loader
Foto

The American Conservative (АҚШ): Америка империясининг қулаши

Америкалик эканлигингиздан мағрурланиб қолдингизми?

Ўтган дам олиш кунлари америка қўшинлари Кобул ҳукуматининг янги раҳбариятига ҳам билдирмасдан Афғонистондаги Баграм аэродромини тарк этди, шокка туширадиган фотосуратларда кўрсатилишича, бу талончиларга болт билан қотирилмаган ҳамма нарсани талон-тарож қилиш учун қимматбаҳо вақт берди.

Пентагоннинг маълум қилишича, август охирига бориб тугаши лозим бўлган қўшинларини якуний олиб чиқишнинг бир қисми сифатида, жума куни АҚШ Баграмни тарк этганини эълон қилди. Бу Афғонистондаги энг йирик аэродром ва «Толибон» ни мамлакат раҳбарлигидан сиқиб чиқариш, Усама бен Ладен ва унинг ал-Қоида ташкилотидаги гумашталарини изига тушиб йўқ қилиш ва «Толибон» нинг қайтиши шароитларида Афғонистоннинг сайланган беқарор ҳукуматини сақлаш бўйича Американинг 20 йиллик амалиёт маркази эди.

Бироқ афтидан, америкаликлар мамлакатдан қочиб кетишидан 20 дақиқа ўтгач, электр токи ўчиб қолиши ҳақида афғонларни огоҳлантириш эсидан чиққан кўринади, улар кетиши билан ҳаммаёқ зимстон бўлиб қолди. Бу эса мародерлар гуруҳлари учун «ҳужумга» сигнали бўлиб хизмат қилди, улар шимолий дарвозадан бостириб кирдилар ҳамда то базанинг атрофи бўйлаб патрулда юрган хавфсизлик кучлари уларни аэродром ҳудудидан сиқиб чиқаргунга қадар бинолар ва омборларни шип-шийдам қилишга улгурдилар.



Washington Post «Афғонистон бўйича досье»га асосланган 2019 йил учун сенсацион маълумотлар тўпламидан:

The Washington Post газетаси таҳририяти қўлга киритган ҳукуматнинг махфий ҳужжатлари тўплами шуни кўрсатадики, АҚШ юқори мансабдор шахслари 18 йиллик кампания давомида Афғонистондаги уруш ҳақида бор ҳақиқатни очиб бермасдан, ёлғон эканлигини билган холда ижобий хабарлар бериб келган, Афғонистондаги урушда ғолиб чиқиш имкони йўқлигининг рад қилиб бўлмайдиган далил ва исботларини яшириб келган.

Ҳужжатлар АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган қуролли можаро муваффақиятсизлигининг асосий сабабларини ўрганиш бўйича федерал лойиҳанинг бир қисми сифатида олинган. Улар урушда бевосита иштирок этган одамлар билан - генераллар ва дипломатлардан тортиб, гуманитар ишчилар ва афғон расмийларигача - бўлган ва илгари эълон қилинмаган 2000 саҳифадан кўпроқ суҳбатларни ўз ичига олади.

АҚШ ҳукумати лойиҳа доирасида суҳбатлашган кўпчилик одамларнинг шахсий маълумотларини ва уларнинг деярли барча баёнотларини яширишга ҳаракат қилди. Washington Post уч йиллик ҳуқуқий тортишувлардан сўнг бу материалларнинг ахборот эркинлиги ҳақида қонунга мувофиқ жамоатчиликка ошкор қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

400 дан ортиқ инсайдерлар билан суҳбатларда, улар Афғонистонда нималар нотўғри бўлганини айтишган ва Қўшма Штатлар деярли 20 йил урушга ботиб қолганини танқид қилган.

Жамоатчилик материалларида камдан-кам учрайдиган ошкоралик руҳидаги суҳбатларда яширин норозилик, кўнгилсизликлар ва эътирофлар, шунингдек, фитна ҳақида тахминлар ва ҳатто фисқ-фасодлар пайдо бўлди.

«Ўша пайтда Афғонистонда нима содир бўлаётгани ҳақида жиддий ва асосли тасаввурга эга эмасдик – у ерда нима ишлар ва нима учун қилаётганимизни тушунмасдик», - дейди 2015 йил уни сўроқ қилган ҳукумат амалдорларига Буш ва Обама даврида Оқ уйнинг Афғонистондаги ҳарбий «подшоси» бўлган, уч юлдузли армия генерали Дуглас Лют. «Биз нима қилишга урингандик? Афғонистонда нималар қилаётганимиз ҳақида ҳаттоки мужмал тасаввурга ҳам эмасдик» дея қўшимча қилади у.

«Агар америка халқи бу муваффақиятсизликлар кўламини билганида борми… 2400 киши ҳалок бўлди», - қўшимча қилади Лют, америкалик ҳарбий хизматчилар ўлимида Конгресс, Пентагон ва Давлат департаментидаги бюрократияни айблаб. «Ким билиб ўтирибди ўшанда, буларнинг ҳаммаси беҳуда бўлишини?»

2001 йилдан бери АҚШнинг 775000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, уларнинг кўчилиги қайтадан-қайта Афғонистондан ўтди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, у ерда 2300 киши ҳалок бўлган ва 20589 киши жароҳатланган.

Кенг доирадаги фикрларни ифодалаб берган интервью аксарияти ҳозирда ҳам сақланиб қолган афғон авантюрасининг асосий хатоларини яққол кўрсатиб беради. Таъкидланишича, учта президент - Джордж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп - ва уларнинг ҳарбий қўмондонлиги Афғонистонда ғалаба қозониш ҳақида ваъдасини бажара олмади.

Сўровда қатнашганларнинг аксарияти ўз баёнотлари жамоатчиликка ошкор қилинмаслигини тахмин қилгани боис АҚШ расмийлари уруш олиб бориш стратегияси мутлақо нотўғри экани, Вашингтон Афғонистонни замонавий мамлакатга айлантиришга ҳаракат қилиб, катта миқдорда пул сарфлаганини тан олган.

Сўровларда АҚШ ҳукуматининг кенг тарқалган коррупцияни жиловлаш, тайёргарлик даражаси юқори бўлган афғон армияси ва полициясини яратиш ва Афғонистонда ривожланаётган наркотрафикка зарба бериш борасидаги муваффақиятсиз ҳаракатлари ҳам таъкидланади.

АҚШ ҳукумати Афғонистонда урушга қанча пул сарфлагани ҳақида ҳеч қачон батафсил ҳисобот тақдим этмаган, лекин харажатлар жуда катта бўлганлиги шубҳасиз.

2001 йилдан бошлаб Мудофаа вазирлиги, Давлат департаменти ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги, сиёсатшунослик профессори, хусусий Браун университетининг «Афғонистондаги уруш харажатлари» лойиҳаси директорларидан бири Нэта Кроуфорд томонидан ҳисоблаб чиқилган инфляцияни ҳисобга олган ҳолдаги баҳоларга кўра, 934 дан 978 миллиард долларгача пул сарфлаган.

Бу рақамлар яраланган фахрийларга тиббий ёрдам учун масъул бўлган Фахрийлар ишлари бўйича департамент ва МРБ каби бошқа ташкилотлар сарфлаган маблағларни ўз ичига олмайди.

«1 триллион доллардан ортиқ миқдордаги бу харажатлар эвазига биз нимага эга бўлдик? Шу 1 триллион долларни сарфлаш керакмиди?». Бу риторик саволни Буш ва Обама даврида Оқ уй ходими, АҚШ ҳарбий денгиз флотининг махсус бўлинмаси собиқ офицери Джеффри Эггерс интервью олувчиларга берди. «Усама бен Ладен ўлдирилганидан кейин мен агар бизнинг Афғонистонга қанча пул сарфлаганимизни эшитса, Усама гўрида ётган жойида қотиб кулса керак деб айтгандим» дея қўшимча қилади у.

Юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар йилдан-йилга оддий америкаликларни Афғонистонда муваффақиятга эришаётгани ва уруш унга сарфланаётган харажатларга арзийди, деб ишонтирган АҚШ президентлари, ҳарбий қўмондонлари ва дипломатларининг узундан-узоқ баёнотларига зид келарди.

Яна:

Сўровда қатнашганларнинг айримлари АҚШ ҳукуматининг америка жамоатчилигини қасддан чалғитишга қаратилган аниқ ва қатъий ҳаракатларига таъриф берган. Уларнинг айтишича, Кобулдаги қуролли кучлар штабларида – Оқ уйда ҳам – Қўшма Штатлар урушда ғолиб чиқаётгандай қилиб кўрсатиш учун статистика маълумотларини бузиб кўрсатиш қабул қилинганди.

«Вазиятни энг яхши қилиб кўрсатиш учун, маълумотларнинг ҳар бирлиги бузиб кўрсатилган», - деди ҳукумат тадқиқотчиларига 2013-2014 йилларда АҚШ қўндонлгига афғон жангариларига карши кураш бўйича катта маслаҳатчи бўлган қуруқликдаги қўшинлар полковниги Боб Кроули. «Бизнинг тадқиқотларимиз мутлақо ишончсиз эди, лекин биз қилаётган ҳамма ишлар тўғри деб таъкидларди ва биз ўзига бино қўйган кароматчига айланиб қолгандик».

Сўровларни ўтказган федерал агентлик бошлиғи Джон Сопко The Post таҳририятига айтишича, ҳужжатлар «америка халқига доим ёлғон гапириб келингани»ни кўрсатади.

Интервьюлар Сопко бошчилигидаги Афғонистонни тиклаш бўйича махсус бош инспекторнинг бошқармаси томонидан амалга оширилган лойиҳанинг қўшимча маҳсулотидир. SIGAR деб номланувчи ушбу агентлик 2008 йилда Конгресс томонидан уруш зонасида талон-тарож ва фирибгарлик ҳолатларини ўрганиш учун ташкил қилинган.

Буларнинг барчасини ўқиб чиқинг, энг майда тафсилотларгача ўқинг.

Бизнинг армиямизни ёлғончилар бошқаради. Бизнинг охирги 20 йилдаги фуқаро раҳбариятимиз? Ёлғончилар. Деярли бир триллион доллар кўкка совурилди. 2300 дан ортиқ америкалик аскарлар ҳалок бўлди ва 20 000 америкалик аскар яраланди. Нима учун? Афғонларнинг биз ташлаб кетган базаларни талон-тарож қилиши, бир пайтлар советлар мужоҳидларни мағлуб эта олмагани каби, биз ҳам уларни юта олмаган «Толибон» янги қуролларга эга бўлиши учунми?

2008 йилги молиявий инқироздан кейин ҳеч қандай аниқ ҳисоб-китоблар амалга оширилмади. Ҳозирги ҳалокатдан кейин ҳам бундай ҳисоб-китоблар бўлмаса керак. Биз Афғонистонда шунча узоқ вақт қолиб кетганимизга сабабчи бўлган ёлғон учун америка армиясида ким жавоб беради? Бунинг учун фуқаро маъмуриятида ким жавоб беради?

Яна 2006 йил учун материаллардан:

«Толибон» қўмондонларидан бирини таъқиб қилаётган афғон кучлари ва коалиция Афғонистон жанубида рейд давомида сешанба куни 30 га якин жангари ўлдирилганини маълум қилди, Кобулга ташриф буюрган мудофаа вазири Дональд Рамсфельд эса исёнкорлар тор-мор қилинишига ишонч билдирди.

Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, отишма америка ҳарбий самолети Афғонистон жанубида жангариларнинг бошқа бир қароргоҳини бомбардимон қилган ва оқибатда 40 нафар «Толибон» вакили ҳалок бўлган куннинг эртасига рўй берган. Рейд натижасида яраланган афғонлар эса аёллар ва болалар ҳалок бўлганини айтди.

Рамсфельд зўравонлик ҳаракатларини кучайтириш учун президент Хамид Карзай билан музокаралар олиб бориш учун огоҳлантирмасдан ташриф буюрганидан сўнг тўқнашувлар яна янгиланди.

Карзай билан қўшма матбуот анжуманида Рамсфельд жангарилар «Афғонистон каби мамлакатда муваффақиятли демократияни кўришни истамайди» деб баёнот берди. «Лекин уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди» қўшимча қилди у.

Рамсфельд ўлиб кетди. «Толибон» эса Афғонистоннинг навбатдаги ҳукумати бўлишга тайёрланмоқда.

Яна 2010 йил учун материаллардан:

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтснинг айтишича, Афғонистонда «Толибон»га қарши АҚШ бошчилигидаги ҳарбий кампанияга эҳтиёткорлик билан ёндошмоқда. Гейтс ва Давлат котибаси Хиллари Клинтон Обама маъмуриятининг Афғонистон ва Ироқдаги амалиётларни қўшимча молиялаштириш талабини қўллаб-қувватлаш бўйича Сенатдаги тингловда пайдо бўлди.

Гейтснинг айтишича, гарчи президент Обама Афғонистонга жўнатиш ҳақида буйруқ берган қўшимча 30 минг ҳарбий хизматчининг катта қисми ҳали етиб келмаган бўлсада, уларнинг ишга киришиши билан «Толибон» учун вазият жиддий қийинлашиши мумкин, деб умид қилишга асослар бор.

Гейц ва Давлат котибаси Клинтон асосан Афғонистонда АҚШ ҳарбий ва фуқаролик кадрлар сони кескин ортишини молиялаштириш учун бу молия йили 35 миллиард доллардан ортиқ қўшимча молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш учун ажратмалар бўйича Сенат қўмитасига мурожаат қилди.

Яна 2017 йил учун материаллардан:

Мудофаа вазири ўзининг Афғонистонда ҳозирги вазият бўйича баҳосини берди – баҳо ижобий. Унинг айтишича, олтита афғон армия корпусининг ҳаммаси «Толибон»га қарши ҳужумга ўтди. Мэттис Афғонистондаги янги стратегияни тасвирлашда янги қисқартма киритди — R4&S. Кейин у курашда қатнашаётгн Коалиция ва НАТО бўйича ҳамкор-мамлакатлар томонидан ўзгармас қўллаб-қувватлашни таъкидлади. Унинг баҳолашича, қўшинларнинг ҳозирги сони 11 минг АҚШ ҳарбий хизматчиси, 6800 нафар НАТО мамлакатлари аскарлари ва 32 мингга яқин Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари (ANDSF) аскарларидан иборат. Мэттиснинг фикрича, Трампнинг янги маъмурияти стратегияси Афғонистон ҳукумати ва қуролли кучларига АҚШ ва НАТО уларни узоқ муддатли истиқболда қўллаб-қувватлайди, деган умид уйғотди.

Эслаб қолинг, сўнгги 20 йил давомида АҚШ маъмурияти ва ҳарбийлари Конгресс ва америка халқига ишлар жойида, ҳаммаси яхши кетяпти ва АҚШ афғон армиясини кучайтиришда катта ишлар қилган деб келган (аслида улар инқироз ёқасида бўлган).

Бу одамларга яна ким қайта ишониши мумкин?

Ёлғончилар бошчилигидаги бу давлат муассасалари қўмондонлигида жанг қилиш учун ўғил-қизларини ким юбора олади? Буни айтишим қийин, аммо бундай далилларни ўз кўзингиз билан кўрганингизда яна нима дея оласиз? Энди бизнинг донишманд олий ҳарбий қўмондонларимиз «воук» сиёсати илгари уларнинг фуқаролик ва харбий раҳбарияти томонидан яхши муомала қилинмаган қуролли кучларимизнинг келажаги, деб қарор қилди.

Дунёни «воук» ғоялар учун яроқли қилиш мақсадида жанг қилишга ўғлингизни юборишни истайсизми? Қуйида АҚШ армиясига қабул ҳақида рекламадан бир парча келтирилган бўлиб, унда ҳозирда ҳарбий хизматчи бўлган Эмма унинг ҳарбий хизмати унинг лесбиянка-оналар билан гей-парадларда юриш ўтказган болалигиниг давомидир, дейди.

Мен Эммани ғалаба қозониш эҳтимоли ҳақида ёлғон гапирадиган ҳарбий қўмондонлиги бошчилигидаги кайсидир фойдасиз урушга юборишларини истамайман. Ҳарбий хизматни ижтимоий фаоллик шакли деб ҳисоблайдиган раҳбарларимиз бошчилигида ҳеч кимни урушга юборилишини истамайман. ЛГБТ чоршанба куни Донбассни ЛБГТ муҳитига киритиш иши алабамалик оддий бир пиёданинг бир томчи терига ҳам арзимайди, деб ҳсоблайман.

Бугунги кунда консерватор бўлиш ҳақиқий шизофрениядир. Барча инстинктларимиз бизни мамлакат ва армия атрофида жипслаштириш қилиш учун фойдаланилади. Лекин ўтган йигирма йил мобайнида ҳарбий ва фуқаролик раҳбариятимиз бизнинг ишончимизни нима қилганига қаранг?! Одамнинг қонини қайнатади!

Мен ўқувчиларимдан бири кўрсатган Таннер Грир (америкалик машҳур сиёсатшунос ва журналист, Осиёда хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис) қаламига мансуб китоб ҳақида алоҳида мақола чоп этиш ниятидаман, лекин бу берда шу нуқтаи назардан унинг бир қисмини иқтибос қилиб келтирмоқчиман.

Цивилизация урушлари ҳали туғилмаган одамларнинг қалби учун олиб борилади. Келажак авлодлар ҳозирги авлодлар мутлақо рад қилиб келаётган қадриятлар учун очиқ бўлади.

Бошида бу очиқ-ойдин бўлмайди. Юқори қатламларнинг пайдо бўлиши ва йўқолиши остида пастки қатламларда янги консенсус ётади. Ғоялар ёшлар орасида пайдо бўлади, лекин уларнинг таъсирига ёшларнинг ишончсизлиги ва тажрибасизлиги тўсқинлик қилади. Бироқ, ёшлар абадий ёш қолмайди. Охир-оқибат, ўтиш нуқтаси келади. Баъзан бу ўтишда эътиқоди мустаҳкам эски одамлар тушунтира олмайдиган буюк воқеалар рўй беради. Бошқа ҳолларда, бу фақат миқдор масаласидир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, тезда поёнга етилади: каттароқ қатламлар тўсатдан яхши қуролланмаган озчилик бўлиб қолади ва улар фақат бир ирмоқ деб ўйлаган тўфон уларни ғарқ қилади.

Улар учун бу тизиллаб оқаётган оқим эди. Улар фақат ўз гуруҳи аъзолари билан яшаганлар. Қуйида содир бўлаётган инқилоблар уларнинг қалбига йўл топа олмаган. Улар дўстлари орасида ҳам, ҳатто рақиблари орасида ҳам тарафдорга эга бўлмаган. Янги қадриятлар ғалати одамлар ва экстремистларнинг имтиёзига айланди. Лекин бу ўсиб келаётган ёш авлод учун эмасди!

Ўсиб келаётган авлод гуруҳларинин янги ғоялар исташга кўплаб сабаблари бор эди. Ўтган аср муаммоларини ҳал қилиш билан яшаган эски эътиқод одамларига янги аср инқирозларини тушунтириш қийин. Бу воқеалар янги авлод учун ҳал қилувчи бўлади; бу шакллантирувчи воқеа-ҳодисаларни ўз дастурлари атамалари билан тушунтириб бера оладиган инсургентлар гуруҳи кўплаб тарфдорларга эга бўлади.

2008 молиявий инқироз глобал капитализмга бўлган ишончни йўқ қилди. Глобал капитализм ҳали ҳам биз билан ва одамлар учун фойдали нарсаларни қилади. Аммо унга шак-шубҳасиз ишонч бўлган кунлар ўтди. Нима учун шунча ёшларни социалистлар ёки социализм ғояларига дўстона муносабатда деб ўлайсиз? Мен билан тенгдош ва мендан катта одамлар нима сабабдан Рейган ва Тэтчер турғунлик ва урушдан тартибнинг пасайиши шароитида зарур бўлгани ҳақида берилиб гапириши мумкин, лекин бугунги ёшлар буни жиддий қабул қила олмайди. Авлодимнинг эркин бозорга бўлган ишончи 2008 йилдан кейин жаҳон иқтисодиёти ривожини етарли даражада тушунтира олмайди.

Бу бизни, яъни катта ёшдагиларни ноҳақ қилиб қўймайди — Рейган ва Тэтчер ўз вақтида керак бўлган, — лекин ёшлар ҳам адашаётгани йўқ. Мени нотўғри тушунманг, мен умуман уларнинг социализмини оқламоқчи эмасман. Мен шунчаки айнан шу сабабли Рейган ғояларининг тикланиши бугунги кунда ёшларга нисбатан Рузвельт ғояларининг тикланиши менинг авлодимга нисбатан таъсир этганидан кўп таъсир этмайди, демоқчиман холос.

Менинг авлодим (мен 1967 йил туғилганман, шундай экан, «Х» авлодга мансубман) Вьетнам урушини эсла олмайди. Бизнинг орамиздаги катталар Эронда гаровга олинганлар билан боғлиқ инқироз пайтида Американинг таҳқирлангани ва 1979 йил Совет Иттифоқи Афғонистонга бостириб кирганидан кейин Америка заиф бўлиши мумкинлигини ҳис қилганини эслайди. Кейин эса Рейган келди. У кандай ўзгаришлар олиб келганини баҳолаш учун сиз ўша вақтда яшаб кўришингиз керак. Биз яна ўз мамлакатимига ишонишимиз мумкин эканини ҳис қила бошладик. Бу одамни сархуш қиладиган туйғу эди. Ундан кейинги президент Джордж Буш Форс кўрфазидаги урушда ғолиб чиқди ва коммунизмни тор-мор қилишга бош бўлди. Бу қандай вақтлар эди! Билл Клинтон эса демократларнинг «эркин бозор партияси»га тинч ўтишини якунлади. Ижозат берсангиз, Клинтонни танқид қилаётган сўл қанот вакилларига демкоратларнинг ғалаба қозониши учун бозор йўналишини танлаган президент керак бўлганини эслатиб қўйсам.

2008 йил кўрсатдики, Рейганнинг республикачилари ҳам, Клинтоннинг демократлари ҳам Уолл-стритга бўлган ишончида катта хато қилган экан. Рейганизм Ироқ ва Афғонистонда, шунингдек, 2008 йил молиявий инқирози даврида ўлди. Рейган даврининг ақидалари — уларнинг аксарияти Клинтоннинг демкоратлари томонидан ўзлашириб олинганди —Джордж Буш маъмуриятидан кейин яшамади. Рейганизм биз яшаётган дунёни тушунтириб бера олмай қолди. 2008 йилдан бошлаб рўй берган ҳамма нарса — Обама, Трамп, воук-ғоялар — ушбу дунёқарашнинг ҳалокати натижасида вужудга келди.

Мана энди Афғонистон. Билмадим, бундан кейин мамлакатимиз нима бўларкан. Балки биз ҳаммамиз фақат бу ҳақда унутиб, кейин уйқусида ҳам уйғокдек юраверадиган «ойпараст» каби бизнинг ишончини тиклаш лойиқ бўлмаган ва бу сафар ҳамма нарса бошқача бўлади, деб бизни ишонтиришга уринадиган етакчиларимиз ортидан кейинги урушга йўл оламиз.

Афғонистонда ҳалок бўлган ёки у ердан яраланиб келган америкаликларчи? Улар учун ва уларнинг оилалари учун дуо қилинг. Улар ушбу мамлакат раҳбарияти берган нарсаларидан кўпроғига лойиқлар.

Жо Байден камида бу даҳшатли қон тўкишларни тўхтатди. Бунинг учун унга раҳмат айтаман.