loader
Foto

Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатлар илиш арафасида

Ливияда яқинда эришилган ҳарбий ютуқлардан сўнг Анқара Ўрта ер денгизининг можароли ҳудудларига бурғулаш кемаларини жўнатган, Греция эса ўзини деб ҳисоблайдиган сувлардан «турклар ҳужуми»ни бартараф қилиш учун Туркиянинг минтақавий рақиблари – Миср, Франция ва БАА ёрдамига мурожаат қилганди.

Ўрта ер денгизида таранглик кучайган сари, Греция турк кемаларини кузатиб бориш учун фрегатлар юборган, август ойида бир-бирини четлаб ўтишга уринаётганда икки ҳарбий кема тўқнашган.

Апрел ойида ташқи ишлар вазирлари бир йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи учрашуви якунида Анқарада бўлиб ўтган қизғин матбуот анжуманида кенг кўламли масалалар юзасидан ўзаро айбловлар алмашишди.

Олти ҳафта олдинга ўтамиз ва бунинг ҳаммаси нима сабабдан Туркия ташқи ишлар вазирининг душанба куни Афинага камтарона ташрифи кичик ғалаба сифатида кўриб чиқилишини тушунтириб беради.

«Бугунги ташрифимиздан мақсад дастлаб умумий жиҳатларни топиш, сўнгра, агар имкони бўлса узоқ муддатли истиқболда аста-секинлик билан вазиятни нормаллаштириш бўлди», - дейди Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас турк ҳамкасби Мевлют Чавушоглу билан учрашувдан сўнг.

Қўшма матбуот анжумани давомида икки мамлакатнинг бош дипломатлари Кипр, денгиз чегаралари ёки суверенитетга даъволар каби масалалар бўйича ҳар қандай зиддиятларнинг олдини олиш учун мувофиқлаштирилган ҳаракатлар кўра бошлади.

«Кескинлик даражасини паст ҳолда ушлаб туриш иккала давлат манфаатларидадир», - дейди Афинда жойлашган ELIAMEP таҳлилий маркази хавфсизлик дастури раҳбари Панайотис Цаконас.

Ўтган ёз, кескинлик авжига чиққан пайт, Греция Европа Кенгашида Туркияга қарши санкцияларни лобби қилиб чиққанди, Афина эса уларнинг Анқара билан низолари, миграция ёки денгиз чегараларига доир бўлишидан қатъи назар, бутун Европа Иттифоқи билан боғлиқ эканлигини таъкидлашга интилди.

«Дўстим ва ҳамкасбим Мевлут Чавушоглу билан икки томонлама алоқаларимиз билан боғлиқ барча масалаларни, шунингдек, Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдим», - деди Дендиас ўзининг очилиш маросимидаги нутқида.

Бироқ Европа Иттифоқи, хусусан, Германия Туркияга қарши санкциялар киритишни истамади, бунинг ўрнига, кескинлик пасайган ҳолатда Анқара билан янада қалинроқ ҳамкорлик ваъда қилишга эътибор қаратди.

Грециянинг ЕИ кўмагидан фойдаланиш борасидаги уринишларига ҳурмат юзасидан Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель душанба куни берган интервюсида, Европа Иттифоқи-Туркия кун тартибига "турли соҳаларда [айниқса, грек-турк муносабатларида] тараққиёт бўлса, фақат шу тақдирдагина амалга оширилади", деб айтди.

Европа Кенгаши июн ойида Туркия билан алоқаларини муҳокама қилиш учун тўпланиши белгиланган. Анқара Европа Иттифоқи божхона Иттифоқи битимини янгилаб, Туркия фуқаролари учун либералроқ виза сиёсатини жорий этилишини истайди.

2020 йилда Туркия 132.4 миллиард евро ($161 миллиард) умумий моллар савдо билан Европа Иттифоқининг олтинчи ўриндаги йирик савдо ҳамкори бўлди.

Техник жиҳатдан Анакара ҳали ҳам Европа Иттифоқи аъзолигига даъвогар бўлса-да, Туркия Европа интеграцияси бўйича музокаралар де-факто боши берк кўчага кириб қолди.

Май ойи бошида Европа парламентида кўпчилик инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятлардан чекиниш туфайли Туркиянинг қабул жараёнини тугатишга овоз берди.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқиб, унда матнни инкор қилди ва бунда муносабатлар ёмонлашувида Грецияни айблади.

«[Европарламент Резолюцияси] греклар ва кипрлик грекларнинг Эгей денгизи, Шарқий Ўрта ер денгизи ва Кипр масалалари бўйича мутлақо адолатсиз ва нохолис далилларини акс эттиради», - дейилад Туркия ТИВ хабарида.

Цаканос Туркиянинг сўнгги ойларда Шарқий Ўртаер денгизидаги чекловлари ва ташқи ишлар вазирининг ташрифи Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг ёмон ҳолатини ва Европа Кенгашининг бўлажак учрашувининг юқори аҳамиятини тан олишини айтди.

«Бу ташриф АҚШ ва асосан Европа Иттифоқи билан алоқалар ҳақида бўлди», - дейди у. «Туркияда уларнинг Ғарб билан алоқалари Афина орқали ўтиши ҳақида тушунча бор».

Кескинликлар сезиларли даражада камайган бўлса-да, ҳар икки томоннинг бир-бирига бўлган ишончи жуда чекланган.

Эрдоған ҳукуматига яқин ҳисобланган Анқарадаги SETA Foundation таҳлилий марказ эксперти Мурат Аслан Al Jazeera га айтишича: «Турклар онгида юнонлар Туркияни хато қилишга ундашдан манфаатдор деган кучли фикр мавжуд».

Чавушоғлунинг душанба кунги ташрифидан асосий мақсад 14 июнь куни НАТО саммити доирасида Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўртасидаги учрашувга замин тайёрлаш эди.

Раҳбарлар охирги мarta 2019 декабр ойида НАТО саммитида учрашган.

Уларнинг кескин руҳдаги учрашуви Афина Ўрта ер денгизи ороллари атрофидаги иқтисодий зоналарга Грециянинг эксклюзив ҳуқуқларини менсимаслиги сабабли денгиз ҳуқуқи бўйича БМТ Конвенцияларига мувофиқ ноқонуний деб ҳисоблайдиган Туркия ва Ливия ўртасида денгиз шартномаси эълон қилинганидан бир ой кейин бўлиб ўтди.

Асланнинг айтишича, келгуси учрашувга Мицотакис Эрдоғанни қандай қабул қилиши ва Греция ҳамкорлари томонидан босим ҳам ўз таъсирини кўрсатади.

«АҚШ ва ЕИ Греция стратегиясида ҳал қилувчи омил бўлган. Агар улар Греция раҳбариятини кескинликни пасайтиришга ундаса, Мицотакис мўхтадиллик намойиш этишини кутиш лозим», - деди у.

Душанба куни, ҳар икки томон икки томонлама муносабатлар ижобий жиҳатларига асосий эътибор қаратишга тайёрлигини кўрсатди.

Улар иқтисодий алоқаларни яхшилашга қаратилган 25 та моддали янги қарорларни эълон қилиб, сафарларни осонлаштириш учун ҳар бир мамлакатнинг COVID-19 га қарши эмлаш сертификатларини ўзаро тан олишларини айтишди.

Греция ҳам, Туркия ҳам пароканда бўлган туризм соҳаларини 2021 йилнинг ёзига тиклашга интилмоқда.

Туризм Греция ЯИМнинг тахминан 20 фоизини ташкил этади ва бевосита ҳар бешинчи грек ушбу соҳада ишлайди, Туркияда ҳам у хорижий валютанинг муҳим манбаи ҳисобланади.