Улуғ тобеин ва имом Саид ибн Мусаййиб ро-ҳимаҳуллоҳ айтганидек, агар инсоннинг қалби қўрқса, аъзолари ҳам қўрққан бўларди.
Зикрнинг энг кўп инкор қилинадигани баъзи инсонларнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло исмини ҳалқа бўлиб айланишлари аввалида тушунарли ва секин зикр қилишлари, сўнг зикрни шошиб-шошиб, сакраб айтишлари, ҳатто нима деяёт-ганларини тушуниб бўлмайдиган ҳолга келганидир. У фақат пастлаб, сўнг кўтариладиган овозлар, қаттиқ ва секин тарзда сиқилиб олинган нафаслар, тебраниб шовқин солиш, янгиланадиган ҳаракатлардан иборат. Улар шуни Аллоҳни зикр қилиш деб ҳисоблайдилар! Аллоҳ таоло нисбатан одобимиз камлиги учун истиржоъ айтамиз. Иннаа лиллаҳи ваиннаа илайҳи рожиъувн.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Қуръонни лаҳн қилиш (оҳанга солиш)ни инкор қилгани
Ибн Ҳумомнинг “Фатҳул Қодийр” китобида ривоят қилинган: “Бир киши Аҳмад ибн Ҳан-бал роҳимаҳуллоҳнинг олдига келди ва ундан Қуръонни лаҳн билан ўқиш ҳақида сўради. Уни ман қилди ва: “Жоиз эмас”, деди. У киши: “Нима учун жоиз эмас?” деб сўради. Шунда Имом Аҳ-мад: “Исминг нима?” деб сўради. “Муҳаммад”, деди. Унга айтди: “Агар сенга: “Эй Муҳ-а-аммад” деса ёқадими?”
Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотни улуғлаш, исмини ҳурмат қилиш ва улуғ санаш устига қоим бўлади. Буни қиладиганларнинг кўплиги сизни қўрқитмасин! Чунки улар динни тушунишда ва оламлар Роббига одоб кўрсатишда омидирлар. Юқорида, Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўраган кишига қаранг. У ўз исмидаги лаҳнни қандай ёмон кўрди, лекин Аллоҳ таоло исми ва У Зотнинг Кало-мига келганда, бу ишни ёмон кўрмади!!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан яхшилик билан гувоҳлик берилган асрларда салафлар даврида бу маълум бўлмаган. Ушбу ҳаракат ва сакрашларни оқлаш ҳақида би-рор сўз айтилмаган. У хаёлни Аллоҳдан бошқага машғул қилиш учун ман қиладиган ишдир. У салафлар ҳолидан маълум бўлишича, у рад қилинган иш саналади. Чунки салафи солиҳлар ўй-хаёллари ва қалбларини сақлашга ҳамда уларни Аллоҳ билан бўлишига биздан кўра ҳарис зотлар бўлишган. Улар бу каби ишларни қилмаганлар. Балки буни инкор қилганлари зикр қилинган. У зотлар эргашиладиган имом бўлганлар. Эътиборингизга уларнинг сўзларидан намуналарни тақдим этамиз.
Имом Шотибийнинг ман қилинган зикр ҳақидаги сўзи
Усулул фиқҳ билимдони, Имом Абу Исҳоқ Шотибий роҳимаҳуллоҳ “Иътисом” китобида шаръан ман қилинган ва қораланган зикр мажлислари ҳақида сўз юритган:
“Улар тўғри йўлдан ўзлари йиғилган нарса томон чиқдилар. Уларнинг бири Қуръондан бир нарса ўқийди, у чиройли овозда, яхшилаб куйга солади. Унинг қироати қораланган қўшиққа ўхшайди. Сўнг улар: “Келинглар, Аллоҳни зикр қиламиз”, дейишади. Овозларини кўтариб, ушбу зикрни алмаштириб борадилар. Бир гуруҳ бир томонда, бошқаси иккинчи томонда қўшиққа ўхшаш бир хил овозда турадилар. Шуни тавсия этилган зикр мажлисларидан деб ҳисоблайдилар. Улар ёлғончилардир. Агар у ҳақиқат бўлса, салафи солиҳлар уни идрок қилиш, тушуниш ва амал қилишга энг ҳақли бўлар эдилар”.
Имом Бухорий ўз “Саҳиҳ” тўпламлари икки ҳайит китобида қуйидагиларни келтирган:
“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Абу Бакр кирди, ҳузуримда ансорийлардан икки жория (қиз) Буос куни ансорлар ўзаро айтган сўзларни қўшиқ қилиб куйлар эдилар”. Оиша розияллоҳу анҳо: “У иккиси қўшиқчи эмас...” деганлар.
Аллома Фаттаний “Мажмаъ биҳар ал-анвор” китобида айтган: “Саҳобалар розияллоҳу анҳум араблар қўшиғига рухсат берганлар. У фақат куйлашдан иборат бўлган (мусиқа ва бошқа нарсалар бўлмаган). Улар яна туяларни руҳлантирувчи қўшиққа ҳам рухсат берганлар”.
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳнинг ман қилинган зикрни инкор қилиши
Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий” китобида шундай деган: “Қуртубий (“Тафсири Қуртубий” муаллифининг устози, муҳаддис Абул Аббос Аҳмад ибн Умар Қуртубий): “Оиша розияллоҳу анҳонинг “У иккиси қўшиқчи эмас” деган сўзларининг маъноси шуки, улар қўшиқ билан танилган қўшиқчилар каби куйлашни биладиганлардан эмасди. Оиша розияллоҳу анҳо тарафидан айтилган бу сўз у билан машҳур бўлган инсонлардаги одатий қўшиқдан эҳтиёт бўлишдир. Агар бу (куйлаш) аёлларнинг
гўзалликлари, хамр ва бошқа ҳаром ишларни васф қилиш бўлса, унинг ҳаромлиги ҳақида ихтилоф қилинмаган”.
(Аллома Қуртубий яна шундай) деган: “Бу борада сўфийлар тўқиб чиқарган ва у кабиларнинг ҳаром эканида ихтилоф қилинмайди. Лекин яхшиликка нисбат бериладиган кўпчиликка шаҳвоний нафслар ғолиб бўлган. Ҳатто уларнинг кўпчилигида мажнун ва ёш болаларнинг қилиқлари намоён бўлган. Бир-бирига мос ҳаракатлар билан рақсга тушадилар. Бу ишлар кейинги қавмга уни қурбат ва солиҳ амаллардан қилиш даражасида етиб боради. Бу нарсалар улуғвор ҳолатларга сабаб бўлади. Бу эса ҳақиқатда зиндиқлардан қолган ишлар ва ёлғон-яшиқ аҳлининг сўзидир. Аллоҳ таоло ёрдам сўралувчидир”.
Ушбу сўзлар кетидан Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний: “Уларнинг муроди акс этиши ва “улуғвор ҳолатлар” жумласи ўрнига “ёмон ҳолатлар” деб ўқилиши лозим”, деган.
Имом Моликнинг ман қилинган зикрни инкор қилгани
Имом Қози Иёз роҳимаҳуллоҳ “Тартибул мадорик” китобида Имом Молик таржимаи ҳолида қуйидагиларни келтирган:
“Тиннисий айтади: “Биз Молик ҳузурида эдик, асҳоблари атрофида турарди. Шунда Насибин аҳлидан бир киши: “Эй Абу Абдуллоҳ! Бизда сўфилар дейиладиган бир қавм бор, улар кўп ейдилар. Агар есалар қасида айтиб, рақсга туша бошлайдилар”, деди.
Шунда Молик айтди:
- Улар девонами?
- Йўқ.
- Улар ёш болами?
- Йўқ, улар ақлли, катта кишилар.
- Аҳли Исломдан бўлган ҳеч кимнинг бундай қилишини эшитмаганмиз.
- Аммо улар еб, туриб рақсга тушадилар. Баъзиси ўзининг бошига уради, баъзиси юзига уради.
Шунда Молик кулди ва жойига бориб турди. Моликнинг шогирдлари ҳалиги кишига: “Эй сен! Аллоҳга қасамки, соҳибимизга машаққат киритдинг. Биз у билан яқин ўттиз йил бирга ўтирдик ва фақат бугун унинг кулганини кўрдик”, дейишди”.
Абу Бакр Халлолнинг “Тижорат, саноат ва ишга қизиқтириш” китобида қуйидагилар келтирилган:
“Исҳоқ Ибн Сайёр бизга хабар берди: “Абдулмалик ибн Зиёд Насибий менга хабар бериб айтди: “Моликнинг ҳузурида эдик. Мен унга юртимиздаги сўфийларни зикр қилиб шундай дедим: “Улар Яманнинг дабдабали кийимларини кийишади ва шундай ишларни қиладилар”. “Ҳолингга вой бўлсин! Улар мусулмонларми ўзи?” деди. Кулди ва ҳатто чалқанча ётиб олди. Унинг баъзи шериклари менга: “Бу нима? Биз шайхга сендан бўлган бундан катта фитнани кўрмадик. Биз уни сира кулганини кўрмаганмиз”, дедилар”.
Муфассир Қуртубийнинг ман қилинган зикрни инкор қилиши
Муфассир Имом Қуртубий ўзининг “Ал-жомиъ ли-аҳком ал-Қуръон” номли тафсирида Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини тафсир қилган:
“Мўминлар - Аллоҳ (номи) зикр этилгани-да - дилларида куркув бўладиган, оятлари уларга тиловат ҳилинганида - имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул ҳиладиган кишилардир” (Анфол сураси, 2-оят).
У зот роҳимаҳуллоҳ айтган: “Аллоҳ таоло мўминларни ушбу оятда Ўзи зикр қилинганда хавф ва важал билан сифатлади. Бу уларнинг имонлари қуввати, Роббиларига эҳтиромидандир. Улар гўё Аллоҳ таоло олдида тургандек бўладилар.
Бунга ўхшаш оятлар:
“Улар Аллоҳ зикр ҳилинганида диллари куркувга тушадиган зотлардир” (Ҳаж сураси, 35-оят).
“Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир” (Раъд сураси, 28-оят).
Бу маърифат камоли ва қалбнинг ишончига қайтади. Важал сўзи Аллоҳнинг азобидан қўрқиш маъносини билдиради.
Аллоҳ таоло иккала маънони ҳам ушбу сўзида жамлаган:
“Аллоҳ гўзал Сўзни (оятлари балоғатда) бир-бирига ўхшаган, (ҳукмлари) такрор-такрор келувчи бир Китоб (Қуръон) қилиб нозил қилдики ундан (ўқилганда) Парвардигоридан кўрҳадиган зотларнинг терилари (баданлари) титраб кетар, сўнгра терилари ва диллари Аллоҳнинг зикрига юмшар (мойил бўлур)” (Зумар сураси, 23-оят).
Яъни, ўзлари Аллоҳдан қўрқсалар ҳам, руҳлари Аллоҳга яқийн (аниқ, қатъий ишонч) жиҳатидан таскин топади.
Бу авомнинг жоҳил ва бидъатчилари қаттиқ қичқириб, эшакниг ҳанграгани каби ҳанграш қилгани каби эмас, Аллоҳни таниган, Унинг қудрати ва уқубатидан қўрқадиган зотларнинг ҳолидир. Бу билан шуғулланган ҳамда бу ишни иштиёқ ва қўрқув деб ҳисоблаганларга айтилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолатлари билан асҳобларининг ҳолатлари Аллоҳ таолони таниш, Ундан қўрқиш ва улуғлигини буюк санашда тенг бўлмаган. Шу билан бирга уларнинг панд-насиҳат олдидаги ҳолатлари Аллоҳ таолони тушуниш ва Ундан қўрқиб йиғлаш бўлган. Шунинг учун Аллоҳ таоло маърифат аҳлини Ўзининг зикри ва Китоби тиловатини эшитгандаги ҳолатини шундай сифатлаган:
“Расул (Муҳаммад)га нозил ҳилинган нарса (Куръон)ни эшитганларида, унинг ҳақлигини англаганларидан кўзлари ёшга тўлаётганини кўрасиз. Айтадилар: «Эй Раббимиз! (Биз Муҳаммадга) имон келтирдик. Бизни шаҳодат аҳли билан бирга ёзгин!” (Моида сураси, 83-оят).
Бу - уларнинг ҳоли ва сўзларининг ҳикояси. Ким шундай бўлмаса, уларнинг йўли узра (юрган) бўлмайди. Ким амал қилмоқчи бўлса, уларнинг йўлидан борсин. Ким (тўғри йўлдан) четлашганлар ва мажнунлар ҳоли билан шуғулланса, у инсонларнинг энг разил ҳолатдагисидир”.
Имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган: “Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан савол сўрадилар, ҳатто у зотга саволни кўпайтириб юбордилар. Бас, бир куни чиқдилар ва минбарга кўтарилиб шундай дедилар: “Мендан сўранглар, мендан бир нарса ҳақида сўрасангиз, модомики, ушбу жойимда эканман, уни сизларга баён қилиб бераман”. Қавм буни эшитгач, тўхтаб қолишди ва ҳозир бўлган бирор иш олдида бўлишдан қўрқиб кетишди”. Анас розияллоҳу анҳу: “Шунда мен ўнгу сўлга қарай бошладим. Қарасам, ҳар бир инсон бошини кийимига ўраб, йиғлар эди”, деди ва ҳадисни зикр қилди.
Имом Термизий Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ва саҳиҳ санаган ҳадис: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга фасоҳатли мавъиза қилдилар. Ундан кўзлар ёш тўкди ва қалблар титради”. Ҳадисда Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу: “Биз бақирдик”, демади. “Рақсга тушдик” ҳам демади. Баъзи раққослар қилгани каби оёқларини ерга урганини ҳам, турганини ҳам айтмади”.
Имом Шотибийнинг ман қилинган зикрнинг мункарлари ҳақидаги сўзи
Анча олдинроқ, VIII ҳижрий асрда ушбу масала - зокирларнинг ҳалқа бўлиб жаҳрий зикр қилиши ва куйга солинган қўшиқни эшитиши, сакраш ҳамда бир тарзда айланиш масаласи ўртага ташланган.
Савол-жавобни имом, фақиҳ, усулул фиқҳ билимдони, муҳаддис, муфассир, сўфий, муҳаққиқ ва заковатли зот Абу Исҳоқ Шотибий “Иътисом” китоби “Бидъат аҳлини далил билан қуршаб олиш” бобида 20 бетдан ортиқ баён қилган. Уни жуда кенг баҳс, дарс ва баён тарзида ёритган. Уни ўқиб чиқишни тавсия қиламан.
Абдулфаттоҳ айтади: “Қанийди, ушбу ҳаракатларни мубоҳ ёки мубоҳликдан чиқмаслигини айтганларида айбдор бўлар эдилар. Гарчи ушбу ҳаракатларни ҳаром деб қайтарувчи имомларнинг гапига қулоқ солмасалар ҳам. Улар бирор ишдан қайтариш ёхуд ҳаромга чиқариш ҳақидаги сўзларига кўра, шубҳа пайдо бўладиган бўлса, уни тарк қилишган. Чунки уламолар уни ҳаром, дейдилар. Сўфийлар эса тариқат йўлидаги кишига шубҳалардан сақланган, баъзи мубоҳларни ҳаромга эмас, макруҳ ишларга тушиб қолишдан қўрқиб тарк қилган киши деб таърифлайдилар. Ҳидоят сўраганга Аллоҳ таоло ҳидоятчидир. Аллоҳим, бизни Ўзинг яхши кўрган ва рози бўлган нарсага ҳидоят қил”.
Ҳорис Муҳосибий
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан
(Абдулфаттоҳ Абу Ғудда шарҳи)