Жазоир собиқ президенти Абдулазиз Бутефлика 84 ёшида, узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди, дея хабар қилади мамлакат президенти девонхонаси. Унинг ўлими Шимолий Африкадаги ушбу давлатнинг узоқ давом этган даврининг охири бўлди.
Давлат раҳбари бешинчи муддатга саййланишга уриниб кўрганида ҳарбийлар томонидан четлаштирилган.
Абдулазиз Бутефлика илк бор 1999 йил, унинг барча рақиблари сайлов ўтказиш шартларига қарши норозилик сифатида ўз номзодини қайтариб олган шароитларда ғолиб чиққан эди.
Илк президентлик муддати бошида Бутефлика 1990-йиллар давомида мамлакатда қонли фуқаролар уруши олиб борган қуролли исломчилар билан келишувга эришишга муваффақ бўлди, дея эслатади BBC. Умуман олганда, Бутефлика ўз президентлиги даврида Жазоирни нафақат бетартиблик ва биродаркушик урушидан қутқарди, мамлакатда хавфсизликни тиклади, балки бу ерга хорижий инвестицияларни қайтаришга эришди.
Президент сифатида биринчи муддатдан сўнг Бутефлика Жазоир Халқ демократик Республикаси раҳбари сифатида яна уч марта қайта сайланди. 2014 йил у Конституцияни ўзгартирди ва максимал муддатлар сони чекланишини бекор қилди.
Бироқ президент Бутефлика 2013 йил инсультни бошидан кечириб, зўрға гапирарди ва фақат бошқаларнинг ёрдамида билан махсус аравачада ҳаракатлана оларди. Омма олдида давлат раҳбари камдан-кам пайдо бўларди. Охирги марта уни 2017 йил, мамлакат пойтахтида масжид ва метро станцияси очилишида кўришганди.
Бутефлика нефт ва газдан олинадиган даромаддан ички норозиликларни тинчлантириш учун фойдаланарди, Жазоир ҳақиқатда тинч ва фаровон мамлакат эди, бу эса унга 2011 йил қўшни Тунис, Ливия, шунингдек, Мисрда мамлакат етакчиларини тахтдан ағдарган «араб баҳори»дан қутулиб қолишга имкон берган.
Аммо коррупция авж олиб, жазоирликлар сиёсий ва иқтисодий қотиб қолишдан тобора ғазабланиб, оммавий норозиликларни кучайтрди.
Икки йил олдин, кексайиб колгани ва чет элда узоқ вақт даволанишга мажбур қилган касалликларига қарамасдан, Абдулазиз Бутефлика бешинчи муддатга сайланмоқчи бўлди. Бу қарор мамлакатда йирик норозиликларга сабаб бўлди, шундан сўнг 2019 йилнинг 2 апрелида республика раҳбари ҳарбийларнинг босими остида истеъфога чиқди.
Унинг истеъфосидан сўнг янги ҳокимият собиқ президентнинг яқин-атрофидагилар орасида коррупция билан боғлиқ бир қатор текширувларни бошлаб юборди. Унинг яқин шерикларидан бир нечтаси ҳақиқатан ҳам судланиб, қамоққа олинган, жумладан собиқ давлат раҳбарининг укаси Саидни ҳам, айтишларича, у нафақат президент маслаҳатчиси бўлган, балки амалда Жазоирни сўнгги йилларда бошқарган деб ҳисобланган. Саид турли айбловлар, жумладан, давлатга қарши фитна бўйича айблов билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Марҳум Бутефлика ўтмишда Жазоирнинг Франциядан мустақиллиги учун миллий озодлик ҳаракати аъзоси бўлган. 1956 йилда у Жазоир талабаларининг Франция ҳокимиятига қарши иш ташлашининг асосий ташкилотчиларидан бирига айланди. У Жазоир халқ озодлик армияси ташкилотчиларидан бири эди. 1960 йилдан мамлакат жанубидаги Жазоир Озодлик армияси қўмондони.
1963 йил у ёш республиканинг ташқи ишлар вазири этиб тайинланди – ўша пайтда у дунёдаги ташқи ишлар вазирлари орасида энг ёши эди, энди 26 га тўлганди, бу лавозимда у 1978 йил Жазоир президенти Хуари Бумедьен вафот этгунига қадар қолди.
CNN таъкидлашича, дипломатия майдонида Бутефлика Африка, Осиё ва Латин Америкасига глобал овоз тақдим этган у қўшимаслик ҳаракатидаги нуфузли шахсга айланди. БМТ Бош Ассамблеяси президенти бўлган пайт Бутефлика Фаластин етакчиси Ёсир Арофатни 1974 йил Бош Ассамблеяда сўзга чиқишга таклиф қилди, бу Фаластин муаммосининг халқаро эътироф этилишида тарихий қадам бўлди. У, шунингдек, Хитой Халқ Республикасига БМТда ўрин тақдим этишни талаб қилди ва ЖАР апартеид режимига қарши чиқди. Бутефлика Че Геварани ҳам олқишлаган, ёш Нельсон Мандела эса илк таълимни Жазоирда олган.
Кейин унинг карьерасида кўтарилишлар ва қулашлар рўй берди – у молиявий найранглар ҳақидаги иш бўйича айбланди, суд қилинди, кейин амнистия қилинди, бир неча йил муҳожирликда яшади, ватанига 200 минг киши ҳалок бўлган армия ва қуролланган ислом жангарилари ўртасидаги уруш туфайли Жазоир вайрон қилинган 1990-йилларда қайтди ва яна Жазоир сиёсати чўққисида пайдо бўлди.
CNN хабарига кўра, собиқ президентнинг шахсий ҳаёти ҳақида кўп нарса маълум бўлмаган. Расмий қайдларда унинг турмуш ўртоғи тилган олинмаган, ваҳоланки, айрим маълумотларга кўра, никоҳ 1990 йил тузилган эди. Кўп йиллар давомида Бутефлика онаси Мансурия билан яшаган ва одатда онаси унга овқат тайёрлаб берган.