Ливиянинг хориждаги давлат ҳисобракамларида неча миллиард доллар сақланаётгани аниқ маълум бўлиши эҳтимолдан йироқ. Кузатувчилар бу маблағни 80 дан 150 миллиард долларгача деб аташади. Ҳозиргача бу активларнинг фақат бир қисми топилган. БМТ хавфсизлик Кенгаши Қаддафий режимига қарши халқаро санкциялар жорий қилганидан сўнг Ливия раҳбариятининг АҚШ, Жанубий Африка ва Европа давлатларидаги банклардаги ҳисобрақамларига кириш 2011 йилнинг февралида тўсиб қўйилган эди. Энди исёнчилар Триполини эгаллаб олгач, Ливия миллий ўтиш Кенгаши (НПС) музлатилган активлар маблағларини қўлга киритмоқчи. Европа экспертлари ва сиёсатчиларининг бу борадаги фикрлари иккига бўлинган.
Баҳсли масала
«Фан ва сиёсат» Берлин фондидан сиёсатчи Маркус Кайм (Markus Kaim) фикрига кўра, айни пайтда пул – Ливия учун асосийси эмас. Бунинг устига, давом этади у, мамлакат шундоқ ҳам бадавлат, чунки йирик нефт ва газ захираларига эга. "Ҳозирда хавфсизликни тиклаш ва сиёсий институтларни ривожлантириш билан шуғулланиш муҳимроқ", - эканига ишончи комил экспертнинг.
Бундай фикрга Берлин Эркин университети доценти Хамади ал-Ауни асло қўшилмайди. Келиб чиқиши Тунислик бўлган олимнинг сўзларига кўра, Ливия активлари аллақачон Ўтиш кенгаши тасарруфига берилиши керак эди. "Ливияликлар тиббий техникалар етишмаслигидан азият чекяпти. Уларга дори-дармонлар, шифокорлар етишмаяпти", - таъкидлайди у. Ливиянинг чет элдаги давлат ҳисоб рақамларидан тушган пуллар тинч аҳолига ёрдам бериш учун иложи борича тезроқ НПСга юборилиши керак, дея ишонч билдирмоқда ал-Ауни.
Фойдали шартномалар эвазига ҳисобрақамларни очиш?
25 август, пайшанба куни, БСТ Хавфсизлик Кенгаши Ливиянинг америка банкларидаги 1,5 млрд доллар маблағларини очиш ҳақида қарор қабул қилди. Австрия, Швейцария, Франция, Нидерландия ҳам Қаддафийнинг атрофидагиларга тегишли давлат ҳисобларини блокдан чиқариш ниятини эълон қилишди. Италия Ливия мухолифатига 350 миллион евро қийматидаги активларни тақдим этишга ваъда берди.
Эксперт Маркус Каймнинг ҳисоблашича, айрим мамлакатлар кўрсатаётган ўта фаоллик уларнинг нефт-газ тармоғидаги позицияларини мустаҳкамлаш истаги билан боғлиқ. "Ҳозир Ливияда нефт ва газ қазиб олиш бўйича шартномалар қайта кўриб чиқилмоқда. Бир қатор Европа мамлакатлари ҳақли равишда уларнинг фирмалари фойдали шартномалар олишидан умид қилмоқда", - таъкидлайди эксперт.
БМТ томонидан назорат
Айни пайтда, Европа Иттифоқи Европа банкларида музлатилган ҳисобларда сақланаётган Ливия активларини исёнчиларга топширишнинг техник-иқтисодий асослиги ҳақида расмий баёнот бермаган. Берлиннинг Эркин университети доценти Хамади ал-Ауни Брюсселнинг кутиш позициясини танқид қилади. Унга кўра, НПС Африканинг баъзи мамлакатларини истисно қилганда, бутун дунёда Ливия халқининг қонуний вакили сифатида тан олинган, яъни Ливия мухолифати Каддафий ва унинг атрофидагиларга тегишли бўлган ёпиқ ҳисобларга кириш ҳуқуқига эга.
"Бу пул Ливия халқига тегишли. Улар Ғарб Ливияга кўрсаатишга тайёр бўлган молиявий ёрдам эмас. Асосий фарқ мана шунда", - ишончи комил эксперт. Муроса сифатида, дейди у, Ливия активлари тақсимотини назорат қилиш БМТ тузилмаларига топширилиши мумкин.
Бундай вариант самарадорлигига бундестаг депутати христиан-демократ Йохаим Хёрстер (Joachim Hörster) шубҳа билдиради. " Қаддафийнинг ҳисоб рақамларидан маблағлар мўлжалланганича сарфланишига ҳеч ким кафолат бера олмайди", - дейди сиёсатчи. "НПС Ғарб уни назорат қилишига рози бўлади деб ким айтди? – савол беради ал-Аунининг ҳамкасби Маркус Кайм. - Ливия мухолифати Ғарбга уларга шартлар қўйишга рухсат бериши даргумон".
Резолюция кутиб
Айнан шу сабабдан Европанинг қатор мамлакатлари ҳукумат аъзолари Ливиянинг музлатиб қўйилган активларидан исёнчиларга маблағлар ажратиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳали шошилмаяпти. Ҳар ҳолда, БМТ Хавфсизлик Кенгаши тегишли резолюция қабул қилмагунга қадар, бу Брюсселнинг умид қилишича, вазиятни аниқлаштиради. Германия ҳам бу борада худди шундай фикрда. "Фақат шу ҳолатдагина Ливиянинг музлатиб қўйилган активларидан маблағлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ сарфланишига ишонч ҳосил қилиш мумкин", - хулоса қилади Йоахим Хёрстер.
Муаллиф: Томас Лачан / Оксана Евдокимова