loader
Foto

Ҳабашистондаги уруш

Мамлакатда уч ҳафта давомида Нобел тинчлик мукофоти совриндори Абий Аҳмад бошчилигидаги марказий ҳукумат қуролли кучлари Эритрея билан чегарадаги Тиграй минтақасини назорат қилувчи партия саналган Тиграй халқ озодлик фронти (НФОТ) гуруҳларига каршилик кўрсатяпти. Агар можаро тезда ҳал қилинмаса ва тўлиқ миқёсли фуқаролар урушига айланса, бу минтақа учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Тиграй вилоятида мухолифат гуруҳи ҳокимиятни ушлаб турибди. Кўп йиллар давомида у Ҳабашистон ҳукмрон блокининг бир қисми эди.

Тиграйни озод қилиш учун сўл-радкал халқ фронти 1975-1991 йиллар Ҳабашистон фуқаролик уруши бошларида ташкил этилган. Марксизм-ленинизмнинг радикал мафкурасига амал қилган гуруҳ ҳарбий хунта ҳокимиятига қарши чиқди ва аҳолисининг 97% и тигран этник гуруҳига кирадиган ўз вилояти мустақиллиги учун курашди. 1988 йилда НФОТ Ҳабашистон халқларининг инқилобий демократик фронтини (РДФЕН) тузиш учун бошқа ҳудудлардаги сўл қанот гуруҳлари билан бирлашиб, урушда ғалаба қозонди. Ғалаба қозониб, НФОТ ва бошқа гуруҳлар мамлакатни бўлиш фикридан воз кечдилар: Ҳабашистон ягона давлат сифатида қолди, лекин у этник федерализм сиёсатини эълон қилди - вилоятлар муҳим автономияга эга бўлди. РДФЕН блоки ўзи ижтимоий йўналтирилган сўл қанот популистик сиёсатини олиб борган доимий ҳукмрон сиёсий уюшмага айланди.

Абий Аҳмад РДФЕН ва ҳукумат раҳбари сифатида келган 2018 йилда у этник федерализм сиёсати, шунингдек социалистик ғоялардан неолиберализм ва эркин бозорга босқичма-босқич ўтишни ўз ичига оладиган конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш ҳақида ўз ниятини эълон қилди. Биринчи бўлиб  у РДФЭНни минтақавий-этник партиялар бирламасидан умумҳабашистон фаровонлик партиясига ўзгартирди. НФОТ янги тузилмага қўшилишдан бош тортди ва 27 йил ичида биринчи марта мухолифатга ўтди. Шу билан бирга, Тиграйда НФОТ тўлиқ ҳокимиятни сақлаб қолди (шу жумладан, вилоят парламентидаги 100% ўрин).

Аҳмад ва НФОТ ўртасидаги очиқ ихтилоф 2020 йил баҳорининг охирларида, коронавирус пандемияси туфайли сентябр ойида ўтказилиши керак бўлган Ҳабашистон парламенти ва минтақавий парламентларга сайловлар 2021 йилга қолдирганидан сўнг бошланди. НФОТ Аҳмадни ноқонуний йўл билан ваколат муддатини чўзишга уринишда айблади ва мамлакат ҳокимиятининг тақиқлашига қарамасдан дастлаб режалаштирилган санада Тиграй минтақавий парламентига сайловлар ўтказди. Аҳмад овоз бериш натижаларини тан олишдан бош тортди, шундан сўнг НФОТ, ўз навбатида, федерал ҳукуматни — унинг ваколат муддати тугагани сабабли қонуний деб тан олмаслигини айтди.

Ҳужум пайтида ҳукумат армияси артиллериядан фойдаланади. Минглаб аҳоли қўшни Суданга қочмоқда

4 ноябр куни Аҳмад НФОТ ҳарбий қаноти бўлинмалари Тиграй ҳудудида жойлашган федерал армия ҳарбий қурилмаларига ҳужум қилганини айтди. Бу минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилиш учун расмий сабаб бўлди, шундан сўнг Аҳмад "мамлакатни ва минтақани ўсиб бораётган беқарорликдан қутқариш" учун Тиграй исёнчи органларига қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.

Жанг пайтида ҳукумат кучлари Тиграй ҳудудига тезда чуқур кириб бориб, бир неча шаҳарларни назоратга олишга муваффақ бўлди. Операция бошланганидан бир ҳафта ўтгач, расмийлар 550 та НФОТ жангчиларининг ўлимини маълум қилди; федерал ҳарбийлар орасида йўқотишлар ҳақида маълумотлар ошкор қилинмади. Бунда кўплад ҳудудларда алоқа ва Internet йўқлиги сабабли ҳалок бўлганлар сонини мустақил баҳолаш қийин. 23 ноябр куни "Amnesty International" инсон ҳуқуқлари ташкилоти «юзлаб ўлган ва яна кўплаб жароҳатланган» тинч аҳоли ҳақида хабар қилди. БМТ маълумотларига кўра, Тиграйнинг 31 минг аҳолиси аллақачон Суданга қочиб кетган ва бу рақам яқин кунларда 200 минггача ўсиши кутилмоқда.

Улар Тиграй ҳудудига муваффақиятли чуқурроқ кириб бориши билан федерал ҳукумат улар НФОТ билан ҳеч қандай музокаралар ўтказиш ниятимиз йўқ (Африканинг бир неча давлати воситачилик ташаббуси билан чиқди) ва минтақа раҳбарлари таслим бўлганда жанг тўхтатилади деб айтган. Ҳабашистон ташқи ишлар вазирлиги можаро фуқаролик уруши эмас, балки фақат конституциявий тартибни сақлаш бўйича операция эканини таъкидлади.

22 ноябр куни федерал қўшинлар Тиграй пойтахти Мекеле шаҳрини қуршаб олди, шундан сўнг Аҳмад НФОТ қуролини топшириш учун 72 соат борлигини айтди - акс ҳолда 500 минг кишилик шаҳарни қўлга киритиш учун артиллерия қуролларидан фойдаланишга ваъда берди. У тинч аҳоли Мекеледан қочишни таклиф қилиб, агар ҳужум уюштирилса, армия «ҳеч қандай раҳм-шафқат кўрсатмаслиги»ни айтди.

Агар можаро чўзилиб кетса, бу нафақат Ҳабашистон, балки бутун минтақа учун ёмон бўлади

НФОП Тиграй аҳолисининг катта қисмини қўллаб-қувватлайди ва минтақавий хавфсизлик кучлари (уларнинг мавжудлиги Ҳабашистон қонунлари билан таъминланади) 250 минг кишини ташкил қилиши мумкин. Бундан ташқари, минтақада Эритрея билан урушдан шимолга қадар кўплаб қуроллар мавжуд. Шунинг учун ҳукумат кучларининг эълон қилинган муваффақиятига қарамай, можаро партизан уруши шаклида давом этиши мумкин.

Бу глобал гуманитар ҳалокатга олиб келиши мумкин – ҳозирнинг ўзида аҳолиси 110 млн кишидан иборат бўлган Ҳабашистонда 7 млн киши БМТ озиқ-овқат дастурига қарам бўлиб қолган (жумладан, 5 млн кшилик Тиграйда 600 минг киши). Можаро чўзилиб кетган тақдирда бу рақам бир неча марта ошиши мумкин. Миср орқали Жанубий Европага йўл оладиган миллионлаб қочқинлар пайдо бўлади.

Бундан ташқари, воқеалар ривожи салбий кўринишга эга бўлган тақдирда фуқаролик уруши яқинда тугаган Жанубий Суданлик келиб, Ҳабашистонда паноҳ топган қочқинлар орқага қочишга мажбур бўлади – бу эса миллатлараро низоларга олиб келиши мумкин. Ниҳоят, Ҳабашистон ҳукумати ўз мамлакатида тартибни тиклаш учун Сомалидан тинчликпарварларни олиб чиқиш керак бўлса, бу террорчи гуруҳларнинг кучайиши ва у ерда ҳокимиятга келиши билан таҳдид қилмоқда.