loader
Foto

Ироқ аҳолиси 40 миллион кишига етди

Ал-Хиндавийнинг фикрича, ижтимоий - иқтисодий фаол ҳисобланган 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган кишилар аҳолининг 56,5 фоизини ташкил этади. Унинг қўшимча қилишича, аҳолининг 40.4 фоизи 0 ёшдан 14 ёшгачани ташкил қилади. 65 ёшдан ошганлар аҳолининг атиги 3,1 фоизини ташкил этади.

Миллий рўйхатга олиш йўқлигида, статистика ва ахборот технологиялари бўйича мамлакат Марказий ташкилоти йилига 850000 дан 1 миллионгача бўлган мамлакатнинг йиллик ўсиши ёки туғилиш даражасига асосан ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Ироқнинг кўп ййиллик диктатори Саддам Ҳусайн 2003 йилда АҚШ бошчилигидаги босқинчиликда натижасида ағдарилганидан сўнг, ироқликлар ҳукуматдаги баҳсли ерлар, ресурслар ёки акциялар каби ҳуқуқлар бўйича даъволарни ҳал қилиш учун миллий рўйхатга олишни режалаштирган.

Аммо сиёсий низолар, ёмонлашиб бораётган хавфсизлик ҳолати, маблағларнинг етишмаслиги ва давом этаётган пандемия рўйхатга олишни кечиктирди.

Умуммиллий рўйхатга олиш ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, лекин у иқтисодий инқироз ва covid-19 оқибатида пул етишмаслиги туфайли бир йил учун қолдирилди.

Бу йилги рўйхатга олиш санаси ҳали белгиланмаган, аммо вазирлик бу ноябрь ойида содир бўлишини кутмоқда.

Ироқда сўнгги рўйхатга олиш 1997 йилда ўтказилган, бироқ 1991 йилда Ироқ армиясининг Қувайтдан чиқариб юборилганидан сўнг халқаро ҳимоядан баҳраманд бўлган ўзини ўзи бошқараётган Ироқ Курдистонини ўз ичига олмаган.

Таъкидлаш жоизки, экспертлар бундай аҳоли ўсишига икки томонлама муносабатда. Бир томондан, ироқликларнинг мамлакатдаги барча қийинчиликларга қарамай, бола туғиши ҳайратланарли. Бошқа томондан, айнан аҳолининг ҳаддан ташқари кўплиги ва шароилари яхши бўлмаган ёшла сон кўплиги беқарорлик сабабларидан бири бўлиши мумкин.