмонлар ва насронийларни бирлаштирадиган омил ҳисобланади, ҳижобнинг тақиқланиши эса бир хил даражада исломга ҳам, насронийликка ҳам қарши.
Унинг таъкидлашича, мусулмон аёллар ва анъанавий, эски дин мухлиси бўлган насроний аёллар дресс-код бўйича бир-бирига яқин. Бу ҳаттоки уларнинг «рўмолни тўғнағичлаши»да ҳам намоён бўлади.
«Бу мусулмонлар ва насронийларни ажратмайдигина эмас, балки бирлаштиради ҳам деб айтиш мумкин бўлган қадимий асосларнинг энг чуқур бирлигидир. Рўмол бирлаштириши керак, лекин рўмолнинг тақиқланиши нафақат исломга қарши, балки насронийликка қарши муаммо ҳамдир», – деди Александр Дугин.
Анъанавий қадриятларга қарши курашчиларни Дугин Дажжол салтанати деб атайди. «Улар нафақат исломий рўмолларни, балки чормихни, черковни, насронийлик маросимларини ҳам нишонга олмоқда. Насронийлар учун бу Антихрист салтанати, мусулмонлар учун еса Дажжол салтанати", - дейди у.