loader
Foto

Шайх Равил Айнуддин Татаристон муфтийсини сектантликда айблади

Бугун Россия мусулмонлар диний идораси (МДИ) сайтида марказлашган диний ташкилот раҳбари шайх Равил Айнуддиннинг Татаристон президенти Рустам Миннихановга мурожаати эълон қилинди.

«Ўрта асрлар даврида ҳам, Россия таркибида ҳам барча асрларда центризм, дудмоллик ва мўътадиллик татар муҳитида ислом анъаналарини ажратиб турарди, — деб ёзади Айнутдин. — Татар халқи ҳеч качон тор ва маргинал ислом талқинини таклиф қилган устозлар ортидан эргашмаган».

Россия Федерацияси мусулмонлар диний идораси раҳбарининг ушбу мурожаати учун сабаб «Татаристон Республикаси мусулмонлар диний идораси раҳбарлиги остида татар тилида чоп этилган тафсир – муқаддас Қуръон талқини билан боғлиқ сўнгги жанжал ҳисобланади». Равил ҳазратнинг фикрига кўра, матнда йўл қўйилган, доктринал характерли ва унинг атрофида мусулмонлар орасида низолар юзага келган хатога атайин йўл қўйилган: «Шубҳасизки, ушбу тафсирда тақдим этилган ислом қоидалари талқини татар тилидаги диний майдонга Татаристоннинг ҳозирги муфтийси ҳам улар қаторига кирадиган Исмоил оға турк мргинал сектаси таълимотини олиб киришга қаратилган қўпол уринишдан бошқа нарса эмас».

Гап Татаристон муфтияти томонидан нашр қилинган «Кәлам Шәриф. Мәгънәви тәрҗемә» китоби ҳақида бўлиб, унда «қабр аҳлидан ёрдам сўраб мурожаат қилиш» ҳақида ёзилган. Гарчи анъанавий равишда мусулмонлар қабрларга ҳам, қабрлар аҳлига ҳам ибодат қилмасдан, фақат Аллоҳ Таолодан ёрдам сўраса ҳам. ТР МДИ да «хато»ни китобнинг кейинги нашрларида тузатишга ваъда беришди ва рус тилига таржимада бу нотўғри ҳолат йўқ эканлигини қайд этишди. (яъни, исмоилоғачилар қўпол ақидавий хатони тан олишган)

Айнутдиннинг фикрига кўра, ТРда «Татаристон Республикаси МДИ раиси лавозимига татар халқининг анъанасига, маънавий ва илмий бойликларига таянадиган, бутун дунёда тан олинган ва ўрганиладиган билимли диний арбоб топилмади». «Бунинг ўрнига асосий эътибор амалда татарлар онгига Истамбул шаҳрининг кичик даҳаси доирасида долзарб бўлган сектантлик тафаккурини сингдирадиган оқим тарафдорларига қаратилади», —  деб қўшимча қилади у.

Эслатиб ўтамизки, ТР ҳозирги муфтийси Комиль Самигуллин 2003 йилдан 2007 йилгача Истамбулда Исмоли оға масжиди қошидаги мадрасада таҳсил олган.

«Ҳурматли Рустам Нургалиевич! Сиздан яна бир бор Россия президенти ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар кенгашининг шу йил 30 мартдаги чиқиши мазмунига қаратишни илтимос қиламан. Давлат раҳбари В.В. Путин фуқаролик ва этник ўзлик ўртасидаги комплиментар ва уйғунликдаги муносабатларга қаратган ва жамиятимиздаги фуқаролар уйғунлиги ва розилиги стратегик муҳимлигига асосий эътибор қаратган, — дейди РФ МДИ раиси. — Бегона мафкуралар ва анъаналарни жорий этиш татар халқи учун, шунингдек, Россиянинг барқарорлиги учун ҳалокатли бўлади. Юқоридагиларнинг барчасини сарҳисоб қилиб, мен Татаристон Республикаси маънавий майдони мавҳумлашувига ва заифлашувга йўл қўймасликка, Татаристон руҳонийлари мўътадил исломдан у ёки бу мазҳаб мактаблари ва оқимларига ўтишига йўл қўймасликка, татар халқи ислом диний тенденциялари бутун комплексини сақлаш, тиклаш ва кўпайтиишга чақираман».

Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизмати «БИЗНЕС Online»га хабар беришича, улар шайх Гайнутдин мурожаатига изоҳ бермоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни «Казань Экспо» да Татаристон президенти иштирокида ТР МДИ қурултойи бўлиб ўтади. Уна бошқа нарсалар қаторида ТР муфтийси янги тўрт йиллик муддатига сайланиши кўзда тутилган. Бу лавозимга ягона даъвогар  ТР МДИни 2013 йилдан бошқараётган Самигуллин ҳисобланади, бу унинг учун ушбу лавозимдаги учинчи муддат бўлиши мумкин.

Экспертлар: Татаристон муфтийсининг сектантликдаги айбловлари илоҳиёт соҳасидаги тафовулардан келиб чиқади

Россия МДИ раиси, муфтий Равил Айнуддин республика президенти Рустам Миннихановга мурожаатида Комил Самигуллин «Исмоил оға турк маргинал сектаси» издоши эканлигини айтган. (Бу нурчиларга ўхшайдиган бир жамоат)

Россия Федерацияси МДИ ва Россия муфтийлар кенгаши раиси муфтий Равил Айнутдин чоршанба куна Татаристон муфтийси Комил Самигуллинни сектантлик таълимотини тарқатишга уринишда айблади. Татаристон президенти Рустам Миннихановга мурожаатида у Самигуллин «Исмоил оға турк маргинал сектаси» издоши ҳисобланишини айтди.

Исмоил оға жамоати – энг консерватив турк мусулмон жамоатларидан бири бўлиб, унинг штаб-квартираси ва ташкилий маркази Истанбулнинг Фотиҳ тумани Чаршамба даҳасида жойлашган. У исломдаги сўфийлик тенденциясига мансуб бўлиб, зоҳидлик ва тасаввуф билан бир қаторда маънавий мураббий-шайхларнинг юксак роли билан ажралиб туради. Исмоил оға Туркияда фаолият кўрсатиб, бутун дунёда қатор жамоат ташкилотлари, мадрасалар, масжидлар, намозхонлар ташкил қилган.

Россия Фанлар Академиясининг Европа институти директори муовини Роман Лункиннинг "ТАСС" га айтишича, Комил Самигуллин ҳақиқатда Истанбулда Исмоил оғага қарашли мадрасада ўқиган. Шунга қарамай, мутахассисларнинг фикрича, ҳозирги фаолиятини жамоат билан боғлашга асос йўқ эмиш.

"Камиль Самигуллин у ерда ўқиганлиги ҳақиқат, унинг ўзи буни инкор қилмаган. У Россияга узоқ вақт олдин қайтиб келгани ва унинг фаолияти, эҳтимол, Исмоил оғанинг қилаётган ишларига ўхшаш бўлса-да, аслида бутунлай бошқача, - деб ҳикоя қилади ТАСС га РФА Шарқшунослик институти илмий ходими ва Комил ҳазратнинг тарафдори Илшат Саетов. - Самигуллин – замонавий муфтий. Ҳозир Самигуллин Исмоил оға тарафдори эканлигини айтиш қийин: бунинг учун аниқ асослар керак, у ўз шайхлари билан мулоқот қилиши, улардан кўрсатмалар олиши ва ҳ.к. керак". (Булар асосан яширин тарғибот олиб боради – таржимон изоҳи)

Теологик низолар

Сектантликда айблов, Лункин фикрича, ҳар доим ўта оғир чора, бироқ Россия Федерацияси МДИ унга бошқа ҳар қандай диний ташкилот сифатида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. "Исмоил оға бу қадар маргинал ва даҳшатли тариқат эмас - бу консерватив туркий сўфийлик ҳаракатидир. Шу нуқтаи назардан, биз Татаристонда қилинган Қуръон таржимаси устидан Россия Федерацияси ва РТ ДУМ ўртасидаги низони тушунтиришимиз мумкин, бу ерда ўликларни ва уларнинг қабрларини ҳурмат қилиш, деб талқин қилиниши мумкин бўлган ибора бор: сўфийликда ҳақиқатда марҳум устозлар ва улар дафн этилган жойларини (қабрларини) ҳурмат қилишлари мумкин", деди у ТАССга.

Аввалроқ шайх Айнуддин Татаристон Республикаси МДИ татар тилида нашр этилган Қуръон тафсирини танқид қилиб, унда қоидаларидан бири ўликлардан ёрдам сўрашга чақириқ сифатида талқин қилиниши мумкин. Исломда бу Аллоҳдан бошқага сажда қилиш ва оғир гуноҳ ҳисобланади. (Қабрларга сиғиниш)

Н. Н. Миклухо-Маклай номидаги РФА ИЭА ва МГИМО катта илмий ходими Ахмет Ярлыкапов ҳисоблашича, муфтий Айнуддиннинг баёноти кутилмаган бўлиб кўринади, холос. "Аслида, бу охирги пайтларда Россияда анъанавий Ислом сифатида сўфийликни ифодалаш учун яқинда ташкил этилган тенденцияга қарши Россия Федерацияси МДИнинг принципиал позициясининг ифодасидир. Агар "Грозний фатвоси" ва Грознийдаги бўлиб ўтган воқеани эсласангиз, Россия Федерацияси МДИ уша пайтдаёқ бунга қарши эканлигини жуда аниқ ифодалаган", - деди олим.

2016 йилнинг августида Чеченистон пойтахти Грознийда Жаҳон ислом конференцияси бўлиб ўтган, унда Россияда анъанавий ислом чегараларини белгилаш бўйича фатво қабул қилинган. Бу таъриф бир қатор исломий теологик мактаблар ҳамда Россияда экстремистик деб тан олинган айрим ҳаракатлар мафкурасига тўғри келмаган. Муфтий Равил Гайнуддин шундан кейин Шимолий Кавказдаги мусулмон илоҳиёт мактабларида кўпроқ вакил бўлган суфийларни эмас, балки Россия Федерациясининг барча мусулмонларига қаратилган ҳужжат матнини охирига етказиш кераклигини айтди. (Яъни, тариқатлар қарашини анъанавий Ислом деб талқин қилишига қарши чиқади)

Ярлыкаповнинг фикрга кўра, муфтий Айнуддиннинг Татаристон президентига мурожаати – бу РФ МДИ принципиал позициясининг ифодасидир: Россияда анъанавий ислом тор доирада тушунилмаслиги керак. "Шунга кўра, анъанавий исломни, бу ҳолда сўфийликни қўллаб-қувватлаш ҳам жуда жиддий, баҳсли соҳа бўлиб, у ерда турли гуруҳлар мавжуд. Татар матнидаги бу ибора билан боғлиқ жанжал ҳам тасаввуф меросида зиддиятли ҳамма нарсанинг кўплигини кўрсатади. Агар сиз сўфийликни бутунлигича сўзсиз қўллаб-қувватласангиз, ҳаддан ошиб ҳам кетишингиз мумкин", - деди у.

Муфтиятлар сиёсати

Роман Лункиннинг фикрига кўра, РФ МДИ муфтийнинг баёноти билан диний таълимот софлиги ҳимоячиси бўлишга интиладиган умуммамлакат мусулмонлар ташкилоти мақомини оқлаши керак. "Шубҳасизки, Россиядаги энг йирик муфтийликлардан бири – Татаристон муфтийлиги мустақил, жумладан, Қуръон талқини ва тафсирида ҳам мустақил эканлиги борасида қизғаниш мавжуд. РФ МДИ европалашган татар исломи бирлашмаларидан бири, айнан шу сабабли республикадаги ислом Москва диний идораси учун икки марталаб бефарқ эмас. Бу низода нима кўпроқ – сиёсий ёки диний таълимот – буни вақт кўрсатади", - деб ҳисоблайди эксперт.

Ахмет Ярлыкапов билдирган фикрга кўра, РФ МДИ ва Татаристон ўртасида бундай чикиш рақобат курашининг бир қисми бўладиган даражада бундай жиддий қарама-қаршилик йўқ. "Ўйлайманки, сабаб бунда эмас, балки охирги пайтларда сўфизм анъанавий ислом сифатида тарғиб қинилаётганлигидадир", - ҳисоблайди у.

Татаристон Республикаси МДИ шартли "федерал" муфтиятлар билан алоқалари, Саетовнинг айтишича, ҳар доим анча кескин бўлган. "Агар сиз муфтиятларни қавмлар сонига қараб ўлчасангиз, рус тилида айтадиган бўлсак, Татаристон жуда кучли минтақа ва Москвада тўғридан-тўғри бошлиқларга муҳтож эмас. Плюс, табиийки, Татаристон раҳбарияти ҳам Татаристон муфтияти билан ҳамкорлик қилишдан, бу Татаристонга қарши ишлайдиган муассаса бўлмаслигидан манфаатдор. Самигуллин, менимча, бу мантиқда анча мустақил арбоб", - деб ҳисоблайди исломшунос олим.



Давлат тизимига хизмат қиладиган ҳодимларининг мамлакатни сўфийлаштиришга қаратилган бу чиқишлари тасодиф эмас. Исмоилоғачилар сектасининг вакили бўлмиш муфтий Самигулинни ҳимоя қилишлари ҳам бекор эмас. Россия учун мамлакатни сўфийлаштириш жуда муҳим. Бу ишда Татаристон ва унинг атрофидаги исмоилоғачилар роли жуда катта бўлиб қолмоқда.