loader
Foto

«Мутлақ психопатлар»

Австралия ҳукумати Хитой ТИВнинг Twitter-аккаунтида жойланган расм туфайли ғазабга минди. Австралия ТИВ раҳбари Марис Пейннинг изоҳ беришича, Хитой элчиси вазирликка чақирилган ва унга норозилик билдирилган.

Томоқ кесаётган аскар

Австралия Бош вазири Скотт Моррисон расм бўйича махсус брифинг чақирди, бу ерда қуйидагича баёнот берди: "Австралия, бу фитна солувчи «пост» учун Хитой ҳукуматидан узр сўрашни талаб қилади... Бу жуда хунук ва ҳеч қандай асос йўқ. Хитой ҳукумати уялиши керак. Бу дунё назарида унинг обрўсини пасайтиради".

Яшил қитъанинг сиёсий истеблишментини қандай хабар хавотирга солади?

Рассом тахаллуси остида ижод қилаётган хитойлик рассом муаллифлигидаги "Бўрилар уруши" расмида австралиялик аскар афғон боласининг томоғини кесаётгани тасвирланган. Хитой ташқи ишлар вазирлигининг суратдаги изоҳи қуйидагича: "Афғонистонда тинч аҳоли ва маҳбусларнинг Австралия аскарлари томонидан ўлдирилиши шокка туширди. Биз бундай ҳаракатларни қаттиқ қоралаймиз ва уларни жавобгарликка тортишга чақирамиз".

Аслида Хитой ташқи ишлар вазирлиги Австралиянинг ўзида ўтказилган тергов жараёнида чоп этилган материалларга муносабат билдирган. Суд жараёнида Афғонистондаги Австралия ҳарбийлари томонидан кўплаб фуқароларни ўлдиргани ҳолатлари аниқланди.

«Қон билан чўқинтириш»

Австралиялик ҳарбий хизматчилар бу мамлакатда 2001 йил, АҚШ бошчилигидаги терроризмга қарши кураш бўйича коалиция таркибида пайдо бўлди. Австралиялик ҳарбийлар сони Афғонистонда энг кўп бўлган пайт уларнинг сони 1550 кишини ташкил қилган, шу йиллар мобайнида эса жами 26 мингдан ортиқ австралиялик аскар ва офицерлар бу мамлакатдаги операцияларда иштирок этган.

Австралия қўмондонлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда 41 нафар австралиялик ҳалок бўлган ва 261 киши яраланган.

Австралиянинг асосий ҳарбийлари мамлакатдан 2014 йил охирида олиб чиқилган, лекин афғон армиясини ўқитиш ва хавфсизликни таъминлашга ёрда кўрсаиш учун 400 киши ҳамон мамлакатда қолмоқда.

Австралияликлар тинч аҳоли қарши жиноят содир қилган бўлиши мумкинлиги ҳақида биринчи далиллар тасодифан пайдо бўлди. 2015 йилда Афғонистон фахрийларидан бири билан суҳбат чоғида махсус кучлар аскарлари ўртасидаги муносабатлар маданиятини ўрганган социолог Саманта Кромпвец "қон билан чўқинтириш маросими" ҳақида эшитди. Фахрийнинг фикрига кўра, Афғонистонга янги келган жангчиларни қаттиқ ҳаракатларга ўргатиш мақсадида маҳбуслар ва тинч аҳолини ўлдиришга мажбур қилинган.

«Йигитлар қонга ташна эди. Психопатлар. Мутлақ психопатлар. Ва биз уларни вояга етказдик», — тан олди фахрий социологга.

Битта бола ҳаётининг  нархи — 1500 доллар

Социолог олинган маълумотлар ҳақида армия қўмондонигига хабар қилди ва текширув ўтказиш учун Австралия мудофаа кучлари генерал-майори Пол Бреретон бошчилигида комиссия ташкил қилинди.

2017 йил ўша пайтда махфий саналган текширув материаллари Австралиянинг ABC медиакорпорацияси журналистлари қўлига тушиб қолди.

Гап SASR (Special Air Service Regiment — «Мухсус ҳаво хизмати полки») элита бўлинмаси жангчилари ҳақида боради.

Австралиялик журналистлар томонидан уч йил аввал олинган маълумотларга кўра, 2009 йилдан 2013 йилгача махсус кучлар баҳсли вазиятларда ўлдириш мақсадида ўт очган, натижада қуролсиз афғонлар, жумладан, болалар ҳалок бўлган камида ўнта ҳолат қайд этилган. Шу билан бирга, махсус кучлар қўмондонлиги аслида ҳарбий терговчилар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиб, бу ишларни яширишга уринган.

2013 йил, австралияликлар мотоциклда кетаётган афғон фуқаросини отиб ташланганида Афғонистон ҳукумати ушбу мамлакат ҳарбийлари билан ҳамкорликни тўхтатиши ҳақида айтган. Ҳарбийлар қўмондонлиги бу воқеани қурол қўллаш борасида аниқ белгилаб қўйилган қоидалар йўқлиги билан изоҳлаган.

ABC компанияси файлларида болаларнинг ҳалок бўлганлиги ҳақида ҳолатлар қайд этилган. Хусусан, бинолардан бирига бостириб кириш чоғида австралияликлар хонага граната улоқтиришган, натижада беш нафар бола ҳалок бўлган. Бошқа бир ҳолатда, уйни эгаллашга уриниш пайтида австралияликлар адёл остига яширинган болани отиб ташлашди. Натижада, оилага шунчаки 1500 доллар миқдорида товон тўланган эди.

Австралия ҳарбийлари ўлган афғоннинг қўлини кесгани ҳақидаги ҳикоя ҳам жамоатчиликни ларзага солди. Улар ўз ҳаракатларини марҳумнинг шахсини аниқлаш зарурати билан изоҳладилар.

Улар итлар билан таланган, қийноққа солинган ва бошига отилган

Бреретон комиссиясининг якуний ҳисоботининг расмий нашри Австралияни ларзага солди. Генералнинг ўзи натижаларга ўта қаттиқ баҳо берди: "Армиямиз тарихидаги энг шармандали ва расво эпизод".

Австралия махсус кучлари томонидан содир етилган 39 нафар тинч аҳоли ва маҳбусларнинг ўлдирилишида 25 аскар иштирок этгани ишончли тарзда тасдиқланди. Яна 7 киши иштирокчи сифатида суд қилинмоқда.

Ҳисоботга кўра, қотилликлар кўпинча умуман сабаб бўлмаган. Австралияликлар патрули шунчаки бир афғонн тўхтатиб, шундан кейин патрул раҳбари уни отиб ташлашга буйруқ берган. Кейин жабрланувчини "террорчи" га айлантириш учун автомат жасадга "топилма" қилиб қўйилган.

2020 йил баҳорида Австралия махсус кучларининг Афғонистондаги операцияларидан бирида олинган видео интернетда тарқалди. Унда ҳарбийлар қуролсиз афғон деҳқонини итга талатгани, кейин эса отиб ўлдиргани кўринади.

РИА Новости Урузган вилоятида яшаган, Австралия махсус кучлари қурбонларидан бири Мирзахоннинг ҳикоясини келтиради. Унинг акаси Шаеста-хон ҳикоя қилади: «Австралийцяликлар бизнинг уйимизга яқин ўлган тепаликда тушишди. Улар бизнинг эшигимизни тепиб синдиришди ва бостириб киришди, ҳамма жойни ағдар-тўнтар қилишди. Мирзани отиб йиқитишди, кейин итга талатишди. Ит укамнинг томоғига ёпишди. Бу «овунчоқ» жонига теккач, улар итни бир четга олишди ва Мирзанинг бошига ва елкаларига бир неча марта ўқ узишди. Шундан кейин унинг танасини ташқарига олиб чиқиб, устини ёпиб қўйишди. Қайтиб келгач, уйни тинтув қилишди, лекин ҳеч нарса топа олишмади. Улар укамни нима учун ўлдирганини билмайман. Эҳтимол, бизни толибонлардан деб ўйлашган, лекин уйимизда ҳеч қандай қурол-яроғ, ўқ-дорилар йўқ. Айбимиз нима? Улар бутун уйимизни вайрон қилишди. Бу воқеадан олдин укам билан ихтилофлари бўлганми? Йўқ! Уларни биз ҳам билмасдик, уларнинг қандай одамлар эканидан хабаримиз йўқ эди". Афғонистонлик бир киши ўз тўйи арафасида ҳалок бўлди.

Австралия қаҳрамони ҳарбий жиноятчи бўлиб чиқдими?

Маълум бўлишича, бўлинмада «жим-житлик кодекси» мавжуд бўлиб, бўлинмага келган барча ҳарбий хизматчиларнинг дарҳол жиноятларга жалб қилинган. Шундай қилиб, ҳар қандай жангчи, агар у сирни ошкор қилмоқчи бўлса, ўзи тергов остида қолади.

Ҳисоботда кўрсатилган махсус кучлар ҳарбийларининг номлари ошкор қилинмади, бироқ аскарлардан бири у ҳақида эканини тан олди.

42 яшар капрал Бенджамин Робертс-Смит — австралиялик ҳарбийлар орасида энг кўп тақдирланган киши. У мамлакатнинг олий ҳарбий мукофоти: Австралия Виктория хочи билан тақдирланган. Афғонистонда олти марта хизмат сафарида бўлган ҳарбий ҳақида мамлакат ОАВ тасанно айтиб ёзган. Бироқ бир неча йил аввал фуқарони ўлдиришда миллий қаҳрамон ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Робертс-Смит бир афғонни жарликдан ташлаб юборган, кейин қўл остидаги аскарга уни отиб ташлашни буюрган. Махсус кучлар зобитининг ўзи айбловларни рад этиб, ҳатто маълумотни эълон қилган нашрни судга берган. Лекин ҳозир, ҳисобот эълон қилинганидан сўнг, Робертс-Смит бутунлай бошқа нигоҳ билан қаралади.

«Хитойдан узр талаб қилиш бемаънилик ва шармандаликдир»

Австралия бош вазири Скотт Моррисон SASR бўлинмаси тарқатиб юборилиши, жиноятларда айбдор шахслар эса суд қилиниши ҳақида баёнот берди.

Бунда Австралия бошқа мамлакатлар, жумладан, Россия ва Хитойнинг рўй берган воқеалар ҳақидаги шарҳларига ўта оғриқли жавоб беряпти.

Қолаверса, Хитой австралияликлардан узр сўрашни хаёлига ҳам келтирмаяпти. Global Times нашрининг бош муҳаррири Ху Сицзин Twitter да чоп этилган хабар билан боғлиқ жанжал ҳақида қуйидагиа фикр билдирди: «Бу Австралия махсус кучлари томонидан 39 нафар афғон тинч аҳоли вакилини шафқатсиз ўлдиришни қораловчи машҳур расмдир. Моррисон Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили ундай фойдаланганидан қандай асосларга кўра ғазабда? Хитойдан узр талаб қилиш бемаънилик ва шармандаликдир».

Twitter ижтимоий тармоғи, ўз навбатида, Хитой ТИВ вакилининг Австралия ҳарбий жиноятлари ҳақидаги хабарини «нозик контентни ўз ичига олиши мумкин бўлган мадиафайл» деб қайд этди, лекин ўчириб ташламади.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Кўп хотини бор психопатнинг психологик портерети