Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг октябрида америка авиациясининг ҳаводан туриб берган зарбалари билан қўллаб-қувватланган YPG отрядлари ИШИДни Сурия шарқидаги амалдаги пойтахтдан сиқиб чиқарганди.
Кампания давомида юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган бўлиб, уларнинг аксарияти коалиция авиацияси берган зарбалар қурбони бўлган дея хабар беради Amnesty.
«АҚШ томонидан бошқариладиган коалициянинг бунга йўлга қўймасликка доимий қодир эмаслиги, тегишлича тергов қилиш ҳақида эса айтмасак ҳам бўлаверади, Раккада юзага келган тинч фуқаролар ўртасидаги ҳалокатлар ва вайроналар кўлами бу – тирик қолганлар юзига урилган аччиқ шапалоқдир», - дейилади гуруҳ баёнотида.
Бир йилдан кейин Amnesty коалиция Раккани забт этиш натижасида атиги 100 та фуқаро ҳалок бўлганини тан олган деб маълум қилди, лекин ҳатто бу ҳолатларда ҳам ҳеч қандай чоралар кўрилмади.
«Коалиция тинч фуқаролар орасидаги қурбонларнинг кўпчилигида ўз роли борлигини тан олишни рад қилиши ножўя ҳаракатдир», - деди Amnesty янги Бош котиби Куми Найду.
«У ўзининг жавобгар бўлиши мумкинлиги эҳтимолига йўл қўядиган жойларда ҳам ўз қурбонларига нисбатан ҳеч қандай мажбуриятлар қабул қилмаслиги жуда ҳам ёқимсиздир».
Тинч аҳоли ўртасида ўлим кўрсаткичлари юқорилиги билан боғлиқ «хавотирли вазият»ни қоралаб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳар бир ҳалокатли зарбани аниқлаш учун ҳам, келажакда ҳар қандай хаторларга йўл қўймаслик учун ҳам коалициядан тергов ўтказишни қаттиқ туриб талаб қилди.
«Юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлгандан кейин нимадир нотўғри кетяптими деган саволни бериб кўриш лозим, албатта», - деди Найду, коалицияни қуролдан фойдаланиш ва разведка сифати каби масалаларни ўрганишга чақириб.
«Бу далилларни аниқлаш учун ҳам, қонунийликни баҳолаш учун ҳам, шунингдек, бундай хатоларнинг олдини олиш учун зарур бўлган сабоқларни ўрганиш учун муҳим деталлардир», - деди у.
Буларниг охиргиси «тинч фуқаро аҳолига етказиладиган зиённи минимал даражага олиб келиш учун фундаментал – юридик мажбурият», - деди у.
2014 йилдан бошлаб АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ва Ироқда тинч фуқаролар орасида 1100 дан ортиқ ўлим ҳолатлари учун тўғридан-тўғри жавобгарликни тан олди, лекин ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг таъкидлашича, реал рақамлар бундан анча катта.
Хусусан, Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича обсерватория коалиция кучлари томонидан берилган зарбалар оқибатида Суриянинг ўзида 3300 дан ортиқ киши ҳалок бўлган деб таъкидлайди.