Коронавирус пандемияси ва кўплаб Ғарб санкциялари оқибатлари натижасида глобал иқтисодий таназзул фонида Россия ўзининг «стратегик ҳамкори» Хитой билан яқинлашиш курсини белгилаб олди.
Ўтган ҳафта Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ва Пекин ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан Хитойга расмий ташриф буюрди.
Ғарб Россия ва Хитойга санкциялар билан таҳдид қилишда давом етар экан, Лавров ташриф бошланишидан олдин ҳам АҚШ ва Европага бир неча хабарлар қилди. Хусусан, унинг айтишича, Ғарб бошқа давлатларга ўз тараққиётига тўсқинлик қилиш учун босим ўтказишга уринмоқда ва Москва билан биргаликда Пекинни иқтисодиётни мустаҳкамлаш орқали бу босимга қарши туришга чақирди.
Сўнгги йилларда Россия ва Хитой ўртасидаги алоқалар, хусусан, иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида ҳам ривожланиб бормоқда. Москва ва Пекин ўртасидаги иқтисодий алоқалар Хитой Халқ Республикасининг шаклланиш даврида ўз илдизларига эга. 1949 йилда ХХР Совет Иттифоқи кўмагини олди, мамлакат иқтисодиёти Совет модели асосида қурилди. Пекин ўшандаёк Москва билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантирган эди.
Бироз вақтдан сўнг коммунистик блокдаги ихтилофлар СССР парчалангунга қадар қайта тиклаб бўлмайдиган муносабатларнинг узилишига олиб келди.
2000 йилларда Владимир Путин ҳокимият тепасига келгач, Россия ва Хитой яна муносабатларни ривожлантира бошлади, стратегик ҳамкорларга айланди.
Бугунги кунда Россия ва Хитой ўртасидаги ўртача йиллик савдо айланмаси 100 миллиард доллардан ошади. Россия Хитойнинг 10-йирик савдо ҳамкори. Россия учун Хитой энг йирик савдо ҳамкори.
Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда энергетика ҳам муҳим ўрин тутади. Россия, дунёдаги энг йирик нефт ва газ етказиб берувчи бири сифатида, Хитойни потенциал фойдали энергия бозори деб ҳисоблайди.
Хитойлик ҳамкасби Ван И билан музокаралар чоғида Лавров АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши ва Хитойга қарши санкцияларининг қабул қилинмаслигини таъкидлади. Россия вазири ҳам Хитойни бу масалада биргаликда чора кўришга чақирди.
Айни пайтда АҚШнинг Россия Федерацияси ва Хитой манфаатлари тегадиган Марказий Осиё минтақасига қизиқиши ҳам давлатлар ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришни зарур қилиб қўймоқда.
Бу эса, ўз навбатида, Пекиннинг эътиборини Россия қуролларига қаратди. Ғарб санкциялари кучайтирилгач, Россия 2014-йилда Хитойга 24 Су-35 қирувчи самолёти ва 2015-йилда С-400 тизимларини сотган.
Замонавий Россия қуролларини сотиб олиш ва Москва билан тажриба алмашиш билан Пекин ҳарбий қудратини янада ривожлантирди ва Россия Федерацияси ҳам ўз навбатида иқтисодий, ҳам стратегик нуқтаи назардан мустаҳкамланди.
Ўтган ой АҚШ Президенти Жо Байден Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўзлаган нутқи давомида "Америка қайтди, трансатлантик иттифоқ қайтди", дея шу билан Россия ва Хитойга хабар жўнатган. Ғарб сўнгги ойларда Россияга қарши санкцияларини оширди. Буларнинг барчаси Москва ва Пекинни икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга мажбур қилади.