Гап уларнинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатларга ушбу муаммони ҳал этиш учун фойдаланиш мумкин бўлган халқаро тинчликпарвар кучни шакллантириш таклифи ҳақида боради.
Лекин бу ғоя ҳақиқатга қанчалик яқин? Бу батамом унутилган "абадий давлат"нинг бутун дунё мамлакатларини Дабиқ остида мағлуб этиб, Римни қўлга киритиш ҳақида ваъдалари каби тоза популизм эмасми? Бундай савол бериб, нарсаларга ҳушёрлик билан қарашингиз керак. Бир томондан, бу ташаббусни билдирган шахс Асад режимини ағдариш ёки ҳатто Манбижни қўлга олиш каби ўзининг анча камтарона ваъдаларини ҳам бажармаган. Бироқ, бошқа томондан, у илгари имконсиз туюлган кўп ишларни қилди – Сурия суннийлар учун хавфсизлик зонасини ташкил қилган ҳолда Сурияда уч ҳарбий амалиёт, Либияда дўстона ҳукуматни қутқариш, Айя-Софяни мусулмонларга қайтариш, ва, ниҳоят, деярли 30 йил олдин босиб олинган ва бу муаммони ҳал қилиш кўпчилик учун имконсиз бўлиб туюлган Қорабоғнинг катта қисмини озод қилиш.
Бироқ, Исроил, албатта, Арманистон эмас, ҳолдан тойган Асад режими ва Хафтар ҳам эмас. Шунинг учун бугунги кунда унга нисбатан нима хаёлий эканлиги (ҳадисдан маълумки Қиёмат куни ўзгариши мумкин бўлган мавжуд воқеликларда...) ва яқин келажакда ҳам шижоатли, аммо эришиш мумкин бўлган мақсад бўлиши мумкин эканлигини аниқ тушуниш керак.
Биринчидан, дунёдаги энг йирик ҳарбий куч - АҚШ ҳимоясида экан, мусулмон давлатларининг Исроилга қарши ҳеч қандай фаразий қўшма ҳарбий амалиётлари мумкин бўлмаслиги аниқ. Шунинг учун, бу асосий омил йўқ бўлиб кетиши учун, ёки Қўшма Штатлар Яқин Шарқда фаол сиёсат билан бундай қудратли давлат бўлишини тўхтатиши ёки у ерда ўз сиёсатининг йўналиши ўзгариши керак, бу билан назарий жиҳатдан минтақада халқаро операцияни амалга ошириш учун мос бўлиши мумкин (ва нафақат) бўлган мақсадларга жавоб беради, бу ҳақида қуйироқда гапирилади. Аммо ҳозирча Қўшма Штатлар бунинг учун зарур шартга эриша олмади, гарчи унинг объектив пасайиши, унинг ичидаги зиддиятларнинг ўсиши, фаол ташқи сиёсатдан чарчаш ва ўзгарувчан аҳолиси орасида Исроилни қўллаб-қувватлашнинг пасайиши бир неча ўн йилликлар ичида вазият зарур томонга ўзгариши мумкинлиги ҳақида умид қилишга имкон беради. Яна, Кремлнинг Озарбайжонга, Туркиянинг кўмаги билан, Қорабоғда бундай операция ўтказишига имкон беришига ким умид қилар эди? Бироқ, маълум бир шароитда ва маълум бир шаклда имкон берадиган нарса юз берди. Ва худди шундай нарса бу ерда ҳам бўлиши мумкин.
Иккинчидан, бундай операция фақат Туркия эмас, балки асосий мусулмон ҳарбий кучларининг қўшма лойиҳаси бўлиши мумкинлиги аниқ. Ҳатто Покистон ҳам ўзининг бор ҳарбий салоҳияти билан, агарда операцияда Исроилга қўшни бўлган мусулмон давлатлар – Миср ва Сурия иштирок этмайдиган бўлса, бунда унга ёрдам бера олмайди. Муҳаммад Мурсийнинг ҳокимият тепасига келиши бу йўлда биринчи қадам бўлиши мумкин эди ва шунинг учун халқаро сионизм уни нима қилиб бўлса ҳам олиб ташлаши ва ўзига маъқул келадиган кучлар билан алмаштириш керак эди, шундай рўй берди ҳам. Шу тариқа Сурия ҳозирги ҳолатида бундай зарба учун иштирокчи ҳам, ҳатто бошланғич нуқта ҳам бўла олмайди. Шунинг учун бу икки асосий муаммо - Миср ва Сурия муаммоси - бу борада жиддий бир нарса ҳақида гапиришимиз мумкин бўлиши учун ҳал қилиниши керак.
Ниҳоят, учичидан, бу – Исроилнинг ўзи. Салоҳияти, кўпинча кузатилганидек, ошириб кўрсатишга эҳтиёж сезмайдиган, лекин шу билан бирга, ўтган асрдаги араб-исроил урушлари тарихи намойиш этганидек, пасайтириб қараш ҳам лозим бўлмаган давлат. Лекин энг асосийси, бу амалда ядровий қуролга эга (гарчи ноқонуний бўлсада) бўлган давлат, агар ҳаёт-мамот масаласи кўтариладиган бўлса, нафақат ўз ҳудудини, балки минтақанинг сезиларли қисмини ҳам куйдириб хароб қилиши мумкин бўлган давлат. Албатта, бунга атрофдаги дунё бефарқ қараб турмайди.
Хўш, биринчи ва охирги бандни эътиборга оладиган бўлсак, нималар ҳақида гапириш мумкин?
Биз сионист "исломшунослар" ва таҳлилчилар буни кеча-кундуз Ислом олами ва ундан келиб чиқадиган таҳдидларни ўрганиши каби Исроил жамияти ва сиёсатини тушунишимиз ва ўрганишимиз керак. Улар бизнинг заиф томонларини билишади ва шунда ўйнашади, лекин аслида, бугун уларнинг ҳам заиф томонлари кам эмас. Уларнинг асосийси Исроил жамиятидаги чуқур ихтилоф, шунингдек жаҳон яҳудийлигининг турли мақсад ва манфаатларга эга бўлган бир неча лагерларга бўлиниши ҳисобланади. Исроил ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда диний сионистлар, марказчи Исроил сионистлари, рус тилида сўзлашувчи сионистлар, диний анти-сионистлар, дунёвий анти-сионистлар ва пост-сионистлар лагерлари, шунингдек, шартли сўл ва шартли ўнг фракциялари билан Исроил араблари лагери бор. Уларнинг кўпчилиги умумий таҳдидлар қаршисида бирлаша олса-да, бошқаларнинг қаршилигини зарарсизлантирса-да, улар ўртасида жуда жиддий зиддиятлар мавжуд бўлиб, улар объектив равишда ўсиб боради. Худди шу нарса Исроил ҳукмрон доиралари сиёсатига Америка яҳудийлари нуфузли доиралари муносабатига ҳам тааллуқли. Шу нуқтаи назардан, у Исроил ва халқаро яҳудий лагерлари нималарни исташини, қаси ҳолда уларнинг деярли барчаси биргаликда ҳаракат қилиши ва қайси ҳолларда улар билан умумий тил топиш мумкин бўлишини тушуниш муҳим аҳамият касб этади.
Албатта, агар гап ҳозирги Исроил ҳудудидан ёки Қуддус барча яҳудийларнинг ҳайдалиши ёки қирғин қилиниши таҳдиди билан яҳудий давлатини йўқ қилиш таҳдиди ҳақида борадиган бўлса, ва Исроил охиригача туради, халқаро яҳудийлик уни қўллаб-қувватлайди, дунёнинг қудратли давлатлари ҳам.
Бироқ сионизмнинг агрессив сиёсатига қарши турган мусулмон мамлакатлари ва уларнинг етакчилари анчадан бери бундай бирон нарса ҳақида гапирмаяпти. Уларнинг позицияси халқаро ҳуқуққа асосланади ва аксарият халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиб, иккита мустақил ва тенг ҳуқуқли давлатлар – яҳудийлар ва фаластинликлар давлатининг яратилиши ва бирга яшашлари, Қуддуснинг улар ўртасида ғарбий ва шарқий қисмларга бўлиниши, Фаластин ҳудудини 1967 йил чегараларида унда ташкил қилинган аҳоли пунктларидан деоккупация қилишни назарда тутади.
Аслида, исроилликлар ва диаспора яҳудийлари кўпчилиги, принципиал жиҳатдан муаммони ушбу сценарий бўйича ҳал қилишга қарши эмаслигини тушуниш керак. Радикал сионистлар бунга қарши чиқмоқдалар, улар ўзларининг исроиллик ва яҳудий диаспораларининг рақиблари имкониятига эга бўлмаган ва ҳатто қаршилик кўрсатишга жиддий эҳтиёж сезмайдиган куч позицияларидан келиб чиқиб ҳаракат қилишади. Аслида, бу кучга фақат бошқа таққосланадиган ёки устунроқ куч қарши туриши мумкин ва бу муаммони ҳал қилиш учун умумий кун тартибига эга бўлган мусулмон давлатлари яратишга интилиши керак. Бироқ, ушбу кучни ишлатишдан олдин, юқоридаги барча муаммоларни, шу жумладан Исроил ва унинг ташқи иттифоқчилари таркибидаги турли лагерлар билан жиддий иш олиб бориш керак бўлади.
Яна шуни айтишим керакки, Фаластиннинг мусулмон кучлари ва дўстлари принципиал жиҳатдан на яҳудий халқига, на ҳатто яҳудий давлатига душман эмаслар. Бундан ташқари, айнан мусулмон оламининг ваколатли ёндашув билан аралашуви нафақат яҳудийлар ва арабларнинг, балки келажакда тез орада фуқаролар урушига интилаётган Исроил яҳудий жамоасининг асосий лагерлари ҳамжиҳатликда яшашини таъминлай олади. Умумий тилни топиш имконсиз бўлган ва ўзи уни излашни истамайдиган ягона куч бу экстремист сионистлардир, улар аввал четга сурилиб, кейин зарарсизлантирилиши керак.
Яъни, мусулмон кучларининг халқаро тинчликпарварлик оператсияси экстремистик сионизмнинг ҳарбий мағлубияти фонида ҳам Исроил жамиятининг соғлом кучлари, ҳам халқаро ҳамжамият учун амалга ошириш учун таклиф қилинадиган аниқ йўл харитасига эга бўлиши керак. Исроил 1.0 нинг ҳарбий мағлубияти билан бир вақтда уларнинг иштирокида, эҳтимол Фаластин билан конфедерациясида, яҳудий ва фаластин анклавлари ўртасидаги ҳудудий бўлинишнинг даҳшатли оқибатларидан сақланиш учун Исроил 2.0 ни яратиш лозим. Бу Исроилда диний сектор ва дунёвий сектор учун жой бўлар эди ва албатта унинг мусулмонлари демографик ўзгаришлар туфайли ҳамма нарса холисона ҳаракат қилаётган муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун, охир-оқибат, Исроил 2.0 мусулмон-насроний аҳолиси аралаш бўлган мамлакатларни ҳам ўз ичига олган, шунинг учун аралаш яҳудий-мусулмон аҳолиси бўлган мамлакат ҳам кириши мумкин бўлган ИҲТга кириши мақбул бўлар эди
Кимдир буни яллиғланган тасаввурнинг алаҳсираши, деб ўйлаши мумкин, лекин аслида у кенг сионизм ҳозир амалга ошириш учун ҳаракат қилаётган жуда улкан стратегияси учун симметрик жавобдир. Улар, шунингдек, Ислом дунёсида Ғарбнинг бир форпости бўлишни қанчалик хоҳлашмасин, география ва демографиянинг ҳақиқати уларнинг бир қисми эканлиги ва унинг ўртасида яшашга мажбур бўлишини тушунадилар. Улар фақат курдлар ва араб режимлари ёрдамида Туркияни заифлаштириб, Фаластинни Иордания (Ғарбийсоҳил) ва Миср (Ғазо) ўртасида бўлиш орқали Фаластин муаммосини кун тартибидан чиқариб, уларга фойдали бўлган бу Ислом дунёсининг конфигурациясини қурмоқчи ва буларнинг барчасини абромий келишувлар билан мустаҳкамламоқчи. Аммо ҳозир бу стратегия енгиб бўлмас қийинчиликларга дуч келди ва тарих соатининг миллари қарама-қарши йўналишда ҳаракатга келди. Унда яҳудийлар Ислом дунёси, жумладан Фаластин воқелигини қабул қилишлари ва мусулмонлар унда ўз ўринларини топишларига ёрдам беришлари керак бўлади.