loader
Foto

Араб-Исроил урушлари ва Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу

Исломга бегона бўлган ўтакетган ва ашаддий миллатчилик; ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда марксизмга таяниш – мана шу нарсалар ўша даврдаги араб мамлакатларида устунлик қилган.

Бир пайтлар бу халқни юксалтирган, уларни Ўрта асрлардаги кучлар устидан катта ғалабаларга эришган қўрқмас ва маҳоратли жангчилар қилган Ислом дини эса, деярли унутилган эди. Саудиялик таниқли олим ва воиз Мусо аш-Шариф бу борада шундай фикр билдиради: «Ислом ва унинг воизлари узоқ бурчакларда ёки қамоқхоналарда ёки қабрларда эди». Вазият шу даражага бориб етдики, кўплаб араблар намоз ҳақида унутиб қўйди, аскарлар орасида оламлар сарварига эргашадиганлар йўқ эди, ҳужумга улар Че Геваранинг, вьетнамлик коммунист Хо Ши Миннинг, югославиялик мусулмонлар учун ситамгар ва худосиз Броз Титонинг портретлари билан боришарди. 1967 йил олти кунлик урушда арабларнинг аҳволи мана шундай эди. Социализм ғоялари таъсирида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам йўлини бутунлай унутдилар.

Араб коалициясининг урушдан олдинги кучлари яҳудий армияси кучларидан анча устун кетди. Мисрда 240 минг аскар, 1200 танк, 450-500 самолёт ва 90 ҳарбий кемалар бор эди. Сурияда 50-63 минг аскар, 400-450 танк, 360 артиллерия тўпи ва 120 самолёт бор эди. Ироқ 70 минг аскар, 400 танк ва 200 самолётларини жойлаштирди. Иордания 55 минг аскар, 290-300 танклари ва ўзиюрар қуролларни, 450 та артиллерия ва 30 жанговар самолётларини тайёрлади. Улардан ташқари урушда Саудия Арабистони, Жазоир, Кувайт ва бошқа мамлакатларнинг ҳарбий контингентлари ҳам иштирок этган. Арабларга СССР ҳарбий мутахассислари ёрдам кўрсатдилар. Яҳудий кучлари сонли 264 минг аскарлар, 800 танк, 300 самолёт, ва 26 ҳарбий кемадан иборат эди. Ғалаба арабларга жуда яқин туюларди: Миср Президенти Камол Абдул Носир янги уруш янада тотал бўлишини, унинг мақсади ва натижаси «Исроилни йўқ қилиш» бўлишини айтиб, «яҳудийларни денгизга ташлаш»га чақирди. ФОТ раҳбари А.Шукейрийнинг айтишича, араблар ғалабасидан сўнг омон қолган яҳудийлар ўзлари туғилиб ўсган мамлакатларга қайтишлари мумкин бўлади, лекин қўшиб қўйди: "менимча, ҳеч ким омон қолмайди".

Мисрликлар орасида Носир культи жуда кенг тарқалган эди. «Биз билан Носир бор, - деди университет ёшлари, - биз енгилмаймиз». «Боринг, Умму Кулсум (мисрлик қўшиқчи) сиз билан», - дея илҳомлантирарди радио, аскарларга урушга боришини айтди. Ширкка тушиб, ўша давр араблари буюклик бутунлай Аллоҳга тегишли эканини унутишган ва олти кунлик урушнинг биринчи кунидаёқ уларни камситувчи ва қақшатқич мағлубият кутиб турганди. Мисрнинг 304 та ҳарбий самолёти йўқ қилинди ва бошқа араб давлатлари ҳарбий ҳаво кучлари деярли бутунлай йўқ қилинди. Ҳаводаги устунликни таъминлаб, яҳудийлар ер усти қўшинларига қарата даҳшатли бомба ҳужумларини кучайтирди.

Уруш натижалари араблар учун ҳалокатли бўлиб, Абдул Носирнинг «Тел-Авивда овқатланиш» ваъдаси амалга ошмай қолди. Арабларга тегишли улкан ҳудудлар яҳудийлар назоратига ўтди: Синай ярим ороли, Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили, Голан тепаликлари босиб олинди. Олти кунлик уруш араблар учун жиддий сабоқ бўлди. Ҳамда Умар ибн Ҳаттобнинг қуйидаги сўзлари ҳақиқат эканлигини исботлаб берди: «Биз, Аллоҳ Ислом билан азиз қилинган қавммиз. Қачонки Аллоҳ бизни азиз қилган нарсадан бошқа нарса билан азиз бўлишни истасак, Аллоҳ таоло бизларни хорлаб қўяди», – дегандилар.

Абу Муслим таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР